10.05.21

Давлат корхоналари билан тадбиркорлик субъектлари ўртасида юзага келган низолар келишув йўли билан ҳал этилмоқда.

8.05.21

ССП Раиси томонидан ташкил этилган ишчи гуруҳ Хоразм вилоятининг туманларида бўлди.

8.05.21

Савдо-саноат палатаси ишчи гуруҳи томонидан ҳудудларда ўрганишлар олиб борилмоқда.

8.05.21

Савдо-саноат палатаси ишчи гуруҳи томонидан ҳудудларда ўрганиш олиб борилмоқда.

8.05.21

ССП Раиси бошчилигидаги ишчи гуруҳ Сурҳондарё вилоятида ўрганиш ишларини давом эттирмоқда.

28.05.21 - 28.05.21

Ишлаб чиқаришда гендер хилма-хиллиги

27.05.21 - 29.05.21

Тўқимачилик ва мода саноати

27.05.21 - 29.05.21

Ишлаб чиқариш технологиялари. Ёғочга ишлов бериш. Мебель ва аксессуарлар.

27.05.21 - 28.05.21

Атроф-муҳит, соғлиқни сақлаш ва хавфсизликни бошқариш бўйича 8-Шимолий минтақалараро танлови (EHS)

26.05.21 - 28.05.21

Ҳиндистон ва Африка бўйича CII-EXIM банки конклавининг 16 лойиҳаси шериклиги

23.01.17

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

20.01.17

Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

10.05.16

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

11.12.15

Россия Федерацияси

11.12.15

Украина

Мамлакатимизда саноат туризми ривожлантирилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 февралдаги ПҚ-3514-сонли “Ички туризмни жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорининг тегишли бандларида ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, корхона ва технологик жараёнлар тарихини акс эттирувчи тегишли экспозицияларни яратган ҳолда ўзбек, рус ва инглиз тилидаги экскурсовод хизматларини тақдим этиб ёшларни йирик саноат корхоналари фаолияти билан таништиришга йўналтирилган индустриал турларини, шунингдек ташриф буюрувчиларга эсдалик сертификатларни тақдим этган ҳолда алоҳида технологик жараёнларда иштирок этишларини ташкил қилиш кўзда тутилган.

Мамлакатимизда саноат туризм бошқа туризм йўналишларга нисбатан янги йўналиш ҳисобланади. Ҳар бир ёш авлод турли хил қизиқиш ва дунё қарашларга эга бўлиб, улар ўзлари истеъмол қиладиган маҳсулотларига, кундалик фойдаланадиган воситаларига, ишлатаётган техника жиҳозларига умумий қилиб айтганда фойдаланадиган буюмларининг ишлаб чиқариш жараёни қай тарзда кечар экан деган табиий савол ва қизиқиш уйғотиши табиий.

Шу муносабат билан, ёшларни ушбу қизиқиш ва истакларини инобатга олган ҳолда, мамлакатимиз бўйлаб 2019 йилда жами 29000 нафар ёш авлодларни йирик саноат корхоналарига саёҳатлар ташкиллаштириш режалаштирилган.

Ушбу саёҳатлар мамлакатимизнинг энг номдор ва нуфузли корхоналарида ташкиллаштирилади, жумладан: “Соcа-cола ичимлиги Ўзбекистон” МЧЖ ҚК, “ДОРИ-ДАРМОН” АЖ, “Nestle Uzbekistan” МЧЖ, “Artelgroup” МЧЖ, Навоий “Эркин иқтисодий зонаси” дирекцияси, “Samsung” радиоэлектроника ишлаб чиқариш, “JV MAN AUTO-UZBEKISTAN” ҚК, ҚК ва кўплаб шу турдаги корхоналарни ўз ичига олади. Ушбу туризм йўналиши ёшларда ватанпарварлик ҳиссини шакллантириш ҳамда ишлаб чиқаришга бўлган қизиқишларини уйғотишга замин яратиб, республикамизда янги туризм йўналиши шаклланишига хизмат қилади. Ушбу фурсатдан фойдаланиб барча ёшларни республикамиздаги йирик ишлаб чиқариш корхоналарига саноат туризмини амалга оширишга таклиф қиламиз.

 

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати

 

 

01.02.2019

14:52

Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
x

Саволлар беринг

Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

+998(78) 150-60-06