19.07.21

Жамоатчилик экспертизаси ўтказилган яна бир норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси хусусида

19.07.21

“Стевия доривор ўсимлигини етиштириш ва халқ табобатидаги аҳамияти” мавзусида семинар ўтказилди

19.07.21

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан яна бир тадбиркорнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинди

17.07.21

Тадбиркорлик субъектлари Савдо-саноат палатасининг ишончли ҳимоясида

16.07.21

Жамоатчилик экспертизаси ўтказилган яна бир норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси хусусида

30.07.21 - 30.07.21

Корпоратив фирибгарликни бошқариш ва RIsk менежменти бўйича конференция

15.07.21 - 16.07.21

Қайта тикланадиган энергетика соҳасидаги «Aatmanirbhar Bharat» имкониятлари бўйича 2-рақамли конферентсия ва кўргазма.

23.01.17

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

20.01.17

Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

10.05.16

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

11.12.15

Россия Федерацияси

11.12.15

Украина

“Ҳунарманд” уюшмаси ОАВ ходимлари учун матбуот анжумани ташкил этди.

Ўзбекистон Республикаси “Ҳунарманд” уюшмаси томонидан  2018 йил  19 ноябрь куни Миллий матбуот маркази мажлислар залида оммавий ахборот воситалари ходимлари учун матбуот анжумани ташкил этилди.

Унда Ўзбекистон Республикаси “Ҳунарманд” уюшма томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 ноябрдаги “Ҳунармандчиликни янада ривожлантириш, ҳунармандларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5242-сонли Фар­мон қабул қилинганлигига бир йил тўлгани муносабати билан Уюшма томонидан белгиланган вазифалардан келиб чиқиб амалга оширилган ишлар тўғрисидаги ахборот  журналистлар эътиборига ҳавола этилди.

Мазкур Фар­мон оилавий тадбиркорлик, ҳунармандчилик би­лан шуғулланаётган инсонларга шарт-ша­роит­лар яратишга янада кенг имкониятлар эшигини очди. Бу тарихий ҳужжат халқ амалий санъатини янги босқичга олиб чиқиш билан бирга аҳоли да­­­­­­ромадларининг ошишига туртки бўлди. Азалдан ҳунарманд ва яратувчан бўлган хал­қи­мизнинг меҳнати маҳсули бўлган каштачилик, заргарлик, ўймакорлик, зардўзлик, ҳайкал­та­рош­­лик нафақат шу юртда яшайдиган одам­лар­ни, балки бутун дунёни ўзига ром этиб келган. Мазкур фармонда "Ҳунарманд" уюшмаси аъзо­­­­­­­­ларига имтиёзли кредитлар бериш кўзда ту­­тил­ганлиги эса соҳа ривожига хизмат қилиш би­лан бир­га уюшманинг ўрни ва нуфузини ҳам оширди.

Фармонда халқимизнинг маданий мероси ва тарихий анъаналарини  сақлаб қолиш, халқ бадиий ва амалий санъатини янада ривожлантириш, ҳунармандчилик фаолияти билан шуғулланувчи фуқароларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича мақсадли ва комплекс чора тадбирларни амалга ошириш, шу асосда аҳоли, айниқса ёшлар, аёллар ва кам таъминланган оилалар бандлигини таъминлаш мақсадида “Ҳунарманд” уюшмасига бир қатор вазифалар юкланган.

Олиб борилган кенг тарғибот ва ташвиқот ишлари натижасида “Ҳунарманд” уюшмасидан рўйхатдан ўтган ҳунармандлар сони 2 баробардан ортиқ кўпайди, 2018 йилнинг бошида жами рўйхатдан ўтган ҳунармандларнинг сони 11 915 нафарни ташкил этган бўлса, жорий йилнинг 1 сентябрь ҳолатига уларнинг сони 27 321 нафарни ташкил этди.

Фармоннинг 2-иловасига мувофиқ “2018-2019 йилларда Ўзбекистон Республикасида ҳунармандчиликни ривожлантириш ҳисобига амалга ошириладиган лойиҳаларнинг йиғма дастури” тасдиқланган бўлиб, ушбу дастурга мувофиқ республикада 105 449 млн сўмлик жами 3 015 та лойиҳаларни амалга ошириш бўйича манзилли дастурлар ишлаб чиқилган. Бугунги кунга келиб республика бўйича 261 млрд сўм миқдорида  6973 та лойиҳалар амалга оширилди. 

Ҳунармандчиликни ривожлантириш орқали янги иш ўринларига тўхталадиган бўлсак, 2018 йил бошидан  республика бўйича 45071 та янги иш ўринлари ташкил этилди.

2018 йилнинг январь-ноябрь ойларида республика ҳудудларида жами 102 та турли даражадаги тадбирлар, хусусан 21 та фестиваллар, 38 та кўргазмалар, 15 та савдо-кўргазмалари ва 12 та бошқа турдаги оммавий тадбирлар 16 та ташкил этилган бўлиб, ушбу тадбирларни ўтказиш орқали аҳоли ўртасида халқимизнинг анъанавий ҳунармандчилиги кенг тарғиб қилинмоқда.

Фармонга биноан Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Маданият вазирлиги ва Давлат божхона қўмитасининг қўшма қарорига асосан “Хорижий мамлакатларда ўтказиладиган кўргазма, танлов ва ярмаркаларда намойиш этиш учун ҳунармандчилик махсулотларини олиб чиқилишининг соддалаштирилган тартиби тўғрисида”ги Низом тасдиқланди. 

Ҳунармандчиликни ривожлантириш орқали янги иш ўринларига тўхталадиган бўлсак, 2018 йил бошидан  республика бўйича 45071 та янги иш ўринлари ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ҳунарманд” уюшмаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2017 йил 17 ноябрдаги ПҚ–3393-сон қарорига мувофиқ, жорий йилнинг февраль ойида ҳунармандчилик маҳсулотларини узоқдаги туманлар (шаҳарлар)дан сотиб олиш ва келгусида йирик шаҳарларда сотиш ҳамда экспорт қилишга кўмаклашиш мақсадида “Ҳунарманд” уюшмаси қошида “Craft and Art” маъсулияти чекланган жамияти ташкил қилинди.

Ушбу жамият томонидан бугунги кунда 250 га яқин ҳунармандларга улар томонидан ишлаб чиқарилган жами 300 млн сўмлик ҳунармандчилик маҳсулотларини ички бозорларда реализация қилишда амалий ёрдам берилди. Шу билан бирга, жамият томонидан МДҲ давлатларидаги санъат галереялари ва савдо уйлари билан ўзаро келишувларга эришилиб, 40 минг АҚШ доллари миқдорида миллий ҳунармандчилик маҳсулотлари экспорт қилинди ҳамда қўшимча 35 минг АҚШ доллари миқдорида ҳунармандчилик маҳсулотларига буюртмалар олинди.

Миллий ҳунармандчилик маҳсулотларини хорижий мамлакатларда ўтказиладиган кўргазма ва ярмаркаларда тақдимот қилиш ва бу орқали ҳунармандчилик маҳсулотларини ташқи бозорларда сотишга кўмаклашиш мақсадида 20 дан ортиқ турли тадбирлар, жумладан кўргазма, ярмарка, фестивал ва савдо-кўргазмаларида 150 нафар ҳунармандларнинг иштироки таъминланди, ушбу тадбирларда 40 мингга яқин ҳунармандчилик маҳсулотлари экспорти амалга оширилди.

Масалан, жорий йилнинг 13-15 июль кунлари АҚШнинг Санта-Фе шаҳрида ўтказилган “Халқ амалий санъати халқаро бозори” фестивалида мамлакатимиздан 24 нафар ҳунармандга уюшма томонидан ушбу тадбирда иштирок этишга амалий ёрдам берилди. Фестивалда иштирокчилар томонидан 451 минг АҚШ доллари миқдорида миллий ҳунармандчилик маҳсулотлари сотилди, тадбирда иштирок этган 30 дан ортиқ давлатларнинг вакиллари орасида мамлакатимиз иштирокчилари маҳсулотлари реализацияси бўйича энг юқори ўринларни эгаллади.

Уюшма томонидан хотин-қизлар ўртасида ҳунармандчиликни ривожлантириш, ижтимоий ҳимояга муҳтож аёлларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг бандлигини таъминлашга кўмаклашиш, уларнинг ҳунармандчиликка оид билим ва кўникмаларини ошириш мақсадида Тошкент вилоятининг ҳунармандчилик кам ривожланган Оққўрғон ва Қуйичирчиқ, Тошкент шаҳрининг Чилонзор, Сурхондарё вилоятининг Бойсун тумани ва Термез шаҳрида, Қашқадарё вилоятининг Қамаши, Наманган вилоятининг Норин ва Уйчи ҳамда Самарқанд вилоятининг Қўшработ ва Нуробод туманларида ҳунармандчиликнинг каштачилик, қўлда гилам тўқиш, оддий металлдан тайёрланган миллий услубдаги тақинчоқлар, ўйинчоқлар, эсдалик буюмлари йўналишлари бўйича 2 ойлик бепул ўқув курслари ташкил этилди ва самарали якунланди.Жумладан, Оққўрғон ва Қуйичирчиқ туманида 3 йўналиш бўйича ташкил этилган курслар якунланган 100 га яқин хотин-қизларга ҳунар ўргатилиб,  бандлиги таъминланди .

Жорий йилнинг 1 июнь санасидан бошлаб Уюшма томонидан хунармандларга электрон гувохнома бериш тизими жорий этилди. Ушбу электрон тизими орқали чекка ҳудудларда фаолият олиб бораётган уста-ҳунармандларга гувоҳномани топшириш билан боғлиқ харажатлари қисқарди.

 

Ўз ССП Ахборот ҳизмати t.me/uzchamber 

 

 

19.11.2018

14:52

Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
x

Саволлар беринг

Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

+998(78) 150-60-06