1.12.21

“ЎЗБЕКИСТОН БИЗНЕС ҲАМЖАМИЯТИДА ҲАЛОЛЛИК” Бизнес форумининг тафсилотлари

1.12.21

“Ўзбекистон бизнес ҳамжамиятида ҳалоллик” бизнес форуми бўлиб ўтди.

1.12.21

Деҳқон ва фермер хўжаликлари учун бир қатор имтиёзлар яратилмоқда

30.11.21

Энди Тошкент шаҳрида боғ ва токзорлар барпо этилади.

30.11.21

Ўзбекистон-Россия тадбиркорлари иштирокида бизнес учрашув бўлиб ўтди

23.01.17

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

20.01.17

Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

10.05.16

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

11.12.15

Россия Федерацияси

11.12.15

Украина

Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун ўтказилаётган “Ташаббус-2018” кўрик-танловининг Сурхондарё вилоят босқичи якунланди

2018 йил 16 август куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун тадбиркор, фермер ва ҳунармандлар ўртасида ўтказиладиган “Ташаббус-2018” кўрик-танловини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида”ги 676-Ф-сонли фармойиши қабул қилинди.

Фармойишга асосан “Ташаббус-2018” кўрик-танловининг Сурхондарё вилоят босқичи жорий йилнинг 24 октябр куни ўтказилди.

Ушбу танловга жорий йилнинг сентябр-октябр ойларида барча туманларда ўтказилган кўрик танловнинг туман босқичларида фаол қатнашиб энг юқори ўринга сазовор бўлган совриндорлар яъни ҳар бир туманнинг энг илғор тадбиркорлари қатнашди.

Танловда тадбиркор, фермер ҳамда ҳунармандлар қуйидаги 5 та йўналишларда Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини ғолиби бўлишди:

Якуний натижаларга кўра:

- Саноат соҳасида "Йилнинг энг яхши тадбиркори" йўналиши бўйича 1-ўринни - “Сурхон КПС грант” маъсулияти чекланган жамияти раҳбари - Сутонов Икромжон;

-  Хизмат кўрсатиш соҳасида "Йилнинг энг яхши тадбиркор" йўналиши бўйича - “Денов Диёрбек транс" маъсулияти чекланган жамияти раҳбари - Мирзаева Махбуба;

- “Йилнинг энг яхши ёш тадбиркор” йўналиши бўйича - "Азим Денов” хусусий корхонаси раҳбари - Ғаппоров Азимжон;

- “Йилнинг энг яхши фермери” йўналиши бўйича - "Рахмон Тараққиёт Омад" фермер хўжалиги фермери - Рахмонов Олим;

- “Йилнинг энг яхши ҳунарманди" йўналиши бўйича - якка тартибдаги тадбиркор - Тошбоева Иқлима;

“Ташаббус-2018” кўрик-танловида иштирокчилар қўшимча номинациялари бўйича қатнашдилар:

“Энг яхши тадбиркор аёл” номинацияси;

“Энг яхши инновацион лойиҳа” номинацияси;

“Ёшларга энг кўп иш жойи яратган тадбиркор” номинацияси;

“Энг яхши оилавий бизнес соҳиби” номинацияси;

“Энг яхши экспортчи” номинацияси;

“Энг масъулиятли ижтимоий шерик” номинацияси;

“Йилнинг энг яхши маҳсулоти” номинацияси;

“Менинг Юртим менинг ифтихорим” номинацияси;

Ушбу танлов низомда белгилан мезонлар асосида баҳоланди ва ғолиблар қимматбахо совғалар билан тақдирланди.


Ўз ССП Ахборот ҳизмати t.me/uzchamber 

 

25.10.2018

14:52

Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
x

Саволлар беринг

Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

+998(78) 150-60-06