10.05.21

Давлат корхоналари билан тадбиркорлик субъектлари ўртасида юзага келган низолар келишув йўли билан ҳал этилмоқда.

8.05.21

ССП Раиси томонидан ташкил этилган ишчи гуруҳ Хоразм вилоятининг туманларида бўлди.

8.05.21

Савдо-саноат палатаси ишчи гуруҳи томонидан ҳудудларда ўрганишлар олиб борилмоқда.

8.05.21

Савдо-саноат палатаси ишчи гуруҳи томонидан ҳудудларда ўрганиш олиб борилмоқда.

8.05.21

ССП Раиси бошчилигидаги ишчи гуруҳ Сурҳондарё вилоятида ўрганиш ишларини давом эттирмоқда.

28.05.21 - 28.05.21

Ишлаб чиқаришда гендер хилма-хиллиги

27.05.21 - 29.05.21

Тўқимачилик ва мода саноати

27.05.21 - 29.05.21

Ишлаб чиқариш технологиялари. Ёғочга ишлов бериш. Мебель ва аксессуарлар.

27.05.21 - 28.05.21

Атроф-муҳит, соғлиқни сақлаш ва хавфсизликни бошқариш бўйича 8-Шимолий минтақалараро танлови (EHS)

26.05.21 - 28.05.21

Ҳиндистон ва Африка бўйича CII-EXIM банки конклавининг 16 лойиҳаси шериклиги

23.01.17

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

20.01.17

Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

10.05.16

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

11.12.15

Россия Федерацияси

11.12.15

Украина

Ўз ССПда “Маънавият соати” доирасида солиқ сиёсати мавзусига бағишланган тадбир ўтказилди.

“Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепцияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонининг мазмун-моҳиятини тушунтиришнинг тарғиб қилиниши, жамоатчиликга етказиш мақсадида Ўзбекистон Савдо-саноат палатасида ҳар жума куни ўтказилиб келинаётган “Маънавият соати” доирасида солиқ сиёсати мавзусига бағишланган тадбир ўтказилди.

Тадбирни Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раисининг биринчи ўринбосари И.Жасимов очиб берди. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси бўлим бошлиғи А.Кушанов ва “Soliq-servis” ДУК раҳбари Ш.Қаюмовлар иштирокида солиқ концепцияси ҳақида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ходимларига батафсил маълумотлар берилди.

Тадбирда сўзга чиққанлар томонидан солиқ ислоҳати концепциясининг асосий жиҳатлари очиб берилди. Унда солиқларни соддалаштириш, солиқ ва тўловларнинг сонини қисқартириш, солиқ ставкаларини пасайтирилиши, солиқ юкини тенг тақсимлаш, бизнесни хуфиёна иқтисодиётдан очиқ ишлашга чиқариш ҳамда инвестицион жозибадорликни ошириш каби масалалар юзасидан тақдимот орқали маълумотлар берилди.

Шу билан биргаликда, мазкур солиқ ислоҳати концепциясидан кутилаётган натижалар яъни иш ҳақи ва аҳоли реал даромадини ошириш, бизнесни хуфиёна иқтисодиётдан очиқ ишлашга чиқариш, солиқ органи ва солиқ тўловчи ўртасида ишчан муносабатни шакллантириш, солиқ тизими шаффофлигига эришиш, солиқ тўловчилар учун харажат ва оворагарчиликларни қисқартириш, солиқларни ҳисоблаш ва тўлашни соддалаштиришда кутилаётган натижалар ҳақида ҳам тўхталиб ўтилди.

А.Кушанов, даромад солиғи ставкаси, суғурта бадали, ягона ижтимоий тўлов, фойда солиғи, мол-мулк солиғи, давлат мақсадли жамғармалари, ягона солиқ, иш ҳақидан солиқлар, қўшилган қиймат солиғи, ягона ижтимоий тўлов, суғурта бадали, даромад солиғи каби солиқ ставкалари ҳақида амалда ҳамда концепцияга қирилган ўзрагишлар ҳақида тўхталар экан, аниқ мисоллар орқали тушунтириш берди.

Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 декабрдаги 1065-сонли қарорида тасдиқланган гўшт (мол, кўй, товуқ), шунингдек, ҳайвонлар (қорамол ва парранда) тирик хамда уларни сўйиш махсулотлари, балиқ, картошка, пиёз, тухум, гуруч (барча навлари), шакар, шу жумладан импорт килинган, нон махсулотлари ҳамда сут кўшилган қиймат солиғидан озод этилган озиқ-овқат маҳсулотлари рўйхати қаторига киритилгани маълум қилинди.

Ш.Қаюмов, давлат солиқ қўмитаси томонидан солиқ тўловчилар учун қулайлик яратиш мақсадида республикамизнинг 14 та ҳудудида “Soliq-servis” ДУКнинг ҳудудий марказлари ташкил этилганлигини ҳамда аҳоли ва хўжалик субъектларига ахборот хизматларини кўрсатиш мақсадида “call-markaz” ((71) 202-32-82 ёки 1198 қисқа рақамлари)) махсус сервиси ишга туширилганлиги маълум қилди. Мурожаатлар ойига 600 га яқин ташкил этган бўлса, концепция қабул қилинганидан сўнг бу кўрсаткичлар 1000 дан ошганлигини таъкидлаб ўтди.

Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг (78) 150-60-06 ёки 1094 қисқа рақамларига барча тадбиркорлик субъектлари мурожаат этишлари мумкинлигини эслатиб ўтамиз.   

Тадбир қизғин савол ва жавобларга бой тарзда ўтди.

Тақдимот ни юклаб олиш 

Ўз ССП Ахборот хизмати 

 

 

25.01.2019

14:52

Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
x

Саволлар беринг

Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

+998(78) 150-60-06