12.05.21

ССП Раисининг ўринбосари бошчилигида Тошкент вилоятида семинар ташкил этилди.

11.05.21

Андижон шаҳрида ўқув семинарларни муваффақиятли тамомлаган 3-гуруҳ ёшларига сертификатлар топширилди.

11.05.21

Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналарини ташкил қилиш тартиби белгиланди

10.05.21

Давлат корхоналари билан тадбиркорлик субъектлари ўртасида юзага келган низолар келишув йўли билан ҳал этилмоқда.

8.05.21

ССП Раиси томонидан ташкил этилган ишчи гуруҳ Хоразм вилоятининг туманларида бўлди.

28.05.21 - 28.05.21

Ишлаб чиқаришда гендер хилма-хиллиги

27.05.21 - 29.05.21

Тўқимачилик ва мода саноати

27.05.21 - 29.05.21

Ишлаб чиқариш технологиялари. Ёғочга ишлов бериш. Мебель ва аксессуарлар.

27.05.21 - 28.05.21

Атроф-муҳит, соғлиқни сақлаш ва хавфсизликни бошқариш бўйича 8-Шимолий минтақалараро танлови (EHS)

26.05.21 - 28.05.21

Ҳиндистон ва Африка бўйича CII-EXIM банки конклавининг 16 лойиҳаси шериклиги

23.01.17

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

20.01.17

Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

10.05.16

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

11.12.15

Россия Федерацияси

11.12.15

Украина

Ҳурматли тадбиркорлар! "Вино санъати" винолар фестивалига таклиф этамиз!

Винолар фестивали Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев ташаббуси билан ўтказилмоқда ва унинг кўмагида илк бор миллий ва хорижий вино ишлаб чиқарувчилар, илм-фан, таълим, дистрибуциялар вакиллари, спиртли ичимликлар бозорининг бошқа иштирокчиларига узумчилик ва виночилик соҳасидаги энг яхши ютуқларини намойиш этишлари ва мулоқот қилишлари учун профессионал майдон тақдим этилади.

Тадбирдан мақсад – ўзбек виносини оммалаштириш, ўзбекистонликларнинг вино ишлаб чиқариш маданиятини ошириш ва мамлакатнинг вино саноатини ривожлантиришга қаратилган. Бу шунингдек, Ўзбекистонга, унинг пойтахтига ташриф буюриш, мамлакат, унинг анъаналари, шу жумладан ноёб қадимий тарихга эга бўлган виночилиги тўғрисида кўпроқ маълумот олиш учун жуда яҳши имноният ҳамдир.

Унда мамлакатимиз ва чет элларнинг таниқли вино ишлаб чиқарувчи корхоналари, энологлар, сомелье ва алкоголь ҳамда вино сектори экспертлари, Ўзбекистонда аккредитациядан ўтган халқаро ташкилотлар ва дипломатик корпус вакиллари иштирок этади.

Хусусан, Болгария, Венгиря, Грузия, Италия, Россия, Франция, Япония ва бошқа мамлакатлардан меҳмон ва иштирокчилар ташрифи кутилмоқда.

Улар орасида Қрим виночилар уюшмаси президенти, Россия Фанлар Академияси “ВННИИВиВ “Магарач” ФГБУН мудири, техника фанлари доктори, НААН мухбир аъзоси, проф. Загоруйко Виктор Афанасьевич(Россия), Россия ва МДҲ ҳалқлари билан дўстлик федерацияси раиси Захариев З.М.(Болгария), “Santuccio” сомелье ассоциацияси президенти Леонардо Комуччи (Италия), Грузия қишлоқ хўжалиги илмий-тадқиқот маркази директори Леван Уджмаджуридзе, Токая узумчилик ва виночилик институти директори Бихари Золтан (Венгрия), Шампани энология институтининг Россия ва яқин хорижий мамлакатлардаги маъмурий вакили Маргарита Панкратова, Абрамов И.М. номидаги Бутунроссия озиқ-овқат биотехнологияси илмий-тадқиқот институти вакиллари, вино тайёрлаш учун замонавий технология жиҳоз-ускуналари ишлаб чиқарувчи “DELLATOFFOLA” узум кўчатлари етиштирувчи “Vivai cooperative Rauscedo” компаниялари (Италия) ва виночилик соҳасининг бошқа кўплаб вакиллари бор. Мамлакатимиз мутахассислари билан бирга ҳорижий экспертлар фестиваль ишида фаол иштирок этадилар, тадбир доирасида узумчилик ва виночиликни истиқболли ривожлантириш йўналишида амалий тажриба алмашувига алоҳида эътибор қаратилади.

Фестиваль уч кун давом этади. Унинг бой дастури кўплаб ранг-баранг тадбирларни қамраб олган. Жумладан, “Узумчилик ва виночиликни ривожлантиришнинг инновацион технологиялари ва замонавий тенденциялари” мавзуидаги халқаро илмий-амалий конференция, вино маҳсулотлари, жихоз ва технологиялар ишлаб чиқарувчи иштирокчиларнинг тақдимотлари, “Шарқ новдаси” халқаро дегустация танлови, маҳорат дарслари ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади.

Фестиваль кунлари кенг ассортиментдаги вино маҳсулотларининг кўргазма экспозициялари фаолият кўрсатади, шунингдек, турли эсдалик совғалар дўконларидан таркиб топган шарқона бозор ташкил этиш ҳам кўзда тутилган. Фестиваль қатнашчилари ва ташриф буюрувчиларга қўлайлик туғдириш учун павильон ҳудудига республика гастрономияси вакиллари – миллий ва европа таомлари тайёрловчи таниқли ресторанлар тармоғи жойлаштирилиб, уларда меҳмонларга турли таомлар таклиф этилади. Фестиваль давомида ўзбек халқининг маданий ва тарихий анъаналари билан таништиручи маданий-кўнгилочар ва маърифий дастурлар намойиш этилади!

Энг асосий тадбир фестиваль якунланадиган куни бўлиб ўтади, унда барча қатнашчиларни, шунингдек, узумдан тайёрланган махсулотларнинг 11 номдаги номинациялари бўйича “Шарқ новдаси” халқаро дегустация танлови ғолибларини тақдирлашга бағишланган тантанали маросим ўтказиш режалаштирилмоқда.  

Манзил: Тошкент ш, "ЎзЭкспомарказ", № 3- павильон, "Атриум" зали
Сана ва вақти: 21-22 ноябрь кунлари соат 10:00 дан 18:00 гача, 23 ноябрь куни соат 10:00 дан 16:00 гача бўлиб ўтади.


Қўшимча маълумот учун телефон: +99890 355 03 11

 

Дастур ни юклаб олиш

 

Ўз ССП Матбуот хизмати

21.11.2018

14:52

Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
x

Саволлар беринг

Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

+998(78) 150-60-06