12.05.21

Маҳаллий тадбиркорлар учун Беларусь техникаларини лизинг асосида харид қилишга доир ҳамкорлик таклифи

12.05.21

ССП Раисининг ўринбосари бошчилигида Тошкент вилоятида семинар ташкил этилди.

11.05.21

Андижон шаҳрида ўқув семинарларни муваффақиятли тамомлаган 3-гуруҳ ёшларига сертификатлар топширилди.

11.05.21

Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналарини ташкил қилиш тартиби белгиланди

10.05.21

Давлат корхоналари билан тадбиркорлик субъектлари ўртасида юзага келган низолар келишув йўли билан ҳал этилмоқда.

28.05.21 - 28.05.21

Ишлаб чиқаришда гендер хилма-хиллиги

27.05.21 - 29.05.21

Тўқимачилик ва мода саноати

27.05.21 - 29.05.21

Ишлаб чиқариш технологиялари. Ёғочга ишлов бериш. Мебель ва аксессуарлар.

27.05.21 - 28.05.21

Атроф-муҳит, соғлиқни сақлаш ва хавфсизликни бошқариш бўйича 8-Шимолий минтақалараро танлови (EHS)

26.05.21 - 28.05.21

Ҳиндистон ва Африка бўйича CII-EXIM банки конклавининг 16 лойиҳаси шериклиги

23.01.17

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

20.01.17

Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

10.05.16

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

11.12.15

Россия Федерацияси

11.12.15

Украина

Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун ўтказилаётган “Ташаббус-2018” кўрик-танловининг Тошкент вилоят босқичи якунланди

Бугунги кунда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ўзининг иқтисодиётимиздаги ўта муҳим ва салмоқли ҳиссаси, роли ва таъсири, содда қилиб айтганда, бошқа ҳеч бир соҳа ва йўналиш ўрнини босолмайдиган катта аҳамияти билан давлат ва жамиятимиз ривожида алоҳида ўрин эгаллайди.

“Ташаббус”нинг бу кундаги  ютуқлари, аввало, мамлакатимиз иқтисодиётини тубдан таркибий ўзгартириш, қисқа муддатда янги-локомотив ролини бажарадиган тармоқларни барпо этиш, ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, замонавий бозор инфратузилмасини шакллантириш борасида ўз вақтида бошланган  ва узоқ истиқболга мўлжалланган ишларимиз натижасидир.
Шубҳасиз, ушбу муваффақиятларда тадбиркорлар, фермерлар ва ҳунармандлар ўртасида анъанавий ўтказиб келинаётган “Ташаббус” кўрик-танловининг ҳиссаси беқиёсдир.

“Ташаббус” кўрик-танлови Президентимиз соврини учун тадбиркорлик субъектлари ўртасида ўтказиладиган ягона танлов эканлиги билан ажралиб туради ҳамда 22 йилдан буён ўтказиб келинмоқда.

Жорий йилнинг 25 октябрь куни кўрик-танловнинг Тошкент вилоятининг босқичи ўтказилди. Унда туманларда фаол иштирок этиб, ғолибликни қўлга киритган 100 га яқин тадбиркор, фермер ва ҳунармандлар иштирок этди.

Кўрик-танловнинг дастлабки даврида саноат маҳсулотлари ишлаб чиқараётган, қурилиш соҳасида хизмат кўрсатаётган тадбиркорлар, фақат қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштираётган илғор тадбиркорлар, кулолчилик соҳасидаги ҳунармандлар иштирок этган бўлса, бугунги кунда иштирокчиларнинг фаолият йўналишлари ўзгариб, ривожланиб бормоқда.

Жумладан, экспортга мўлжалланган маҳсулотлар ишлаб чиқараётган, ички ва ташқи бозорда ўз товарларининг машҳур брендига эга бўлган, фармецевтика, тўқимачилик, текстил маҳсулотлари ишлаб чиқараётган ҳамда енгил саноатнинг бошқа тармоқларида фаолият кўрсатаётган тадбиркорлар иштирок этмоқда.

Фермерлик йўналиши бўйича эса қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштираётган ҳамда тўлиқ қайта ишлаб, ички бозордаги озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқараётган, кўп тармоқли, деҳқончилик, чорвачилик, мева-сабзавотчилик, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаётган, иссиқхона фаолияти билан шуғулланаётган қишлоқ мулкдорлари иштирок этмоқда.

Ҳунармандчиликда эса халқ амалий санъатининг энг юксак намуналари асосида экспортга мўлжалланган маҳсулот ишлаб чиқараётган, жумладан, миниатюра, самонга ишлов бериш (саломка), зардўзлиқ, кулолчилик, ёғочга ишлов бериш орқали турли асарлар яратиш билан шуғулланаётган ҳунармандлар иштирок этмоқда.

Бир ой давомида қизғин фаолият юритиб келган “Ташаббус-2018” кўрик-танлови вилоят босқичи ўзининг мантиқий якунига етмоқда.

Ўтган кўрик-танловлардан фарқли ўлароқ, бу йилги “Ташаббус”нинг дастлабки босқичларида 100 дан оритиқ вилоятимизнинг тадбиркор, фермер ва ҳунармандлари ўз кўргазмалари билан иштирок этишди.

Шу давр мобайнида босқичма-босқич давом этиб келган бизнес-марафоннинг энг лойиқ ва омадли 103 нафар иштирокчилари якуний босқичда олий чўққиларни забт этишда Тошкент вилояти босқичи лауреатлари, 5 та асосий йўналишлар бўйича бўйича беллашадилар.

“Саноат соҳасида йилнинг энг яхши тадбиркори” йўналиши бўйича - “TEHLOGIY OF REAL TIMS” маъсулияти чекланган жамияти раҳбари - Мирзаев Улугбек

“Хизмат кўрсатиш соҳасида йилнинг энг яхши тадбиркори” йўналиши бўйича - “Янгийўл шаҳри  “RUSTAMBEK NIYAT” хусусий корхонаси

“Йилнинг энг яхши ёш тадбиркори” йўналиши бўйича - “SKAZOCHNIY MIR GARMONIY” нотаълим муассасаси - Аблокулова Жонона

“Йилнинг энг яхши фермери” йўналиши бўйича - "ZARKENT SAНOVATI" ФХ - Дехқонов Норхол 

“Йилнинг энг яхши ҳунарманди” йўналиши бўйича - якка тартибдаги тадбиркор - Шоқодиров Абдуғани        

   

Иштирокчилар шунингдек, “Энг яхши инновацион лойиҳа”, “Ёшларга энг кўп иш жойи яратган тадбиркор”, “Энг яхши тадбиркор аёл”, “Менинг юртим – менинг ифтихорим”, “Энг яхши оилавий бизнес соҳиби”, “Энг яхши экспортчи”, “Энг масъулиятли ижтимоий шерик”, “Йилнинг энг яхши маҳсулоти” каби қўшимча номинациялари бўйича беллашдилар.

Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун ҳар йили ўтказиб келинаётган “Ташаббус” кўрик-танлови кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришга, улар эришаётган илғор натижаларни тарғиб қилишга, ёшларда мулкдор бўлиш ҳиссини кучайтиришга, тадбиркорларнинг имкониятларини юзага чиқаришга хизмат қилмоқда дейишга тўла ҳақлимиз.

Бугунга келиб тадбиркорлик ва ташаббускорлик фаолиятлари, фазилатлари халқимизга сингиб улгурди. Тадбиркорлар ўзини ҳақиқий мулк эгаси деб ҳис қилмоқда.

Улар бугун халқаро бозорларда рақобатга бардош берадиган маҳсулот ва хизматлар яратиш қудрати ва имконига эга.

 

Ўз ССП Ахборот ҳизмати t.me/uzchamber 

 

26.10.2018

14:52

Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
x

Саволлар беринг

Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

+998(78) 150-60-06