10.05.21

Давлат корхоналари билан тадбиркорлик субъектлари ўртасида юзага келган низолар келишув йўли билан ҳал этилмоқда.

8.05.21

ССП Раиси томонидан ташкил этилган ишчи гуруҳ Хоразм вилоятининг туманларида бўлди.

8.05.21

Савдо-саноат палатаси ишчи гуруҳи томонидан ҳудудларда ўрганишлар олиб борилмоқда.

8.05.21

Савдо-саноат палатаси ишчи гуруҳи томонидан ҳудудларда ўрганиш олиб борилмоқда.

8.05.21

ССП Раиси бошчилигидаги ишчи гуруҳ Сурҳондарё вилоятида ўрганиш ишларини давом эттирмоқда.

28.05.21 - 28.05.21

Ишлаб чиқаришда гендер хилма-хиллиги

27.05.21 - 29.05.21

Тўқимачилик ва мода саноати

27.05.21 - 29.05.21

Ишлаб чиқариш технологиялари. Ёғочга ишлов бериш. Мебель ва аксессуарлар.

27.05.21 - 28.05.21

Атроф-муҳит, соғлиқни сақлаш ва хавфсизликни бошқариш бўйича 8-Шимолий минтақалараро танлови (EHS)

26.05.21 - 28.05.21

Ҳиндистон ва Африка бўйича CII-EXIM банки конклавининг 16 лойиҳаси шериклиги

23.01.17

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

20.01.17

Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

10.05.16

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

11.12.15

Россия Федерацияси

11.12.15

Украина

Медиацияни ривожлантириш истиқболлари

Бишкек шаҳрида Замонавий таҳдидлар ва медиацияни ривожлантириш истиқболлари: институционал ечим ва амалиёт” мавзусида Қирғизистон Республикаси медиаторлар республика ҳамжамиятининг биринчи халқаро конференцияси бўлиб ўтди.

 Конференциядан кўзланган мақсад медиациянинг низоларни муқобил ҳал қилиш механизми сифатидаги ўрни ва ролини бир хилда тушуниш учун суд тизими, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва адвокатлар ҳамжамияти билан мулоқатни ривожлантириш, бу борада хорижий тажрибани ўрганишдан иборат бўлди.

Конференцияда Қирғизистон Республикаси Президенти девони масъул ходими, Жогору Кенеши Торагасининг ўринбосари, Олий суди раисининг ўринбосари, Адлия вазирининг ўринбосари, Интеллектуал мулк ва инновация давлат хизмати раиси,  БМТ  дастурининг Қирғизистон Республикасидаги доимий вакили вазифасини бажарувчиси,  “Марказий Осиё мамлакатларида ҳуқуқий давлатчиликка кўмаклашиш” GIZ дастури миллий мувофиқлаштирувчиси табрик сўзи билан иштирок этдилар, шунингдек унда Англия, Белоруссия, Германия,  Қозоғистон, Қирғизистон, Латвия, Россия, Тожикистон,  Ўзбекистон, Финландиялик медиация соҳасидаги халқаро ва миллий экспертлар, медиаторлар, адлия вазирлиги ва бошқа давлат органлари вакиллари, фуқаролик, жиноят ва иқтисодий судларнинг судьялари, медиация соҳасида илмий тадқиқотлар олиб бораётган олимлар, адвокатлар иштирок этдилар.

Халқаро конференциянинг ялпи мажлисларида Қирғизистон Республикаси Олий суди раисининг ўринбосари Нургуль Асанова, Урал давлат юридик университети Медиация маркази директори, ю.ф.д, проф. Светлана Загайнова, Қирғизистон Республикаси медиаторлар республика ҳамжамияти бошқаруви раиси Гулсина Кожоярова, Қирғизистон Республикаси Ҳукумати аппарати сектор мудири Егор Скобеев, Германиялик медиатор Манфред Штендер, Хельсинки университетининг тадқиқотлар бўйича директори, медиатор Кайвис Эрвасти,  Рига шаҳар жиноий медиация бўйича ишлар мувофиқлаштиручиси, медиатор Ивете Дарзнице, Англиялик медиатор Чинара Дэвис, Қозоғистон медиаторлар ассоциацияси бош директори Жандильда Жакупов медиациянинг турли жиҳатлари, мавжуд муаммолар, уларнинг ечимлари, медиацияни қўллаш усуллари, медиаторларни тайёрлаш масалаларига оид мавзуларда маъруза қилдилар.

Конференцияда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ҳузуридаги Ҳакамлик судининг раиси, юридик фанлари номзоди, доцент Фозилжон Отахонов “Ўзбекистонда медиациянинг ҳуқуқий асослари ва ривожланиш истиқболлари” мавзусида маъруза қилди. У ўз маърузасида Марказий Осиё мамлакатларида медиацияни қўлланиш тарихи ва анъаналари, Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 3 июлда қабул қилинган ва 2019 йил 1 янавардан кучга кирадиган “Медиация тўғрисида”ги Қонуннинг мазмун ва моҳиятига тўхталди, жамиятнинг ҳозирги ривожланиш даврида медиацияни жорий қилишнинг долзарб муоаммоларига халқаро конференция иштирокчилари эътиборини қаратди ҳамда медиация соҳасида халқаро ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича ўз таклифларини билдирди.

Халқаро конференциянинг секцияларидаги мажлислари жонли ва қизирқарли, савол-жавобларга бой бўлиб, уларда фуқаролик ва жиноят процессларида ҳамда оилавий муносабатлардан келиб чиқадиган низоларни ҳал қилишда медиациянинг роли муҳокама қилинди, конференция тавсияларига киритиш учун таклифлар тайёрланди.

Конференция доирасида Артур Троссен, Чинара Дэвис, Кайвис Эрвасти, Ивета Дарзнице медиациянинг турли йўналишлари бўйича мастер-класс  ўтказдилар ва унинг якуни бўйича юзга яқин иштирокчиларга малака оширганлик Сертификатлари топширилди.

Икки кунлик халқаро конференция якунлари бўйича Марказий Осиё мамлакатларида медиацияни янада ривожлантириш, медиациянинг ҳуқуқий ва институциявий асосларини такомиллаштириш, медиаторларнинг халқаро ҳамжамиятини ташкил қилиш ва бошқа масалалар бўйича тавсиялар ишлаб чиқилди.

 

Ўз ССП Матбуот хизмати 

10.12.2018

14:52

Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
x

Саволлар беринг

Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

+998(78) 150-60-06