10.05.21

Давлат корхоналари билан тадбиркорлик субъектлари ўртасида юзага келган низолар келишув йўли билан ҳал этилмоқда.

8.05.21

ССП Раиси томонидан ташкил этилган ишчи гуруҳ Хоразм вилоятининг туманларида бўлди.

8.05.21

Савдо-саноат палатаси ишчи гуруҳи томонидан ҳудудларда ўрганишлар олиб борилмоқда.

8.05.21

Савдо-саноат палатаси ишчи гуруҳи томонидан ҳудудларда ўрганиш олиб борилмоқда.

8.05.21

ССП Раиси бошчилигидаги ишчи гуруҳ Сурҳондарё вилоятида ўрганиш ишларини давом эттирмоқда.

28.05.21 - 28.05.21

Ишлаб чиқаришда гендер хилма-хиллиги

27.05.21 - 29.05.21

Тўқимачилик ва мода саноати

27.05.21 - 29.05.21

Ишлаб чиқариш технологиялари. Ёғочга ишлов бериш. Мебель ва аксессуарлар.

27.05.21 - 28.05.21

Атроф-муҳит, соғлиқни сақлаш ва хавфсизликни бошқариш бўйича 8-Шимолий минтақалараро танлови (EHS)

26.05.21 - 28.05.21

Ҳиндистон ва Африка бўйича CII-EXIM банки конклавининг 16 лойиҳаси шериклиги

23.01.17

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

20.01.17

Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

10.05.16

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

11.12.15

Россия Федерацияси

11.12.15

Украина

Нью-Йорк конвенцияси ва унинг Марказий Осиё мамлакатлари қонунчилигига ўзаро таъсири.

2018 йил 30 ноябрда Бишкек шаҳрида БМТнинг “Чет эл арбитражлари қарорларини тан олиш ва ижрога қаратиш тўғрисидаги Конвенцияси” қабул қилинганлигининг 60-йиллигига бағишланган “Нью-Йорк конвенцияси ва унинг Марказий Осиё мамлакатлари қонунчилигига ўзаро таъсири” мавзусида Халқаро конференция бўлиб ўтди.

Конференцияда Қирғизистон Республикаси Президенти девони масъул ходими, Жогору Кенеши депутати, Олий судининг раиси, Буюк Британиянинг Қирғизистон Республикасидаги Элчихонаси масъул ходими, Европа Иттифоқининг “Қирғизистон Республикасида ҳуқуқ устуворлигини мустаҳкамлашга кўмаклашиш” Дастури раҳбари, “Марказий Осиё мамлакатларида ҳуқуқий давлатчиликка кўмаклашиш” GIZ дастури миллий мувофиқлаштирувчиси, Қирғизистон Савдо-саноат палатаси ҳузуридаги Халқаро ҳакамлик суди Кузатув кенгаши раисининг ўринбосари табрик сўзи билан иштирок этдилар, шунингдек унда АҚШ, Германия, Греция, Италия, Сингапур, Туркия, Хитой, Швецария, Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистонлик халқаро арбитрлар, тижорат арбитражи соҳасида фаолият олиб бораётган мутахассислар, адвокатлар, медиаторлар ва ҳуқуқшунос олимлар, шунингдек бизнес ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Халқаро конференцияда “Нью-Йорк конвенциясига 60-йил: муваффақиятлар  тарихи ва олдиндаги таҳдидлар” мавзусида Қирғизистон Республикаси Олий судининг Конституция палатаси судьяси Чинара Айдарбекова, Халқаро савдо палатаси арбитражининг Жанубий Осиё бўйича директори Абхинав Бхушан, «Аллен энд Овери” юридик компанияси юристи Эллисон Торлин, “Нью-Йорк конвенциясининг самарали қўлланилиши” мавзусида Қозоғистон халқаро арбитраж суди раисининг ўринбосари Асель Дуйсенова, Қирғизистон Савдо-саноат палатаси ҳузуридаги Халқаро ҳакамлик судининг раисининг ўринбосари  Нурлан Алымбаев, “Медиация – тижорат низоларини ҳал қилишнинг усули сифатида” мавзусида халқаро медиаторларФидана Алиева, Дениз Кит Гюнер,  Гаврила Константина Ади,  “Халқаро арбитражда замонавий технологияларнинг роли” мавзусида халқаро арбитр, «McDermont Will & Emery» юридик фирмаси партнери Арнэ Фухс, халқаро арбитр Апостолос Артимос, “Инвестициявий арбитраж: ўтмишдаги жадал ўсиш ва ҳозир унга қизиқишни пасайиши” мавзусида халқаро арбитр, доктор Гаван Гриффит, “Халқаро арбитраж ва атроф-муҳитни ҳимоя қилиш” мавзусида халқаро медиатор Димитрий Юлернинг маърузалари тингланди.

Шунингдек конференцияда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ҳузуридаги Халқаро тижорат арбитраж судининг раиси Фозилжон Отахонов “Ўзбекистонда  чет эл арбитражлари қарорларини тан олиш ва ижрога қаратишнинг ҳуқуқий асослари” мавзусида маъруза қилди. У ўз маърузасида мамлакатимиз Нью-Йорк конвенциясига 1995 йил 22 декабрда қўшилганлиги ва унинг асосида бир қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинганлиги, жумладан Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал ва Иқтисодий процессуал кодексларида чет эл арбитражлари қарорларини тан олиш ва ижрога қаратишнинг масаласи бўйича алоҳида боб киртилганлигини таъкидлади. Шунингдек халқаро конференция иштирокчилари эътиборини Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ҳузурида Тошкент халқаро арбитраж марказини (TIAC) ташкил этиш тўғрисида”ги 4001-сонли Қарори мазмун-моҳияти ва аҳамиятига қаратди.

Конференцияда таъкидланганидек, Нью-Йорк конвенциясига ҳозирги кунда 159 та давлат қўшилган бўлиб, йилдан йилга халқаро арбитражлар ва уларда кўрилаётган ишлар сони ортиб бормоқда. Конвенцияда арбитраж битимининг мажбурийлиги, арбитраж битими мавжуд бўлган низога нисбатан давлат судлари аралашуви доирасини чекланганлиги, чет эл арбитражлари қарорларини тан олиш ва ижрога қаратиш учун зарур бўлган ҳужжатлар ҳамда бундай қарорларни тан олиш ва ижрога қаратишни рад қилиш учун асосларнинг аниқ рўйхати мустаҳкамланганлиги, “икки томонлама экзекватура” принципидан воз кечилганлиги кўплаб мамлакатларнинг миллий қонунчилигида кенг тан олиниб, ўз ифодасини топган.

Савол-жавобларга бой ўтган конференцияда иштирокчилар томонидан ҳозирги замон талабларидан келиб чиққан ҳолда Нью-Йорк конвенциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилса бўлмайдими деган деган саволга спикерлар бир овоздан бу мақсадга мувофиқ эмас деган жавоб бердилар ва ўз фикрларини асослашга ҳаракат қилдилар. Жумладан, Нью-Йорк конвенциясида иштирок этаётган давлатлар сонини кўплиги;  унга киритиладиган қўшимча ва ўзгартиришларни уларнинг барчаси томонидан тан олиниши кераклиги; агар бундай келишувга эришилмаса, Конвенция бир вақтнинг ўзида амалдаги бир неча матнлари мавжуд бўлиши, бу иштирокчи давлатларнинг турли категорияларни вужудга келтириши ва охир оқибатда халқаро тижорат соҳасида турли қарама қаршиликларни юзага келтириши мумкин. Шу сабабли Конвеция  асосида қабул қилинган қонун ҳужжатларини бир хилда тушуниш, қўллаш ҳамда ундаги терминларни шарҳлашга алоҳида аҳамият берилмоқда.

Халқаро конференция иштирокчилари Ф.Отахонов томонидан чет эл арбитражлари қарорларини тан олиш ва ижрога қаратиш  соҳасида ҳамкорликни кучайтириш бўйича билдирилган: а) тажриба алмамиш мақсадида доимий алоқалар ўрнатиш; б) чет эл арбитражлари қарорларини тан олиш ва ижрога қаратишнинг долзарб муаммолари бўйича биргаликда тадбирлар (конференция, семинарлар) ўтказиш; в) миллий қонунчилик хусусиятларини эътиборга олган холда чет эл арбитражлари қарорларини тан олиш ва ижрога қаратиш тартиби тўғрисида биргаликда услубий қўлланма ва буклетлар тайёрлаш; г) халқаро арбитражларнинг веб-сайтларида ўзаро келишувлар асосида чет эл арбитражлари қарорларини тан олиш ва ижрога қаратиш бўйича хорижий мамлакатлар қонунчилиги шарҳлари ва мақолаларни жойлаштириш тўғрисидаги таклифларини қўллаб-қувватладилар.

 

Ўз ССП Матбуот хизмати http://t.me/uzchamber

 

03.12.2018

14:52

Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
x

Саволлар беринг

Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

+998(78) 150-60-06