10.05.21

Давлат корхоналари билан тадбиркорлик субъектлари ўртасида юзага келган низолар келишув йўли билан ҳал этилмоқда.

8.05.21

ССП Раиси томонидан ташкил этилган ишчи гуруҳ Хоразм вилоятининг туманларида бўлди.

8.05.21

Савдо-саноат палатаси ишчи гуруҳи томонидан ҳудудларда ўрганишлар олиб борилмоқда.

8.05.21

Савдо-саноат палатаси ишчи гуруҳи томонидан ҳудудларда ўрганиш олиб борилмоқда.

8.05.21

ССП Раиси бошчилигидаги ишчи гуруҳ Сурҳондарё вилоятида ўрганиш ишларини давом эттирмоқда.

27.05.21 - 29.05.21

Тўқимачилик ва мода саноати

27.05.21 - 29.05.21

Ишлаб чиқариш технологиялари. Ёғочга ишлов бериш. Мебель ва аксессуарлар.

26.05.21 - 28.05.21

Ҳиндистон ва Африка бўйича CII-EXIM банки конклавининг 16 лойиҳаси шериклиги

18.05.21 - 20.05.21

Энергия, атом энергияси, муқобил энергия манбаалари

18.05.21 - 25.05.21

WR Packaging Expo 2021

23.01.17

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

20.01.17

Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

10.05.16

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

11.12.15

Россия Федерацияси

11.12.15

Украина

Нукус шаҳрида «Тадбиркорларнинг интеллектуал мулк объектларини ҳуқуқий ҳимоялаш» мавзусида ўқув-семинар бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари Комплекс мажлисининг 2015 йил 19 октябрдаги 02-08-08-16-сон баёни 2-банди ижросини таъминлаш юзасидан 2015 йил 4 ноябрда Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси ўртасида тадбиркорлик субъектлари ва интеллектуал мулк эгалари учун интеллектуал мулк объектлари, жумладан товар белгиси ва ихтироларини ҳуқуқий мухофазага олиш тартиби ва аҳамиятини оммавий ахборот воситаларида ёритиш бўйича ишлаб чиқилган чора-тадбирлар режасининг ижросини таъминлаш мақсадида 2016 йил 3 март куни Нукус шаҳри Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси мажлислар залида «Тадбиркорларнинг интеллектуал мулк объектларини ҳуқуқий ҳимоялаш» мавзусида ўқув-семинар ташкил этилди.

Бу ўқув-семинарни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад, Республика ҳудудларида тадбиркорларнинг интеллектуал мулк объектларининг ҳуқуқий ҳимояланиши соҳасидаги билимларини ошириш, бу соҳани тартибга солувчи норматив ҳужжатлар тўғрисида ва интеллектуал мулк объектларига патент олиш тартиблари ва қоидалари тўғрисида иштирокчиларга маълумот беришдан иборат.

Ўқув семинарда Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Қорқалпоғистон Республикаси бошқармаси бошлиғи Х.Қайпназаров, Интеллектуал мулк агентлиги бўлим бошлиқлари У.Ибрагимов, Д.Шерматовлар, Қорақалпоғистон Республикаси Стандартлаштириш ва метрология бошқармаси бўлим бошлиғи Б.Сапаров, Ўзбекистон Фанлар академияси Қорақалпоғистон Республикаси бўлими, Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети, Ташкент ахборот технологиялари университети Нукус филиали илмий тадқиқотчилари, тадбиркорлар, талабалар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Ўқув-семинарни Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бошлиғи Х.Қайпназаров кириш сўзи билан очиб берди ва бошқариб борди.

Семинарда иштирокчиларга Ўзбекистон республикасида ихтиролар, фойдали моделлар, саноат намуналари, товар белгилари, дастурий маҳсулотлар ва бошқа объектларга талабномалар тузиш, уларни Интеллектуал мулк агентлигига топшириш ва давлат руйхатидан ўтказиш қоидалари, шунингдек, муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқларни ҳимоя қилиш, интеллектуал мулк объектларининг ноқонуний муомаласининг олдини олиш, контрафакт маҳсулотлар тарқатилишига қарши кураш бўйича олиб борилаётган ишлар тўғрисида, товар белгилари ва товар келиб чиққан жой номларининг ҳуқуқий муҳофазаси ҳақида ва Халқаро стандартларга мувофиқ сифатни бошқариш тизимини жорий этишнинг афзалликлари тўғрисида, шунингдек, Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг мақсад ва вазифалари, бугунги кунда тадбиркорлик соҳасини ривожлантириш бўйича, тадбиркорларнинг ҳуқуқий манфаатларини ҳимоя килишда амалга ошириб келаётган ишлар ҳақида тўлиқ маълумотлар берилди.

Тадбирда таъкидланишича Агентлик томонидан интеллектуал мулк объектларига 7111 (6380) та талабнома қабул қилинган, 2014 йилга нисбатан ўсиш 11,5 % ташкил этган. Жорий йилда 6867 (6201) та интеллектуал мулк объектларига талабномалар бўйича давлат экспертизаси ўтказилган ва ўтган йилга нисбатан ушбу кўрсаткич 10,7 % га ўсган. Давлат реестрларида 2651 та интеллектуал мулк объектлари давлат рўйхатидан ўтказилган, ўсиш 17,5 % ташкил этган, шу жумладан: ихтиролар - 153 та, фойдали моделлар - 76 та, саноат намуналарига - 138 та, товар белгилари - 1762, селекция ютуклари - 2, ЭХМ учун дастурлар - 510, маълумотлар базаси -10 тани ташкил этган.

Ўтказилган ўқув-семинар кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари учун амалий жиҳатдан аҳамиятга эга бўлиб, уларнинг интеллектуал мулк объектларини ҳуқуқий ҳимоялаш, шунингдек ишлаб чиқараётган маҳсулотларини сертификатлаштириш соҳасидаги билимларини оширишга имконият берди. Иштирокчилар ўқув-семинар якунида мутахассилардан ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олишди.

09.03.2016

14:52

Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
x

Саволлар беринг

Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

+998(78) 150-60-06