12.05.21

Маҳаллий тадбиркорлар учун Беларусь техникаларини лизинг асосида харид қилишга доир ҳамкорлик таклифи

12.05.21

ССП Раисининг ўринбосари бошчилигида Тошкент вилоятида семинар ташкил этилди.

11.05.21

Андижон шаҳрида ўқув семинарларни муваффақиятли тамомлаган 3-гуруҳ ёшларига сертификатлар топширилди.

11.05.21

Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналарини ташкил қилиш тартиби белгиланди

10.05.21

Давлат корхоналари билан тадбиркорлик субъектлари ўртасида юзага келган низолар келишув йўли билан ҳал этилмоқда.

28.05.21 - 28.05.21

Ишлаб чиқаришда гендер хилма-хиллиги

27.05.21 - 29.05.21

Тўқимачилик ва мода саноати

27.05.21 - 29.05.21

Ишлаб чиқариш технологиялари. Ёғочга ишлов бериш. Мебель ва аксессуарлар.

27.05.21 - 28.05.21

Атроф-муҳит, соғлиқни сақлаш ва хавфсизликни бошқариш бўйича 8-Шимолий минтақалараро танлови (EHS)

26.05.21 - 28.05.21

Ҳиндистон ва Африка бўйича CII-EXIM банки конклавининг 16 лойиҳаси шериклиги

23.01.17

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

20.01.17

Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

10.05.16

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

11.12.15

Россия Федерацияси

11.12.15

Украина

Нукусда “Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг мазмун-моҳияти” мавзусида семинар ташкил этилди

Ўзбекистон Республикасининг “Божхона кодексини тасдиқлаш тўғрисида”ги 2016 йил 20 январдаги ЎРҚ-400-сонли Қонуни билан тасдиқланган Божхона кодекси янги таҳрирининг мазмун моҳияти ҳақида тадбиркорларга  ва ташқи иқтисодий фаолият (ТИФ) қатнашчиларига маълумотлар бериш мақсадида 2016 йил 4 мартида Ўзбекистон Республикаси Божхона қўмитаси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси томонидан Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Қорақалпоғистон Республикаси бошкармаси мажлислар залида “Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг мазмун-моҳияти” мавзусида семинар ташкил этилди.

Унда Қорақалпоғистон Республикаси Адлия бошқармаси, Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Қорақалпоғистон Республикаси бошкармаси, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар Ўзбекистон либерал демократик партияси фаоллари, кичик бизнес субъектлари ва хусусий тадбиркорлар, ташқи иқтисодий фаолият (ТИФ) қатнашчилари, божхона брокерлари хамда божхона расмийлаштируви мутахасислари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.          

Семинар йиғилишида Божхона бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Х.Файзуллаев, Ўзбекистон Республикаси Олий мажлис сенатининг қонунчилик ва суд ҳуқуқ маслалари қўмитаси аъзоси Г.Аннакличева,  Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Комитет бошлиғи С.Турманов ва Божхона бошқармасининг мутахассислари томонидан янги Божхона кодекси билан божхона қонунчилигига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорларга яратилган қулайликлар, умумий койдалари ва унинг аҳамияти, унда назарда тутилган тартиб койдалари ҳақида, божхона назоратини амалга оширишнинг, божхона тўловларини ундиришнинг ўзига хос хусусиятлари ҳамда божхона тўловларини тўланишини таъминлашнинг янги усуллари ҳақида тадбир иштирокчиларига атрофлича маълумотлар берди.

Тадбирда таъкидланганидек, амалдаги божхона кодекси 1997 йил 26 декабрда қабул қилинган бўлиб, амалга киритилган пайтидан бошлаб ўтган 18 йил давомида унга 16 марта қўшимча ва ўзгартиришлар киритилган. Бугунги кунга келиб Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари такомиллашгани, божхона қонунчилигини халқаро стандартларга мослаштириш лозимлиги, тўғридан-тўғри нормаларни ўз ичига олган ягона қонунчилик базасини шакллантириш зарурияти туфайли янги тахрирда Божхона кодекси қабул қилинган.

Янги божхона кодексида божхона расмийлаштирувида субъектив омилларга йўл қўймаслик ҳамда расмийлаштирув жараёнлари муддатларини қисқартириш мақсадида, интерфаол хизматлардан унумли фойдаланиш ва ахборот-коммуникация технологияларини татбиқ этилишининг ҳуқуқий асослари шакллантирилган. Бундан ташқари, Божхона чегараси орқали қувур ва электр узатиш тармоқларида олиб ўтилаётган товарлар, халқаро почта ва курьерлик жўнатмалари тартиби белгиланган.

Бундан ташқари хавфни бошқариш тизимини қўллаш, валюта назорати ва ташқи савдо операциялари мониторинги, божхона ишида ахборот коммуникация технологияларни қўллаш тартиблари белгилаб берилган. Демак, юридик ва жисмоний шахслар божхона ишида божхона ҳамда бошқа давлат органлари ахборот тизимлари ва интернетдан фойдаланишлари мумкин.

Божхона кодексига интеллектуал мулк ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган алоҳида боб киритилган. Хусусан, божхона чегарсига олиб кирилган ва божхона назоратидаги интеллектуал мулк ҳуқуқларини ҳимоя қилишни таъминлаш ҳуқуқи берилган.

Божхона Кодексининг қабул қилиниши ташқи иқтисодий фаолиятда бизнес ва тадбиркорликни ривожлантиришга қўшимча қулайликлар яратишга, ягона халқаро стандартларга хос божхона ишини ҳуқуқий базасини шакллантиришга, ягона ҳуқуқий нормаларни ва божхона бошқарув даражасини шаклланишини таъминлашга хизмат қилиши тадбирда алоҳида таъкидланиб ўтилди.

Ўтказилган семинар йиғилишида хусусий тадбиркорлар ва ТИФ қатнашчилари ўзларини қизиқтирган саволларига мутахассислардан жавоблар олишди.

Тадбир ҳақидаги маълумот маҳаллий теле ва радиоканаллар, газеталарда чоп этилиш арафасида.

11.03.2016

14:52

Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
x

Саволлар беринг

Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

+998(78) 150-60-06