5.12.20

Жаҳон ҳунармандлар кенгаши Осиё-Тинч океани минтақаси (WCC-АРR) нинг 38-Бош Ассамблеяси доирасида маҳаллий ҳунармандлар виртуал кўргазмаси бўлиб ўтди.

4.12.20

Бутунжаҳон ҳунармандлар кенгаши Осиё-Тинч океани минтақасининг 38- Бош Ассамблеяси бўлиб ўтди.

2.12.20

Қарздор тадбиркорларнинг қарзларини кечиктириш ва бўлиб тўлаш мавзусига бағишланган йиғилиш ташкил этилди.

2.12.20

Сардоба сув тошқинидан зарар кўрган аҳоли тадбиркорлигини ривожлантириш бўйича “меҳнат ярмаркалари” ташкил этилди.

2.12.20

Тадбиркорлар диққатига!

23.01.17

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

20.01.17

Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

10.05.16

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

11.12.15

Россия Федерацияси

11.12.15

Украина

Тадбиркорлик фаолияти асосларини ўқитиш республика маркази.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 18.04.2017 йилдаги ПК-2897-сонли “Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги карорига асосан давлат муассасаси шаклидаги Тадбиркорлик фаолияти асосларини ўқитиш республика маркази ташкил қилинган ҳамда мазкур қарор билан Марказнинг асосий вазифалари белгилаб берилган.

Мазкур қарорга асосан вазирлик ва идоралар, хусусан, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Марказ ва унинг ҳудудий филиаллари томонидан тадбиркорлик субъектлари вакиллари ҳамда тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагида бўлган аҳоли учун ташкил этиладиган бепул ўқув курсларини ўтказишда фаол иштирок этиши белгиланган.

Ушбу ўқув курслари вазирлик ва идоралар, хусусан, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ходимлари ўтказилаётган ўқув курсларида фаол иштирок этиб келишмоқда.

Тадбиркорлик фаолияти асосларини ўқитиш республика марказининг интернет тармоғида www.alternatus.uz WEB - саҳифаси ҳамда ижтимоий тармоқларларда махсус каналлари ишга туширилган бўлиб, бу орқали марказ фаолияти билан бевосита танишиб бориш, соҳага оид янгиликларни кузатиш, савол ва таклифларни юбориш ва ўқув курсларида иштирок этиш учун он-лайн рўйхатдан ўтиш имкониятлари яратилди.

Мазкур сайтда марказ томонидан ташкил этилаётган ўқув курсларида фаол иштирок этаётган вазирлик ва идоралар ва ҳамкор ташкилотлар тўғрисида тингловчиларнинг хабардорлигини ошириш мақсадида тегишли хаволалар жойлаштирилган.

Бу эса тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагидаги аҳоли ва фаолиятини янада самарали ташкил килишни режалаштирган тадбиркорлик субъектлари вакилларининг билим ва кўникмаларини оширишда қўшимча қулайликлар вужудга келишига сабаб бўлади.

 

Ўзб ССП Ахборот ҳизмати

 

14.01.2019

14:52

Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
x

Саволлар беринг

Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

+998(78) 150-60-06