5.06.23

Хитойнинг Хубей провинцияси делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди

2.06.23

Германия элчисининг Бухорога ташрифи

1.06.23

Савдо-саноат палатасида Индонезиянинг Ўзбекистондаги элчиси билан учрашув бўлиб ўтди

1.06.23

Эрон-Ўзбекистон Савдо палатаси раиси билан учрашув бўлиб ўтди

30.05.23

Ўзбекистон ва Эрон ўртасидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди

23.01.17

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

20.01.17

Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

10.05.16

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

11.12.15

Россия Федерацияси

11.12.15

Украина

Ҳурматли тадбиркорлар!

Ташқи савдо вазирлиги экспортёр корхоналар ўртасида СЎРОВНОМА ўтказмоқда

Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги томонидан экспорт билан шуғулланувчи ва экспорт бошлашни режалаштираётган корхоналар учун сўровнома ишлаб чиқилди. Мақсад – маҳаллий экспортёр корхоналарга методологик ва амалий ёрдам кўрсатишни янада такомиллаштириш.

Сўровнома ёрдамида экспорт учун ишлаб чиқарилаётган маҳсулот турлари ва экспортни амалга ошириш давомидаги қийинчиликлар, муаммолар ҳақида маълумотлар йиғилади. Шунингдек, сўровнома иштирокчилари улар экспортни йўлга қўймоқчи бўлган мамлакатлар номлари ҳамда экспорт географияси ва ҳажмини кенгайтириш учун уларга қандай маълумотлар керак эканлигини таклиф сифатида киритиш имконияти мавжуд. Бундан ташқари, вазирлик томонидан экспортёрлар учун ахборот кўмагини яхшилаш бўйича таклифлар қабул қилинади.

Сўровномада 2018-йил 15-ноябрга қадар қуйидаги ҳавола орқали иштирок этиш мумкин - o’zbek tilida; rus tilida.

Сўровнома натижаларига кўра, барча маълумотларни таҳлил қилиш орқали вазирлик томонидан конструктив муҳокамалар ўтказилади ва экспортерларни методологик томондан қўллаб-қувватлаш мақсадида энг долзарб масалалар бўйича тегишли таҳлилий материаллар тайёрланади.

Ташқи савдо вазирлиги барча тадбиркорлар ва корхоналар вакилларини ушбу сўровномада иштирок этишга таклиф қилади.

 

Ўз ССП Ахборот ҳизмати 

 

25.10.2018

12:08

Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
x

Саволлар беринг

Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

+998(78) 150-60-06