10.05.21

Давлат корхоналари билан тадбиркорлик субъектлари ўртасида юзага келган низолар келишув йўли билан ҳал этилмоқда.

8.05.21

ССП Раиси томонидан ташкил этилган ишчи гуруҳ Хоразм вилоятининг туманларида бўлди.

8.05.21

Савдо-саноат палатаси ишчи гуруҳи томонидан ҳудудларда ўрганишлар олиб борилмоқда.

8.05.21

Савдо-саноат палатаси ишчи гуруҳи томонидан ҳудудларда ўрганиш олиб борилмоқда.

8.05.21

ССП Раиси бошчилигидаги ишчи гуруҳ Сурҳондарё вилоятида ўрганиш ишларини давом эттирмоқда.

28.05.21 - 28.05.21

Ишлаб чиқаришда гендер хилма-хиллиги

27.05.21 - 29.05.21

Тўқимачилик ва мода саноати

27.05.21 - 29.05.21

Ишлаб чиқариш технологиялари. Ёғочга ишлов бериш. Мебель ва аксессуарлар.

27.05.21 - 28.05.21

Атроф-муҳит, соғлиқни сақлаш ва хавфсизликни бошқариш бўйича 8-Шимолий минтақалараро танлови (EHS)

26.05.21 - 28.05.21

Ҳиндистон ва Африка бўйича CII-EXIM банки конклавининг 16 лойиҳаси шериклиги

23.01.17

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

20.01.17

Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

10.05.16

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

11.12.15

Россия Федерацияси

11.12.15

Украина

Ўз ССП томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси юзасидан Жамоатчилик хулосаси берилди.

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан Жамоатчилик экспертизаси ўтказувчи ваколатли орган сифатида яна бир норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси юзасидан Жамоатчилик хулосаси берилди.

Савдо-саноат палатаси томонидан Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 9 июлда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси тўғрисида”ги  Қонунининг (янги таҳрири) 22-моддасига асосан меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг тадбиркорлик фаолиятига таъсирини баҳолашда ваколатли орган сифатида Жамоатчилик экспертизалари ўтказиб келинмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг ўзида 720 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳалари юзасидан Жамоатчилик экспертизалари ўтказилиб, 334 тасига улар тадбиркорлик фаолиятига салбий таъсир кўрсатиши мумкинлиги учун салбий Хулосалар берилди.

Мисол учун, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш ва қайта ишлашни ривожлантириш борасида давлат-хусусий шерикликни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори лойиҳаси ўрганилиб, ушбу лойиҳа юзасидан қуйидаги тавсияларни ўз ичига олган Хулоса берилди:

  • Лойиҳанинг 2-иловаси 6-банди иккинчи хатбошига кўра, бир вақтнинг ўзида камида 5 турдаги қишлоқ ҳўжалиги маҳсулотларини, жумладан мева-сабзавот, картошка, гўшт ва гўшт маҳсулотлари, балиқ ва балиқ маҳсулотлари, сут ва сут маҳсулотларини сақлашга мўлжалланганлиги” хўжалик субъектларини қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сақлаш соҳасида давлат-хусусий шерикликка ўтказишнинг мезонларидан бири сифатида  белгиланган.

Ушбу норма орқали давлат-хусусий шериклик соҳасида ортиқча ва кераксиз тўсиқларни келтириб чиқарувчи асоссиз чекловлар назарда тутилган.

Бу эса, мамлакатда олиб борилаётган тадбиркорлик фаолиятининг тўсқинликсиз амалга оширилишини таъминлаш, бизнес юритиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш ва республиканинг инвестициявий жозибадорлигини оширишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотларга зиддир.

Шу билан бирга, бундай мезонларнинг белгиланиши тадбиркорлик соҳасидаги мавжуд имкониятлардан ҳам самарали фойдаланишда тўсиқ бўлади.

Шу боис, лойиҳа 2-иловасининг 6-бандидан иккинчи хатбошини чиқариб ташлаш тавсия этилади.

  • Лойиҳанинг 2-иловаси 6-банди учинчи хатбошига кўра, “омборхоналар умумий майдонининг камида 65 % дан кам бўлмаган майдони совутгичли омборхоналардан иборатлиги” хўжалик субъектларини қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сақлаш соҳасида давлат-хусусий шерикликка ўтказишнинг мезонларидан бири сифатида  белгиланган.

Ушбу Хулосанинг 1-бандида келтирилган тавсияларни инобатга олган ҳолда, лойиҳа 2-иловасининг 6-бандидан учинчи хатбошини чиқариб ташлаш тавсия этилади.

  • Лойиҳанинг 2-иловаси 7-банди тўртинчи хатбошига кўра, “камида 5 турдаги қайта ишланган маҳсулот ишлаб чиқарилиши” қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш соҳасида давлат-хусусий шерикликка ўтказишнинг мезонларидан бири сифатида белгиланган.

Ушбу Хулосанинг 1-бандида келтирилган тавсияларни инобатга олган ҳолда, лойиҳа 2-иловасининг 7-бандидан тўртинчи хатбошини чиқариб ташлаш тавсия этилади.

  • Лойиҳанинг 2-иловаси 16-банди тўртинчи хатбошига кўра, “хусусий шерик томонидан унинг аризаси Комиссия томонидан кўриб чиқилиши учун давлат шеригининг бюджетдан ташқари махсус ҳисобварағига йиғим киритилганлигини тасдиқловчи ҳужжаттанловда иштирок этиш учун аризага илова қилиниши белгиланган.

Аммо, давлат-хусусий шериклик бу – ўз номидан кўриниб турганидек, икки субъект ўртасидаги шартномага асосланган, ўзаро тенглик асосидаги муносабатдир.

Қолаверса, ушбу ҳолатда хусусий шерик давлат шериги томонидан эълон қилинган таклифга жавоб тариқасида ариза билан чиқади. Бунда ушбу аризани комиссия томонидан кўриб чиқилиши учун йиғим ундирилиши мантиқсизликдир.

Шу сабабли, лойиҳа 2-иловасининг 16-бандидантўртинчи хатбошини чиқариб ташлаш тавсия этилади.

  • Лойиҳанинг 2-иловаси 17-бандига кўра, “Хусусий шерикларнинг тақдим этган маълумотлари мазкур Низомнинг иловасига келтирилган рейтинг асосида баҳоланади”, - деб белгиланган.

Ушбу иловада эса, талабгорларнинг имкониятларини баҳолаш мезонлари (унинг кўрсаткичларига қараб рейтинг баллари ўзгариб боради) сифатида талабгорнинг мутахассислиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш ва қайта ишлаш соҳасидаги иш стажи, маълумоти, талабгорга ёки унинг оила аъзоларига (оила аъзоларининг нотариал тасдиқланган розилиги билан) тегишли яроқли техника кўрсатилган.

Бироқ, талабгорнинг имкониятини баҳоловчи мазкур мезонлар тадбиркорлик фаолиятига нисбатан тўсиқ бўлиб, ушбу соҳада ортиқча аралашув, кераксиз талаблар ва асоссиз чекловларни назарда тутади.

Бундан ташқари, давлат-хусусий шерикликнинг амалга оширилишида хусусий шерикнинг мутахассислиги, унинг ушбу соҳадаги иш стажи ва маълумоти аҳамият касб этмайди, аксинча бундай талаб давлат-хусусий шерикликнинг самарали амалга оширилишида ортиқча тўсиқдир.

Шунингдек, хусусий шерик давлат-хусусий шериклик лойиҳасини самарали амалга ошириш мақсадида лойиҳа жараёнида тегишли мутахассисларни жалб қилиши мумкин.

Шу боис ҳамда ушбу Хулосанинг 1-бандида келтирилган тавсияларни инобатга олган ҳолда, низом иловасини қайта кўриб чиқиш ва унда юқоридаги мезонларни назарда тутмаслик тавсия этилади.

  • Лойиҳанинг 2-иловаси 19-бандига кўра, “Танлов ғолиби давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимни мазкур Низомнинг 15-бандида назарда тутилган муддатларда имзолашни рад этса ёки имзолашдан бўйин товласа, заҳирадаги ғолиб билан тегишли битим тузишга рухсат берилади”, - деб белгиланган.

Аммо, Низом лойиҳасининг 15-бандида (шунингдек, бошқа бандларида ҳам) бундай муддат назарда тутилмаган.

Шу сабабли, Низом лойиҳасида бундай номувофиқликни бартараф этиш ва танлов ўтказилгандан сўнг ғолиб биландавлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимни имзолаш муддатини белгилаш тавсия этилади.

  • Лойиҳа қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш ва қайта ишлашни ривожлантириш борасида ўзаро манфаатли бўлган давлат-хусусий шерикчилик ташкил этишни назарда тутади.

Яъни, унда амалга ошириладиган фаолият икки томонлама манфаатли бўлиши лозим.

Бироқ, лойиҳанинг 2-иловасида келтирилган шартлар ва талабларнинг аксарияти давлат шеригининг манфаатларини ифодалаган.

Ушбу лойиҳа орқали давлат ва хусусий шерик ўртасида ўзаро манфаатлиликни таъминлаш, ҳамкорлик самарасини ошириш мақсадида Низом лойиҳасида давлат-хусусий шериклик битимини тузиш натижасида хусусий шериклар эга бўладиган солиқ ва божхона имтиёзларини назарда тутиш тавсия этилади.

Ушбу Хулосани беришда, энг аввало, мамлакатда тадбиркорлик фаолиятининг тўсқинликсиз амалга оширилишини таъминлаш, бизнес юритиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш ва республиканинг инвестициявий жозибадорлигини оширишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотларга алоҳида эътибор қаратилди.

Лойиҳадан тадбиркорлик субъектларига нисбатан ортиқча ва кераксиз мажбуриятлар, молиявий харажатлар юкловчи, шунингдек, тадбиркорлик фаолиятига аралашиш ва уни чеклаш каби ҳолатлар юзага келишига шароит яратадиган, фаолиятни амалга оширишдаги қўшимча қийинчиликларни келтириб чиқариши мумкин бўлган нормаларни чиқариб ташлаш назарда тутилди.

Шу билан бирга, бизнесни юритишда барча тадбиркорлик субъектларига нисбатан кенг имкониятларни белгилаш ҳамда давлат ва тадбиркорлик субъектлари ўртасида ишончли ҳамкорликни ўрнатишга алоҳида аҳамият қаратилди.

Мазкур лойиҳа Палата раҳбарияти томонидан юқоридаги тавсияларни инобатга олган ҳолда, эътирозлар билан имзоланди.

 

http://t.me/uzchamber

04.12.2018

14:52

Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
x

Саволлар беринг

Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

+998(78) 150-60-06