5.03.21

500 нафар тадбиркор бўлиш истагидаги ёшлар билан учрашув ўтказилди

4.03.21

Ҳар бир “ВАТТ” қадрли

3.03.21

"Ёшлар: 1+1" дастури доирасида ташкил этилган ўқув курсларини муваффақиятли тамомлаган ёшларга сертификатлар топширилди

3.03.21

«Palata Eksport» Унитар корхонаси ташқи савдо операциялари бўйича товар экспертизаси соҳасида хизматларни таклиф этади

3.03.21

Ўзбекистон Савдо-саноат палатасида экспортга кўмаклашиш бўйича ваколатли вазирлик ва идоралар масъул ходимлари таркибидаги Ишчи гуруҳининг видеомулоқоти бўлиб ўтди

23.01.17

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

20.01.17

Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

10.05.16

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

11.12.15

Россия Федерацияси

11.12.15

Украина

Тошкентда маҳаллий ишлаб чиқарувчилар рақобатбардошлигини ошириш ва ташқи савдони рағбатлантириш йўллари муҳокама қилинди.

Тошкентда ташқи ва ички маҳсулот ҳамда хизматлар бозорларида ўзбекистонлик ишлаб чиқарувчиларнинг рақобатбардошлигини ошириш масалалари бўйича халқаро илмий-амалий семинар бўлиб ўтди. Тадбир якунлари бўйича божхона маъмурияти тизимини ҳамда Ўзбекистонда ташкил этилган эркин иқтисодий ҳудудларнинг фаолиятини такомиллаштиришга оид тавсиялар тайёрланди.

Семинар тармоқ вазирликлари, идоралари, таълим сектори, ННТ, ИТИ соҳасининг юзга яқин мутахассиси ва оммавий ахборот воситалари вакилларини бир ерга тўплади. Маърузачилар сифатида етакчи маҳаллий экспертлар билан бир қаторда Венгрия, Германия, АҚШ, Россия, халқаро ташкилотларнинг вакиллари иштирок этдилар.

Биринчи сессия доирасида халқаро савдони ривожлантиришда Европа Иттифоқи ва МДҲ давлатларининг илғор тажрибасини қўллаш масалалари, шунингдек Ўзбекистоннинг Бутунжаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиши истиқболлари муҳокама қилинди. Хусусан, маърузачиларнинг чиқишлари халқаро савдони илгари суриш учун зарур ҳисобланган божхона ислоҳотларига қаратилди. Бу мамлакатимиз учун долзарб мавзу, чунки экспертларнинг баҳолашларига кўра, экспорт-импорт операцияларини амалга оширишда айнан божхона тартиб-таомилларига сезиларли маблағ ва вақт сарфланади.

Иккинчи сессия Ўзбекистоннинг экспорт салоҳиятини ва маҳаллий қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари маҳсулотининг экспортини ошириш масалаларига бағишланди. Экспертлар мамлакат агросекторининг рақобатга оид устунликларини қайд этиб, шунингдек Ўзбекистон учун потенциал жозибага эга бўлган ташқи бозорлар тақдимотини ўтказдилар.

Жумладан, эркин иқтисодий ҳудудларни ривожлантириш, тармоқ кластерлари ва технопаркларни шакллантириш масалалари бўйича сессия семинарни якунлаб берди. Бугунги кунда давлатимизда 21та эркин иқтисодий ҳудуд фаолият юритаётган бўлиб, уларнинг 9таси саноат, 7таси фармацевтика, 2таси қишлоқ хўжалиги, шунингдек туризм, транспорт-логистика ва спорт жиҳозларини ишлаб чиқаришга йўналтирилган. Ўзбекистонда эркин иқтисодий ҳудудларнинг ривожланиш тезлигидан келиб чиққан ҳолда, экспертларнинг тақдимотлари эркин иқтисодий ҳудудларнни самарали бошқариш, саноат ҳудудлари ва кластерларини ривожлантириш бўйича илғор тажриба, кичик саноат ҳудудлари фаолиятини янада ривожлантириш истиқболлари каби долзарб мавзуларни қамраб олди.

Семинар якунлари бўйича маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг рақобатбардошлигини ошириш ҳамда уларнинг ташқи бозорлардаги позицияларини кучайтириш масалалари бўйича таклифлар ва тавсиялар ишлаб чиқилди.

Семинар Савдо-саноат палатаси, Иқтисодий тадқиқотлар маркази, БМТТД, шунингдек Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги Элчихонаси томонидан ташкил этилди.

 

Ўз ССП Матбуот хизмати  http://t.me/uzchamber

 

 

22.11.2018

14:52

Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
x

Саволлар беринг

Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

+998(78) 150-60-06