1.12.21

“ЎЗБЕКИСТОН БИЗНЕС ҲАМЖАМИЯТИДА ҲАЛОЛЛИК” Бизнес форумининг тафсилотлари

1.12.21

“Ўзбекистон бизнес ҳамжамиятида ҳалоллик” бизнес форуми бўлиб ўтди.

1.12.21

Деҳқон ва фермер хўжаликлари учун бир қатор имтиёзлар яратилмоқда

30.11.21

Энди Тошкент шаҳрида боғ ва токзорлар барпо этилади.

30.11.21

Ўзбекистон-Россия тадбиркорлари иштирокида бизнес учрашув бўлиб ўтди

23.01.17

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

20.01.17

Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

10.05.16

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

11.12.15

Россия Федерацияси

11.12.15

Украина

Ўзбекистон-Малайзия бизнес-форуми ва кооперация биржаси ташкил этилди.

2018 йил 1 ноябр куни Ўзбекистон Республикасининг Куала-Лумпурдаги элчихонаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ва Малайзиянинг “МАТРАДЕ” Ташқи савдони ривожлантириш корхонаси билан ҳамкорликда икки мамлакат ишбилармон доиралари вакиллари ўртасида Ўзбекистон-Малайзия бизнес-форуми ва кооперация биржаси (B2B) ташкил этилди.

Тадбирни ташкил этишдан кўзланган асосий мақсад икки давлат тадбиркорлари ўртасида савдо алоқалари йўлга қўйилиши ва кенгайишини қўллаб-қувватлаш, хусусан, Малайзияга мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилишни ва истиқболли сармоявий лойиҳаларни амалга оширишдан иборат.

Тадбирда икки мамлакатнинг дипломатик ваколатхоналари раҳбарлари, қатор вазирлик ва идоралар, шунингдек, 12 та Малайзия ва 70 дан ортиқ Ўзбекистон компаниялари иштирок этишди.

Тадбир давомида делагация вакилларига мамлакатимизда бизнесни юритиш учун яратилган қулай шарт-шароитлар, кенг кўламли иқтисодий ислоҳотлар (пул-кредит сиёсати), эркин иқтисодий зоналар, ҳамда мамлакатнинг ва айрим ҳудудларнинг савдо-иқтисодий салоҳияти, жумладан, Хоразм вилоятининг “Ҳазорасп” эркин иқтисодий зонасининг савдо-иқтисодий салоҳияти билан таништирилди.

Учрашув чоғида икки давлат тадбиркорлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича масалалар муҳокама қилинди.

Бизнес-форум давомида Малайзия делегация вакиллари Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиеёв томонидан иқтисодиётнинг турли тармоқларини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган улкан ислохотлари ҳамда мамлакатимизда инвесторлар ва тадбиркорлар учун яратилган қулай шарт-шароитлар ва имтиёзларни юқори бахолаб, бугунги бизнес-форум Ўзбекистон ва Малайзия ишбилармон доира вакиллари учун ўзаро тажриба алмашиш имконияти беришини таъкидлаб ўтдилар.

Тадбир давомида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси А.Икрамов бизнес-форум иштирокчиларга Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар, хорижий сармоядорлар учун яратилган янги сармоявий имкониятлар ҳамда мамлакатларимиз ўртасидаги ўзаро ҳамкорликнинг кенг истиқболлари ҳақида тўхталиб ўтди.

Раис ўринбосари Ж.Уравков Ўзбекистон ва Малайзия ўртасидаги савдо ва инвестицион имкониятларини намойиш этувчи тақдимоти орқали иштирокчиларга маълумот берди. Жумладан, ЎзССП фаолияти, мамлакатимизда тадбиркорлик соҳасининг ривожланиши ҳақида, нефть-газ, кимё, минерал ресурслар, текстил, саноат, автомобил, фармацевтика, озиқ-овқат, қурилиш, ҳунармандчилик ва туризм соҳаларида мавжуд иқтисодий салоҳиятлар ҳақида тўхталиб ўтди.

Қайд этиш керакки, 2018 йилнинг январь-сентябрь ойининг натижаларига кўра икки мамлакатнинг маҳсулотларнинг экспорт ҳажми - 271,4% (5,7 млн. долл.) АҚШ долларга ошгани, ўтган йилга солиштирганда (2,1 млн. долл.) ошган.
Бугунги кунда Ўзбекистонда Малайзия капитали иштирокидаги 16 та корхона фаолият юритмоқда (13 та қўшма корхона ва 3 та 100% Малайзия капиталига эга корхона).

Бизнес-форум якунида Малайзия ишбилармон доираларининг 2019 йилнинг биринчи ярмида МАТРАДЕ бошчилигида Ўзбекистонга бўлажак ишбилармон доираларини ташкил этиш бўйича келишувга эришилди.
 

Ўз ССП Матбуот хизмати 

 

 

01.11.2018

14:52

Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
x

Саволлар беринг

Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

+998(78) 150-60-06