12.05.21

Маҳаллий тадбиркорлар учун Беларусь техникаларини лизинг асосида харид қилишга доир ҳамкорлик таклифи

12.05.21

ССП Раисининг ўринбосари бошчилигида Тошкент вилоятида семинар ташкил этилди.

11.05.21

Андижон шаҳрида ўқув семинарларни муваффақиятли тамомлаган 3-гуруҳ ёшларига сертификатлар топширилди.

11.05.21

Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналарини ташкил қилиш тартиби белгиланди

10.05.21

Давлат корхоналари билан тадбиркорлик субъектлари ўртасида юзага келган низолар келишув йўли билан ҳал этилмоқда.

28.05.21 - 28.05.21

Ишлаб чиқаришда гендер хилма-хиллиги

27.05.21 - 29.05.21

Тўқимачилик ва мода саноати

27.05.21 - 29.05.21

Ишлаб чиқариш технологиялари. Ёғочга ишлов бериш. Мебель ва аксессуарлар.

27.05.21 - 28.05.21

Атроф-муҳит, соғлиқни сақлаш ва хавфсизликни бошқариш бўйича 8-Шимолий минтақалараро танлови (EHS)

26.05.21 - 28.05.21

Ҳиндистон ва Африка бўйича CII-EXIM банки конклавининг 16 лойиҳаси шериклиги

23.01.17

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

20.01.17

Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

10.05.16

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

11.12.15

Россия Федерацияси

11.12.15

Украина

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари билан учрашув.

23 январ куни Ўзбекистон Савдо-саноат палатасига Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси Қонунчилик палатасининг бир гурух депутатлари ташриф буюрди.

Хусусан, депутат Пардаев Азамат Кенжабоевич “Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси” раисининг ўринбосари, “Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси” аъзолари, депутат Исмоилов Соҳибжон Ибрагимович ва депутат Эргашев Қаҳрамон Пайзуллаевичлар.

Депутатлар 2018 йилда янги таҳрирда қабул қиланган «Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни ижроси ҳамда Палата томонидан тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш, айниқса, ўз фаолиятини йўлга қўйиши даврида қўллаб-қувватлаш тизимини шакллантириш, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш, хусусий мулк ва тадбиркорликнинг ривожланишига, уларнинг устуворлик ролини, шунингдек дахлсизлигини таъминлашга, мамлакат аҳолисини тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш  борасида амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишдилар.

Ташриф давомида меҳмонлар Савдо-саноат палатаси мутахассисларининг тадбиркорлик субъектлари билан бевосита мулоқотлар олиб бориб, уларни қийнаётган масалаларни ечиш бўйича амалий чора-тадбирларни кўриш билан бир қаторда қонунчиликни такомиллаштириш йўналишида олиб бораётган фаолиятлари билан танишдилар.

Шу билан биргаликда, тадбиркорлик фаолиятига эндигина кириб келаётган ёшларимизнинг “стартап” лойихалари тадбиқ этилиши, шу соҳани янада ривожлантириш юзасидан ўзларининг таклифларини бериб, келгусида яқиндан хамкорлик қилишга келишиб олдилар.

Депутатлар Палата фаолияти билан танишар экан, Азамат Кенжабоевич тадбиркорлар ҳуқуқларини таъминлаш ва хусусий мулкни ишончли ҳимоя қилиш жараёнида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва жамоат ташкилотларининг ўзаро ҳамкорлиги муҳим ўрин тутишини алоҳида таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йил 20 октябр куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ва Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ўртасида Ҳамкорлик Битими имзоланган эди.

Ҳамкорлик Битимида хусусий мулкчиликни ва тадбиркорликни ривожлантириш бўйича эксперт гуруҳларини шакллантириш, Қонунчилик палатасида қабул қилинадиган қонун лойиҳаларининг ишланиши ва қабул қилиниши жараёнларига Савдо-саноат палатаси вакилларини жалб этиш, шунингдек, жойлардаги ҳақиқий ҳолатни ўрганишда ҳамда қонун ҳужжатларини назорат-таҳлил тартибида ўрганишда палата вакиллари билан яқин ҳамкорликда фаолият олиб бориш кўзда тутилган.

Шу билан бирга, тадбиркорлик соҳасига оид қонун лойиҳалари ишлаб чиқилишида қонун лойиҳаларининг тадбиркорлик фаолиятига таъсирини баҳолаш бўйича Жамоатчилик экспертизаси хулосалари Савдо-саноат палатаси  томонидан Олий Мажлис Конунчилик палатасига тақдим этиб борилиши белгиланган.

 

ССП Ахборот хизмати

 

24.01.2019

14:52

Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
x

Саволлар беринг

Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

+998(78) 150-60-06