19.07.21

Жамоатчилик экспертизаси ўтказилган яна бир норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси хусусида

19.07.21

“Стевия доривор ўсимлигини етиштириш ва халқ табобатидаги аҳамияти” мавзусида семинар ўтказилди

19.07.21

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан яна бир тадбиркорнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинди

17.07.21

Тадбиркорлик субъектлари Савдо-саноат палатасининг ишончли ҳимоясида

16.07.21

Жамоатчилик экспертизаси ўтказилган яна бир норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси хусусида

30.07.21 - 30.07.21

Корпоратив фирибгарликни бошқариш ва RIsk менежменти бўйича конференция

15.07.21 - 16.07.21

Қайта тикланадиган энергетика соҳасидаги «Aatmanirbhar Bharat» имкониятлари бўйича 2-рақамли конферентсия ва кўргазма.

23.01.17

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

20.01.17

Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

10.05.16

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

11.12.15

Россия Федерацияси

11.12.15

Украина

"Ташаббус-2018" кўрик-танлови ғолиблари аникланди!

Тошкент шаҳридаги муҳташам “Наврўз” ресторанида Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун тадбиркорлар, фермерлар ва ҳунармандлар ўртасида ўтказилган “Ташаббус — 2018” республика кўрик-танлови ғолибларини аниқлаш ҳамда уларни тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Унда сўзга чиққан Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси раиси А. Икрамов, Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Ж. Ортиқхўжаев ва бошқалар таъкидлаганидек, иқтисодиётни эркинлаштириш, тадбиркорлик ҳаракатини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, бир сўз билан айтганда, қулай ишбилармонлик муҳити яратиш мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг устувор вазифаси этиб белгиланган. Натижада кичик бизнес субъектлари сони йил сайин кўпайиб, Уларнинг ялпи ички маҳсулотни шакллантириш, ички бозорни сифатли маҳсулотлар билан тўлдириш, хизмат кўрсатиш сифатини ошириш, экспорт салоҳиятини юксалтиришдаги ҳиссаси ортмоқда. Анънавий равишда ўтказиб келинаётган “Ташаббус” кўрик-танлови эса иқтисодий тараққиётимизга муносиб ҳисса қўшаётган ана шундай илғор тадбиркорлар, омилкор фермерлар, қўлигул ҳунармандлар меҳнатини эътироф этиш, тажрибаларини оммалаштиришга хизмат қилаётгани билан аҳамиятлидир.

“Ташаббус — 2018” асосий ташкилотчи ҳисобланган Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси, Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, “Ҳунарманд” уюшмаси, Ёшлар иттифоқи томонидан тегишли вазирлик ҳамда идоралар кўмагида янгича форматда ташкил этилди. Икки ой давом этган бизнес марофонда мамлакатимизнинг барча туман ва шаҳарларидан 6 мингдан ортиқ ишбилармонлар иштирок этди. Қуйи босқичларда сараланиб, якуний босқичга етиб келган 915 нафар кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъекти, фермер ва ҳунарманд Президент соврини учун ўзаро беллашдилар.

Очиғини айтиш керак, бир пиёла чой устида, тўкин дастурхон атрофида жам бўлган танлов иштирокчилари орасидан ғолиблар номини аниқлаш осон кечмади. Ахир, республикамизнинг турли ҳудудларидан келган тадбиркорларнинг барчаси, ҳеч шубҳасиз, ўз ишининг устаси саналади. Улар номи тилга олинганида йиғилганлар давомли қарсаклар билан олқишганининг боиси ҳам шунда.

Дастлаб кўрик-танловнинг “Энг яхши тадбиркор аёл”, “Йилнинг энг яхши инновацион лойиҳаси”, “Ёшларга энг кўп иш жойи яратган тадбиркор”, “Энг яхши оилавий бизнес соҳиби”, “Йилнинг энг яхши маҳсулоти”, “Энг яхши экспортчи”, “Энг масъулиятли ижтимоий шерик”, “Энг яхши кўргазма намойиши учун” сингари қўшимча номинациялари бўйича совриндорлар аниқланди. Уларга махсус диплом ва қимматбаҳо совғалар берилди.

Шундан сўнг энг ҳаяжонли дамлар бошланди. Чунки навбат бешта асосий — “Саноат соҳасида йилнинг энг яхши тадбиркори”, “Хизмат кўрсатиш соҳасида йилнинг энг яхши тадбиркори”, “Йилнинг энг яхши ёш тадбиркори”, “Йилнинг энг яхши фермери”, “Йилнинг энг яхши ҳунарманди” йўналишлари бўйича ғолиблар номи эълон қилишга етиб келганди-да! Ушбу йўналишларда учинчи ва иккинчи ўрин эгалари муносиб тақдирлач, олий ўрин соҳиблари саҳнага чорланди.

Шундай қилиб, “Namangan momiq sochiqlari” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Ғиёсиддин Бобохонов “Саноат соҳасида йилнинг энг яхши тадбиркори”, “Farg’ona tibbiy diagnostika” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Абдумалик Эргашев “Хизмат кўрсатиш соҳасида йилнинг энг яхши тадбиркори”, Тошкент шаҳридаги “Azr-Textile Group” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Азизжон Зоиров “Йилнинг энг яхши ёш тадбиркори”, Хоразм вилоятидаги “Йўлдош Мажид” фермер хўжалиги раҳбари Йўлдош Искандаров “Йилнинг энг яхши фермери”,самарқандлик моҳир ёғоч ўймакори Мансур Асадов “Йилнинг энг яхши ҳунарманди” деб топилди.

Барча йўналиш биринчи ўрин соҳибларига “Ташаббус — 2018” статуэткаси, олтин медаль, махсус диплом ҳамда Президент совғаси — “Spark” автомобилининг калити топширилди.

Шундай қилиб, “Namangan momiq sochiqlari” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Ғиёсиддин Бобохонов “Саноат соҳасида йилнинг энг яхши тадбиркори”, “Farg’ona tibbiy diagnostika” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Абдумалик Эргашев “Хизмат кўрсатиш соҳасида йилнинг энг яхши тадбиркори”, Тошкент шаҳридаги “Azr-Textile Group” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Азизжон Зоиров “Йилнинг энг яхши ёш тадбиркори”, Хоразм вилоятидаги “Йўлдош Мажид” фермер хўжалиги раҳбари Йўлдош Искандаров “Йилнинг энг яхши фермери”,самарқандлик моҳир ёғоч ўймакори Мансур Асадов “Йилнинг энг яхши ҳунарманди” деб топилди.

Барча йўналиш биринчи ўрин соҳибларига “Ташаббус — 2018” статуэткаси, олтин медаль, махсус диплом ҳамда Президент совғаси — “Spark” автомобилининг калити топширилди.

 

Ўз ССП Матбуот хизмати 

 

 

 

18.11.2018

14:52

Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
x

Саволлар беринг

Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

+998(78) 150-60-06