24.09.21

Савдо-саноат палатаси раиси Венгриянинг "Urban" қандолатчилик фабрикаси раҳбари билан учрашди. 

23.09.21

“Тошкент шаҳар кичик саноат зонасини бошқариш дирекцияси” давлат муассасаси, ишлаб чиқариш майдонларини узоқ муддатли ижарага бериш бўйича танлов эълон қилади

23.09.21

Будапештда Туркий тилли мамлакатлар ҳамкорлик кенгашига аъзо давлатлар Савдо-саноат палаталарининг навбатдаги йиғилиши ва бизнес форум бўлиб ўтди

23.09.21

Жамоатчилик экспертизаси ўтказилган яна бир норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси хусусида

22.09.21

Алёна Шалавина бошчилигидаги делегация Самарқанд вилоятига ташриф буюрди.

22.09.21 - 24.06.21

Қурилиш

22.09.21 - 24.09.21

Қурилиш техникаси ва технологиялари

22.09.21 - 24.09.21

Иситиш, шамоллатиш ва сув таъминоти

8.09.21 - 10.09.21

Пластмасса саноати

23.01.17

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

20.01.17

Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

10.05.16

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

11.12.15

Россия Федерацияси

11.12.15

Украина

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси янги қарор лойиҳасини экспертизадан ўтказди.

Савдо-саноат палатаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг тадбиркорлик фаолиятига таъсирини баҳолаш юзасидан Жамоатчилик экспертизаси ўтказувчи ваколатли органдир.

Савдо-саноат палатаси Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 9 июлда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси тўғрисида”ги  ЎРҚ-483-сонли Қонунининг (янги таҳрири) 22-моддасига асосан меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг тадбиркорлик фаолиятига таъсирини баҳолашда ваколатли орган ҳисобланади.

Палата томонидан ушбу ваколатни амалга ошириш мақсадида Жамоатчилик экспертизалари ўтказиб келинмоқда.

Хусусан, 2018 йил давомида 774 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳалари Экспертлар кенгашлари томонидан кўриб чиқилиб, улардан 355 тасига салбий Хулосалар берилди.

Мисол учун, Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган Вазирлар Маҳкамасининг “Қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш фаолиятини амалга ошириш учун шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори лойиҳаси бўйича жамоатчилик экспертизаси ўтказилиб, ушбу лойиҳа юзасидан қуйидаги тавсияларни ўз ичига олган Жамоатчилик экспертизаси Хулосаси берилди:

     1. Лойиҳа иловасининг 6-бандига кўра, “Қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш фаолиятини амалга ошириш учун лицензияларга Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги бўлган жисмоний ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида давлат рўйхатидан ўтган юридик шахслар талабгор бўлишлари мумкин”, - деб белгиланган.

Ушбу норма чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг халқаро нормаларда, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларида назарда тутилган ҳуқуқ ва манфаатларига, шунингдек, мамлакатнинг инвестициявий жозибадорлиги ва бизнес юритиш шарт-шароитларини яхшилаш борасидаги ислоҳотларга зиддир.

Яъни, ушбу қоида тадбиркорлик таваккалчилиги асосида қимматбаҳо металларни носаноат усулда кавлаб олиш ташаббуси билан чиқадиган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳуқуқларини чеклайди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш фаолиятини амалга ошириш учун шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2018 йил 26 ноябрдаги ПҚ-4030-сонли Қарори 2-банди бешинчи хатбошида “Қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш фаолиятини амалга ошириш учун ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензияларга жисмоний ва юридик шахслар талабгор бўлишлари мумкин”, - деб белгиланган.

Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, лойиҳа иловасининг 6-бандини қуйидаги таҳрирда баён қилиш тавсия этилади:

“Қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш фаолиятини амалга ошириш учун лицензияларга тадбиркорлик субъекти ҳисобланган жисмоний ва юридик шахслар талабгор бўлишлари мумкин”.

     2. Лойиҳа иловасининг 9-банди иккинчи хатбошига кўра, “Ер қаъри участкаларидан фойдаланишнинг намунавий шартлари Давлат геология қўмитасининг расмий веб-сайтида жойлаштирилади ва зарурат бўлганда белгиланган тартибда оммавий ахборот воситаларида хам эълон қилиниши мумкин”, - деб белгиланган.

Бунда, ер қаъри участкаларидан фойдаланишнинг асосий шартлари билан бир қаторда намунавий шартларини белгилаш, аммо уни ушбу Низомда келтириш эмас, балки расмий веб-сайтда жойлаштириш назарда тутилган.

Бироқ, юқоридаги Қарор талабига кўра, ер қаъри участкасидан фойдаланиш шартларини қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомда назарда тутиш белгиланган.

Шу сабабли,

     3. Лойиҳа иловасининг 21-банди биринчи хатбошига кўра, “Аукционни ўтказиш тўғрисидаги хабар ва лот ҳақидаги ахборот аукцион бошланишидан аввал 5 кундан кечиктирмасдан операторнинг веб-порталида жойлаштирилади”, - деб белгиланган.

Бунда, аукцион ўтказиш тўғрисидаги хабарни у ўтказилишидан 5 кун олдин веб-порталда жойлаштириш назарда тутилган. Аммо, бу аукцион ўтказилиши ҳақида барча тадбиркорлик субъектлари хабардор бўлиши ва ариза топшириши учун жуда қисқа муддатдир.

Шунингдек, амалдаги қонунчиликда бошқа турдаги аукционларни ўтказиш ҳақида унинг ўтказилишидан камида 30 кун олдин оммавий эълон қилиниши лозимлиги белгиланган.

Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, лойиҳа иловасининг 21-банди биринчи хатбошидаги “5 кундан кечиктирмасдан” сўзларини “30 кундан кечиктирмасдан” сўзларига алмаштириш лозим.

     4.Лойиҳа иловасининг 31 банди биринчи хатбошига кўра, “Юридик ва жисмоний шахслар хабарнома жойлаштирилган кундан бошлаб 4 кун мобайнида аукционда иштирок этишга электрон шаклда буюртманомалар топширади ҳамда электрон буюртманомада қайд этилган лот рақами ва номи бўйича электрон савдолар очилган куни бир кун мобайнида аукционда қатнашади”, - деб белгиланган.

Ушбу Хулосанинг 4-бандида келтирилган тавсияларни инобатга олган ҳолда, мазкур хатбошидаги 4 кун мобайнида сўзларини 30 кун мобайнида сўзларига ўзгартириш тавсия этилади.

     5. Лойиҳа иловасининг 57-банди биринчи хатбошига кўра, “Аукцион ғолиби аукцион якунланган кундан бошлаб 3 кундан кечиктирмай, аукционда сотилган аукцион объекти қийматининг 100 фоизи миқдорини тўлаши ва пул маблағлари ўтказилганлигини тасдиқловчи тўлов ҳужжатининг электрон (сканер қилинган) нусхасини операторга жўнатиши лозим”, - деб белгиланган.

Ушбу нормада аукционда сотилган аукцион объекти қийматини тўлаш муддати жуда қисқа белгиланган. Бу эса, муддатнинг ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолда ўтиб кетиб қолиши ва натижада аукционни ўтказилмаган деб топилишига сабаб бўлади.

Шу боис, мазкур муддатни узайтириш ва уни иш куни билан боғлиқ ҳолда белгилаш тавсия этилади.

     6. Ушбу Хулосанинг 5-бандида келтирилган таклифни инобатга олган ҳолда, лойиҳа иловасининг 60-бандида “3 кун ичида” деб белгиланган муддатларни иш куни билан белгилаган ҳолда узайтириш тавсия этилади.

     7. Лойиҳа иловасининг 74-банди учинчи қисмида “Лицензияни қайта расмийлаштиришда:

энг кам иш ҳақининг 2 баробари миқдорида йиғим ундирилади”, - деб белгиланган.

Бунда, лицензияни қайта расмийлаштириш учун йиғим миқдори энг кам ойлик иш ҳақининг 2 баробари миқдорида қилиб белгиланган.

Аммо, амалиётда энг кам ойлик иш ҳақининг ҳар йили ошириб борилаётганлиги ҳамда ундириладиган йиғим миқдорининг унга боғлиқлигидан келиб чиқилса, таклиф этилаётган миқдорлар мамлакатимизда олиб борилаётган бизнес юритиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш ва республиканинг инвестициявий жозибадорлигини оширишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотларга зиддир.

Шу боис, лицензияни қайта расмийлаштириш учун йиғим миқдорини камайтириш тавсия этилади.

     8. Лойиҳа иловасининг 82-бандига кўра, “Қабул кассалари қимматбаҳо металларни қазиб олиш ва улар билан боғлиқ операцияларни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга ташкилотларда тузилади”, - деб белгиланган.

Аммо, Ўзбекистон Республикаси Президентининг юқорида келтирилган ПҚ-4030-сонли Қарори 7-бандига кўра, “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” АЖ ва “Навоий кон-металлургия комбинати” ДКга ихтисослаштирилган қабул кассаларини очиш тавсия қилинсин, деб белгиланган.

Яъни, бундай қабул кассаларини очиш заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш учун лицензияга эга бўлган юридик шахслар ва якка тадбиркорлар учун мажбурий ҳисобланмайди.

Шу сабабли, лойиҳа иловасининг 82-бандини қуйидаги таҳрирда баён қилиш тавсия этилади:

“Қабул кассалари қимматбаҳо металларни қазиб олиш ва улар билан боғлиқ операцияларни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга ташкилотлар томонидан тузилиши мумкин”.

     9. Лойиҳа иловасининг 84-бандига кўра, “Ер қаъридан фойдаланувчилар қазиб қўлга киритилган қимматбаҳо металлар аралашмасининг барчасини, жумладан, соф ҳолда топилганларини ҳам қабул кассаларига топширишгп мажбур”, - деб белгиланган.

Аммо, ушбу Низом лойиҳасининг 79-бандида “Ер қаъридан фойдаланувчилар томонидан белгиланган тартибда ажратиб олинган қимматбаҳо металлар “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” АЖ ва “Навоий кон-металлургия комбинати” ДК томонидан тегишли ҳудудларда очиладиган қимматбаҳо металларни сотиб олувчи қабул кассалари, шунингдек, заргарлик буюмлари ишлаб чиқариш учун лицензияга эга бўлган юридик шахсларга ва якка тадбиркорларга келишилган нархларда реализация қилинади”, - деб белгиланган.

Шунингдек, мазкур норма юқорида келтирилган Президент қарорида ҳам белгиланган.

Кўриниб турганидек, юқоридаги норма ушбу қарор ва лойиҳа иловасининг бошқа бандлари нормаларига зид келган ҳолда, қимматбаҳо металлар аралашмасининг барчасини, жумладан, соф ҳолда топилганларини ҳамфақат қабул кассаларига топширилишини назарда тутган.

Мазкур номувофиқликни бартараф этиш мақсадида, лойиҳа иловасининг 84-бандини чиқариб ташлаш тавсия этилади.

     10. Лойиҳа иловасининг 95-банди биринчи хатбошига кўра, “Қимматбаҳо металларнинг хомашёдаги нархи шартнома асосида ер қаъридан фойдаланувчилар ва қабул кассалари томонидан хомашёни қабул кассасига топшириш пайтида белгиланади”, - деб келтирилган.

Мазкур норма ҳам юқорида келтирилган ПҚ-4030-сонли Қарор талабларига зид. Яъни, бунда қимматбаҳо металларни заргарлик буюмлари ишлаб чиқариш учун лицензияга эга бўлган юридик шахслар ва якка тадбиркорларга реализация қилиниши назарда тутилмаган.

Юқоридагиларни инобатга олиб, лойиҳа иловасининг 95-банди биринчи хатбошини қуйидаги таҳрирда баён этиш тавсия этилади:

 “Қимматбаҳо металларнинг хомашёдаги нархи уни реализация қилиш жараёнида шартнома асосида белгиланади”.

     11. Лойиҳа иловасининг 112-бандига кўра, “Қимматбаҳо металларни яшириш, шу жумладан уни 6 ой ичида реализация қилмаслик, шунингдек, қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш чоғида ишларни бехатар олиб бориш талабларининг бузилиши оқибатида инсонларнинг оғир тан жароҳати олиши ёки ўлимига олиб келиши ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини муддатидан олдин бекор қилиш ва мазкур фаолият билан шуғулланишни бир йил давомида чеклаш учун асос бўлади”, - деб белгиланган.

Мазкур нормада бир марта содир этилган ҳуқуқбузарлик учун икки карра жавобгарлик чораларини қўллаш назарда тутилган.

Яъни, бунда ҳуқуқбузарлик содир этганлиги учун ҳам .

Бу эса, амалиётда тадбиркорлик субъектининг иш фаолиятини уни жавобгарликка тортган ҳолда, кейинчалик чекланишига олиб келади.

Шу сабабли, ушбу банддан “ва мазкур фаолият билан шуғулланишни бир йил давомида чеклаш” сўзларини чиқариб ташлаш тавсия этилади.

Мазкур Хулосани беришда лойиҳадаги ноаниқликларни бартараф этиш, тадбиркорлик субъектларига қулай шарт-шароитлар яратиш масалаларига алоҳида аҳамият берилди.

Палата томонидан лойиҳа “Эътирозлар билан” имзоланди.

 

Ўз ССП Ахборот хизмати 

 

29.01.2019

14:52

Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
x

Саволлар беринг

Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

+998(78) 150-60-06