12.05.21

Маҳаллий тадбиркорлар учун Беларусь техникаларини лизинг асосида харид қилишга доир ҳамкорлик таклифи

12.05.21

ССП Раисининг ўринбосари бошчилигида Тошкент вилоятида семинар ташкил этилди.

11.05.21

Андижон шаҳрида ўқув семинарларни муваффақиятли тамомлаган 3-гуруҳ ёшларига сертификатлар топширилди.

11.05.21

Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналарини ташкил қилиш тартиби белгиланди

10.05.21

Давлат корхоналари билан тадбиркорлик субъектлари ўртасида юзага келган низолар келишув йўли билан ҳал этилмоқда.

28.05.21 - 28.05.21

Ишлаб чиқаришда гендер хилма-хиллиги

27.05.21 - 29.05.21

Тўқимачилик ва мода саноати

27.05.21 - 29.05.21

Ишлаб чиқариш технологиялари. Ёғочга ишлов бериш. Мебель ва аксессуарлар.

27.05.21 - 28.05.21

Атроф-муҳит, соғлиқни сақлаш ва хавфсизликни бошқариш бўйича 8-Шимолий минтақалараро танлови (EHS)

26.05.21 - 28.05.21

Ҳиндистон ва Африка бўйича CII-EXIM банки конклавининг 16 лойиҳаси шериклиги

23.01.17

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

20.01.17

Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

10.05.16

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

11.12.15

Россия Федерацияси

11.12.15

Украина

Тошкент шаҳрида “Ташаббус-2016” кўрик-танловининг республика босқичи бўлиб ўтди

Мaмлaкaтимиздa кичик бизнeс ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш орқали халқнинг турмуш даражасини яхшилаш, аҳолининг реал даромадларини ошириш ва бандлигини таъминлаш бугунги куннинг устувор вазифаларидан бири ҳисобланади. Шу боис республикамизда тадбиркорликни ривожлантириш учун қулай шароитлар яратилмоқда ва бу ишлар ўзининг ижобий натижаларини бермоқда.

Бугунги кунда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг иқтисодиётимизда ўта муҳим ва салмоқли ҳиссаси, роли ва таъсири бор. 2015 йилда мамлакатимиз ялпи ички маҳсулоти 8 фоиз, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 8 фоиз, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари қарийб 7 фоиз, қурилиш-монтаж ишлари ҳажми салкам 18 фоизга ошиши ҳам айнан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ривожланиш даражасига узвий боғлиқдир.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик мамлакатнинг ички бозорини зарурий маҳсулот ва хизматлар билан таъминлаш, мамлакат аҳолисининг турмуш фаровонлигини ошириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш йўлида мамлакатнинг иқтисодий ҳаётида асосий ўринни эгаллаган.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг роли ва ўрни тобора мустаҳкамланиб бораётгани иқтисодиётимизнинг таркибида бўлаётган ижобий ўзгаришлардан далолат беради. Давлат органлари ва тадбиркорлик субъектлари ўртасида ўзаро муносабатларнинг бевосита электрон шакллари жорий этилгани туфайли 2015 йилда 42 минг 800 та тадбиркорлик субъекти Интернет тармоғи орқали Ягона интерактив давлат хизматлари порталида рўйхатга олинган. Улар 260 турдаги интерактив хизматлардан фойдаланиш имкониятига эга. 2013-2014 йилларда тадбиркорлар ва фуқароларга 102 мингдан ортиқ хизмат кўрсатилган бўлса, 2015 йилда бу кўрсаткич 420 мингдан ошди. Бундан ташқари солиқ ва статистика ҳисоботлари 100 фоиз электрон шаклда Интернет тармоғи орқали тақдим этилмоқда.

Шунингдек олиб борилаётган ислоҳотлар натижасида мамлакат ялпи ички маҳсулотида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг улуши 2000 йилдаги 31 фоиздан бугунги кунда 56,7 фоизга етгани ёки 1,8 баробар ошганини алоҳида таъкидлаш лозим. Бугунги кунга келиб ушбу соҳада жами саноат маҳсулотларининг учдан бир қисми, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг 98 фоизи ишлаб чиқарилаётгани, иш билан банд жами аҳолининг 77 фоиздан ортиғи мазкур тармоқда меҳнат қилаётгани мазкур соҳада амалга оширилаётган ижобий ислоҳотларнинг маҳсулидир.

Қишлоқ хўжалиги хомашёсини қайта ишлаш, етиштирилган маҳсулотларни сақлаш инфратузилмасини ривожлантиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ўтган йили қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлайдиган 230 та корхона, 77 минг 800 тонна сиғимга эга бўлган 114 та янги совутиш камераси ташкил этилди ва модернизация қилинди. Мамлакатимизда мева-сабзавотларни сақлашнинг умумий қуввати 832 минг тоннага етказилди. Бу эса, йил давомида нархларнинг мавсумий кескин ошиб кетишига йўл қўймасдан, аҳолини асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш, ушбу маҳсулотларни экспорт қилишни кенгайтириш, нарх-наво барқарорлигини сақлаш имконини бермоқда.

Иқтисодиётимизнинг барча жабҳаларида кузатилаётган ўсиш суръатлари бевосита аҳоли даромадларининг ортишига ва натижада ички истеъмол талаби кенгайишига олиб келди. Чакана савдо айланмаси бир йилда 15 фоиздан зиёд, пуллик хизматлар ҳажми эса 10,8 фоизга ўсди.

Буларнинг барчаси 2015 йилда амалга оширилган кенг кўламли, узоқни кўзлаб амалга оширилган ислоҳотларни ҳаётга татбиқ этиш, эркин тадбиркорликка кенг имтиёз ва преференциялар йўлини очиб бериш, инвестициялар, аввало, чет эл инвестицияларининг ҳажмини ошириш ва иқтисодиётнинг реал секторига жорий этиш иқтисодиётимизнинг барқарор ўсиш суръатларини ва унинг макроиқтисодий мутаносиблигини таъминлаш йўлида олиб борилган оқилона сиёсатнинг натижаси деб айтсак муболаға бўлмайди.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик бундан кейин ҳам ривожланишда давом этиши шубҳасиздир. Зеро Президентимиз таъбири билан айтганда, “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳаси вакиллари, мулкдорлар синфи нафақат ўзини, оиласини боқаётган, айни пайтда халқимиз фаровонлигини таъминлашга, миллий армиямизни қўллаб-қувватлашга, бир сўз билан айтганда, миллий тараққиётимизга ҳисса кўшаётган экан, улар, авваламбор, эркин ва яна бир бор эркин бўлиши шарт”, “Ўз кучи ва имкониятига суяниб ва таяниб яшайдиган, ўзини, оиласини боқаётган ва давлатга ҳам катта наф келтираётган, ўзининг мустақил тижорат ишига эга бўлган мулкдорлар тадбиркорлар, фермерлар ва ҳунармандлардир”.

Шу маънода Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун ҳар йили ўтказиб келинаётган “Ташаббус” кўрик-танлови ҳам кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришга, соҳа вакиллари эришаётган илғор натижаларни тарғиб қилишга, ёшларда мулкдор бўлиш ҳиссини кучайтиришга, тадбиркорларнинг имкониятларини юзага чиқаришга муҳим хизмат қилмоқда дейиш мумкин.

Президентимиз раҳнамолигида ташкил этилган “Ташаббус” кўрик-танлови Ўзбекистондаги кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб қувватлаш ва ривожлантириш дастурини амалга оширишдаги асосий тадбирлардан ҳисобланади.

2016 йил 24-25 март кунлари Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун тадбиркорлар, фермерлар ва ҳунармандлар ўртасида ўтказиладиган “Ташаббус-2016” кўрик-танловининг якуний, республика босқичи бўлиб ўтди.

20 маротаба ўтказилаётган ушбу кўрик-танловнинг туман (шаҳар) босқичларида жами 7 701 нафар тадбиркорлик субъектлари иштирок этган, шундан 3 132 нафарини тадбиркор, 2 149 нафарини фермер ва 2 410 нафарини ҳунармандлар ташкил қилган.

“Ташаббус-2016” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар босқичлари жорий йилнинг 11 мартдан 17 мартга қадар ўтказилган. Ушбу босқичда жами 544 нафар тадбиркорлик субъектлари иштирок этган бўлиб, шундан 193 нафари тадбиркор, 159 нафари фермер ва 192 нафари ҳунармандлардир.

Дастлабки босқичларнинг энг муносиб деб топилган ва омадли иштирокчилари “Ташаббус-2016” кўрик-танловнинг республика босқичига йўлланма олишди.

“Ташаббус-2016” кўрик-танловининг республика босқичига йўлланма олган жами иштирокчилар сони 41 нафарни ташкил қилиб, шундан 14 нафари тадбиркор, 14 нафари ҳунарманд ҳамда 13 нафари фермерлардир. Иштирокчиларнинг 6 нафари (14%) аёллардан иборат бўлиб, қолган 35 нафари (86%) эркаклардир.

Танловнинг республика босқичи иштирокчилари, 3та асосий:

Йилнинг энг яхши тадбиркори;

- Йилнинг энг яхши фермери;

- Йилнинг энг яхши ҳунарманди – йўналишларида беллашадилар.

Шунингдек фаол иштирокчиларга “Йилнинг энг яхши ёш тадбиркори”, “Энг яхши тадбиркор аёл”, “Энг яхши инновацион лойиҳа”, “Ёшларга энг кўп иш жойи яратган тадбиркор”, “Менинг юртим – менинг ифтихорим”, “Энг яхши оилавий бизнес соҳиби”, “Озиқ-овқат саноатидаги энг яхши йил тадбиркори”, “Йилнинг энг яхши маҳсулоти”, “Энг яхши экспортчи”, “Энг масъулиятли ижтимоий шерик” каби номинацияларда маҳсус мукофотлар бериш кўзда тутилган.

Кўрик-танловнинг дастлабки йилларида саноат маҳсулотлари ишлаб чиқараётган, қурилиш соҳасида хизмат кўрсатаётган тадбиркорлар, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштираётган илғор фермерлар ва кулолчилик соҳасидаги ҳунармандларгина иштирок этган бўлсалар, бугунги кунда фаолият йўналишлари кенгайиб, йилдан йилга иштирокчилар сони ошиб бормоқда.

Жумладан, экспортга мўлжалланган маҳсулотлар ишлаб чиқараётган, ички ва ташқи бозорда ўз товарларининг машҳур брендига эга бўлган, иқтисодиётнинг турли тармоқларида фаолият кўрсатаётган тадбиркорлар иштирок этмоқда.

Фермерлик йўналиши бўйича эса қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштираётган, етиштирилаётган маҳсулотларни тўлиқ қайта ишлаб, ички бозордаги озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқараётган, кўп тармоқли, деҳқончилик, чорвачилик, мева-сабзавотчилик, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаётган, иссиқхона фаолияти билан шуғулланаётган фермерлар иштирок этмоқда.

Ҳунармандчиликда эса халқ амалий санъатининг энг юксак намуналари асосида экспортга мўлжалланган маҳсулот ишлаб чиқараётган, жумладан, миниатюра, зардўзлиқ, кулолчилик, ёғочга ишлов бериш орқали турли асарлар яратиш билан шуғулланаётган ҳунармандлар иштирок этмоқда.

Бир сўз билан айтганда, кўрик-танловда Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун беллашадиган тадбиркорлар, фермерлар ва ҳунармандлар сони кўпайиб, танловнинг кўлами кенгаймоқда.

Шундай экан, Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун ҳар йили ўтказиб келинаётган “Ташаббус” кўрик-танлови кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, улар эришаётган илғор натижаларни тарғиб қилиш, ёшларда мулкдор бўлиш ҳиссини кучайтириш, тадбиркорларнинг имкониятларини юзага чиқаришга хизмат қилмоқда дейишга тўла ҳақлимиз.

 “Ташаббус-2016” кўрик-танловининг очилиш маросимининг расмий қисми давомида танловнинг ҳудудий босқичлари ғолиблари, яъни республика босқичи иштирокчиларига лауреатлик дипломи, иштирокчи кўкрак нишони, “Ташаббус-2016” кўрик-танлови Ташкилий қўмитаси томонидан махсус папка, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Она юртимизнинг бахту-иқболи ва буюк келажаги йўлида хизмат қилиш - олий саодатдир” номли китоби ва бошқа мукофотлар топширилди.

Анъанага кўра, бу йилги кўрик-танлов ҳам Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, Ўзбекистон Фермерлари Кенгаши, Халқ усталари, ҳунармандлари, мусаввирлари “Ҳунарманд” уюшмаси, шу билан бирга турли вазирлик ва идораларнинг ҳамкорлиги ҳамда молиявий кўмаги асосида ташкил этилди.

2016 йил 24 март куни соат 09:30 да Тошкент шаҳрининг “Туркистон” санъат саройида танловнинг республика босқичи иштирокчилари маҳсулотлари кўргазмасининг расмий очилиши бўлиб ўтди. Кўргазма 25 март куни соат 16.00 гача давом этади.

2016 йил 6 апрель куни соат 18:00 да муҳташам “Туркистон” санъат саройида ўзбек эстрадаси юлдузлари иштирокида “Ташаббус-2016” ғолиблари ва совриндорларини аниқлаш ва тақдирлаш маросими бўлиб ўтади.

24.03.2016

14:52

Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
x

Саволлар беринг

Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

+998(78) 150-60-06