12.05.21

ССП Раисининг ўринбосари бошчилигида Тошкент вилоятида семинар ташкил этилди.

11.05.21

Андижон шаҳрида ўқув семинарларни муваффақиятли тамомлаган 3-гуруҳ ёшларига сертификатлар топширилди.

11.05.21

Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналарини ташкил қилиш тартиби белгиланди

10.05.21

Давлат корхоналари билан тадбиркорлик субъектлари ўртасида юзага келган низолар келишув йўли билан ҳал этилмоқда.

8.05.21

ССП Раиси томонидан ташкил этилган ишчи гуруҳ Хоразм вилоятининг туманларида бўлди.

28.05.21 - 28.05.21

Ишлаб чиқаришда гендер хилма-хиллиги

27.05.21 - 29.05.21

Тўқимачилик ва мода саноати

27.05.21 - 29.05.21

Ишлаб чиқариш технологиялари. Ёғочга ишлов бериш. Мебель ва аксессуарлар.

27.05.21 - 28.05.21

Атроф-муҳит, соғлиқни сақлаш ва хавфсизликни бошқариш бўйича 8-Шимолий минтақалараро танлови (EHS)

26.05.21 - 28.05.21

Ҳиндистон ва Африка бўйича CII-EXIM банки конклавининг 16 лойиҳаси шериклиги

23.01.17

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

20.01.17

Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

10.05.16

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

11.12.15

Россия Федерацияси

11.12.15

Украина

Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун ўтказилаётган “Ташаббус 2018” кўрик-танловининг Фарғона вилояти босқичи бўлиб ўтди

Мамлакатимизда иқтисодиётни либераллаштириш, бошқарувнинг бозор тамойиллари ва механизмларини жорий этиш, қулай тадбиркорлик ва ишбилармонлик муҳитини шакллантириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни кенг ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ҳаётбахш ислоҳотлар ўз самараларини бермоқда. Йигирма икки йил вақт мобайнида Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун ўтказиб келинаётган “Ташаббус-2018” кўрик-танловининг бу борадаги аҳамияти беқиёсдир.

Бу галги "Ташаббус-2018" кўрик-танлови Фарғона вилоят босқичи Фарғона ихтисослаштирилган Олимпия захиралари мактаб-интернатида ушбу нуфузли кўрик-танловнинг вилоят босқичи байрамона руҳда ташкил этилди. Мазкур танловда 93 та кичик бизнес вакиллари иштирок этишди. 

Кўрик-танлов аввалида сўзга чиққан вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Акмал Ортиқов, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари Ўткир Бўтаев юртимизда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш борасида мамлакатимизда амалга оширилаётган ишлар ҳақида тўхталиб ўтдилар.

Тегишли бошқармалар, корхона-ташкилотлар, тадбиркорлик субъектлари, қўшма корхоналар вакиллари, шаҳар-туманлардан ташриф буюрган қатнашчилар вилоятимиз тадбиркор, ҳунарманд ва фермерлари томонидан ташкил этилган кўргазма фаолияти билан яқиндан танишишди. 


Танловнинг бу галги саралаш босқичларида 530 га яқин тадбиркор, фермер ва ҳунармандлар қатнашган бўлса, уларнинг 93 нафари вилоят босқичида иштирок этдилар.

Улар ўз маҳсулотлари кўргазмаси, самарали йўналишларга эга бизнес-лойиҳаларини йиғилганлар эътибори, нуфузли ҳакамлар ҳайъати эътиборига ҳавола этишди.


Ғолибларни саралашда ҳакамлар ҳайъати адолат мезонларига таянишди.

Бу йилги совриндорларни 5 та йўналиш асосида аниқлаш танловнинг ўзига хос хусусиятларидан бири бўлди.

 Якуний натижаларга кўра:

- “Саноат соҳасида энг яхши тадбиркор” йўналиши бўйича 1-ўринни Данғара туманидаги “Аюбхон текстил” МЧЖ раҳбари Дилшода Усмонова;

- “Хизмат кўрсатиш соҳасида энг яхши тадбиркор” йўналиши бўйича ғолибликни “Фарғона тиббий диагностика” МЧЖ раҳбари Абдумалик Эргашев;

- “Энг яхши ёш тадбиркор” йўналиши бўйича мутлоқ ғолиблик Учкўприк туманидаги “Меҳригиё” оилавий корхонаси раҳбари Хондамир Нуриддинов;

- “Энг яхши фермер” йўналиши бўйича энг юқори натижани Фарғона туманидаги “Водий милк” фермер хўжалиги раҳбари Алишер Абдураҳмонов;

- “Энг яхши ҳунарманд” номига Олтиариқ туманидаги “Садо” хусусий корхонаси раҳбари Сардор Нортожиев сазовор бўлди.


Танловда турли номинациялар бўйича ҳам энг яхши иштирокчилар номи эълон қилинди. Ғолибларга диплом ва қимматбаҳо совғалар топширилди.

Ўз ССП Ахборот ҳизмати t.me/uzchamber 
 

25.10.2018

14:52

Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
x

Саволлар беринг

Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

+998(78) 150-60-06