12.05.21

ССП Раисининг ўринбосари бошчилигида Тошкент вилоятида семинар ташкил этилди.

11.05.21

Андижон шаҳрида ўқув семинарларни муваффақиятли тамомлаган 3-гуруҳ ёшларига сертификатлар топширилди.

11.05.21

Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналарини ташкил қилиш тартиби белгиланди

10.05.21

Давлат корхоналари билан тадбиркорлик субъектлари ўртасида юзага келган низолар келишув йўли билан ҳал этилмоқда.

8.05.21

ССП Раиси томонидан ташкил этилган ишчи гуруҳ Хоразм вилоятининг туманларида бўлди.

28.05.21 - 28.05.21

Ишлаб чиқаришда гендер хилма-хиллиги

27.05.21 - 29.05.21

Тўқимачилик ва мода саноати

27.05.21 - 29.05.21

Ишлаб чиқариш технологиялари. Ёғочга ишлов бериш. Мебель ва аксессуарлар.

27.05.21 - 28.05.21

Атроф-муҳит, соғлиқни сақлаш ва хавфсизликни бошқариш бўйича 8-Шимолий минтақалараро танлови (EHS)

26.05.21 - 28.05.21

Ҳиндистон ва Африка бўйича CII-EXIM банки конклавининг 16 лойиҳаси шериклиги

23.01.17

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

20.01.17

Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

10.05.16

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

11.12.15

Россия Федерацияси

11.12.15

Украина

Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ёшлар туризмни ривожлантириш бўйича танлов эълон қилади.

Сиз Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қилишни ва бу саёҳат орқали қўшни мамлакатлар ва мамлакат бўйлаб бепул саёҳат йўлланмасини қўлга киритишни ҳоҳлайсизми? Унда бу танлов айнан Сиз учун!

Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси мамлакатимизда ички туризмни ривожлантириш, мамлакатимизнинг бой 
туризм салоҳиятини ёшлар орасида кенг тарғиб қилиш мақсадида 
Tourism challenge (Туризм чорлови) лойиҳасини

ЭЪЛОН ҚИЛАДИ

 

Танловда мамлакатимиз таълим муассасаларида таҳсил олаётган ўқувчи ва талабаларидан иборат жамоалар иштирок этишлари мумкин.

Танлов қуйидаги босқичларни ўз ичига олади:

  1. Танловда иштирок этиш истагини билдирган ёшлар (таълим муассасаси номидан) танловнинг  tourchallenge.uz веб сайти орқали рўйхатдан ўтадилар;
  2. Саёҳатга борган ҳудудга боргач, танловнинг масъул вакилидан тегишли атрибутни (таълим муассасасининг рақами ёки номи ёзилган байроқ) оладилар ва танлов учун махсус тайёрлаган харитага жойлаштирадилар;
  3. Шундан сўнг, харита ёнида ва туризм обектларида ўз жамоаси билан суратга тушиб, оммавий ахборот воситалари, шунингдек ижтимоий тармоқлар (facebook, instagram, telegram ва бошқалар) орқали чорлов йўллайдилар ва ўз саёҳатларини кенг ёритадилар;

Иштирокчиларнинг саёҳатлари ҳакамлар ҳайъати томонидан қуйидаги мезонлар асосида кўриб чиқилади:

- саёҳатларни ташкил этиш даври (туризм мавсуми паст даврларга - феврал, март устунлик берилади);

- саёҳатларнинг умумий масофаси;

- саёҳатлар маршрутларининг янгилиги ва ўзига хослиги (креативлиги);

- саёҳатларнинг давомийлиги (кетма-кетлиги);

- саёҳатлар сони;

- саёҳатчилар сони;

- саёҳатларнинг ОАВда ёритилганлиги (сони ва ОАВ тури);

- саёҳатларнинг ижтимоий тармоқларда кенг тарқатилиши (қанча фойдаланувчи кўрганлиги).

- саёҳат даврида олинган фото сурат ва видео материалларнинг сифати.

Танлов ғолиблари олий таълим муассасалари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ҳамда умумий ўрта таълим мактаблари бўйича алоҳида аниқланади ва эълон қилинади.

Танлов ғолиблари қуйидагича тақдирланадилар:

1-ўринлар: Қўшни иккита мамлакатга 7 кунлик саёҳат учун 6 кишилик (саёҳатларни ташкил этишда энг фаол қатнашган ва кенг ёритган иштирокчилар) йўлланма, фахрий ёрлиқлар ҳамда китоблар жамланмаси (100 дона);

2-ўринлар: Қўшни битта мамлакатга 5 кунлик саёҳат учун 6 кишилик (саёҳатларни ташкил этишда энг фаол қатнашган ва кенг ёритган иштирокчилар) йўлланма, фахрий ёрлиқлар ҳамда китоблар жамланмаси 
(50 дона);

3-ўринлар: Ўзбекистоннинг 3 та шаҳрига 5 кунлик саёҳат учун 6 кишилик йўлланма, фахрий ёрлиқлар ҳамда китоблар жамланмаси (50 дона) билан тақдирланади.

Батафсил маълумотларни www.tourchallenge.uz сайти ҳамда +998951933402 телефон рақами орқали олишингиз мумкин.

Имкониятни қўлдан бой берманг!

Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қилинг!

 

29.01.2019

14:52

Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
x

Саволлар беринг

Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

+998(78) 150-60-06