10.05.21

Давлат корхоналари билан тадбиркорлик субъектлари ўртасида юзага келган низолар келишув йўли билан ҳал этилмоқда.

8.05.21

ССП Раиси томонидан ташкил этилган ишчи гуруҳ Хоразм вилоятининг туманларида бўлди.

8.05.21

Савдо-саноат палатаси ишчи гуруҳи томонидан ҳудудларда ўрганишлар олиб борилмоқда.

8.05.21

Савдо-саноат палатаси ишчи гуруҳи томонидан ҳудудларда ўрганиш олиб борилмоқда.

8.05.21

ССП Раиси бошчилигидаги ишчи гуруҳ Сурҳондарё вилоятида ўрганиш ишларини давом эттирмоқда.

28.05.21 - 28.05.21

Ишлаб чиқаришда гендер хилма-хиллиги

27.05.21 - 29.05.21

Тўқимачилик ва мода саноати

27.05.21 - 29.05.21

Ишлаб чиқариш технологиялари. Ёғочга ишлов бериш. Мебель ва аксессуарлар.

27.05.21 - 28.05.21

Атроф-муҳит, соғлиқни сақлаш ва хавфсизликни бошқариш бўйича 8-Шимолий минтақалараро танлови (EHS)

26.05.21 - 28.05.21

Ҳиндистон ва Африка бўйича CII-EXIM банки конклавининг 16 лойиҳаси шериклиги

23.01.17

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

20.01.17

Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

10.05.16

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

11.12.15

Россия Федерацияси

11.12.15

Украина

Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун ўтказилаётган “Ташаббус 2018” кўрик-танловининг Бухоро вилояти босқичи бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун тадбиркорлар, фермерлар ва ҳунармандлар ўртасида анъанавий тарзда ҳар йили ўтказилиб келинаётган “Ташаббус-2018” кўрик танловининг Бухоро вилояти босқичи бўлиб ўтди.

Мазкур кўрик-танлов 64 та кичик бизнес вакиллари иштирок этишди ҳамда икки мингдан ортиқ товар ва хизматларини намойиш этишди. 

Кўрик-танловда иштирок этган тадбиркор, фермер ва ҳунармандлар 5 та асосий йўналишлар бўйича баҳоланди.

“Саноат соҳасида йилнинг энг яхши тадбиркори” йўналиши бўйича:

1-ўрин - "Bukhara Briliant Silk" масъулияти чекланган жамияти - Джураев Бахтиёр Эркинович;

“Хизмат кўрсатиш соҳасида йилнинг энг яхши тадбиркори” йўналиши бўйича:

1-ўрин – "Гуллар Чеҳраси" хусусий корхонаси - Шукурова Гулчеҳра Шойиқуловна;

“Йилнинг энг яхши ёш тадбиркори” йўналиши бўйича:

1-ўрин - "Глобал Мега Текстил" масъулияти чекланган жамияти - Солиев Сардор;

“Йилнинг энг яхши фермери” йўналиши бўйича:

1-ўрин - "Чинор" фермер хўжалиги - Худоев Жамшид Ражабович;

“Йилнинг энг яхши ҳунарманди” йўналиши бўйича:

1-ўрин – "Бурханова Сабина" якка тартибдаги тадбиркор - Бурханова Сабина Фахритдиновна.

Кўрик-танлов доирасида иштирокчилар томонидан тўқимачилик ва тикувчилик, қурилиш саноати, хомашёни қайта ишлаш, қишлоқ хўжалиги, маҳаллийлаштириш дастурига кирган маҳсулотлар, миллий ҳунармандлик буюмлари намойиш этилди.

Шунингдек, "Ташаббус-2018" кўрик-танловида иштирокчилар қуйидаги қўшимча номинациялар билан ҳам тақдирландилар:

“Энг яхши тадбиркор аёл” номинацияси;

“Ёшларга энг кўп иш жойи яратган тадбиркор” номинацияси;

“Менинг юртим – менинг ифтихорим” номинацияси;

“Энг яхши оилавий бизнес соҳиби” номинацияси;

“Энг яхши экспортчи” номинацияси;

“Йилнинг энг яхши маҳсулоти” номинацияси;

Танлов доирасида иштирокчилар маҳсулотларининг кўргазмаси ҳам ташкил этилди.

Мазкур кўргазмада турли йўналишлар бўйича товар ва буюмлар, миллий ҳунармандчилигимизнинг бой мероси кўргазмага ташриф буюрганларда катта қизиқиш уйғотди.

Бу ерда автомобиллар эҳтиёт қисмлари, қурилиш материаллари, маиший жиҳозлар, мебель, тўқимачилик, гигиена ва косметика маҳсулотлари, ёғоч ва мисдан тайёрланган идишлар, телевизорлар, ипак, пергамент ва терига солинган расмлар намойиш этилди.

Ғолиблар кўрик-танловнинг Республика босқичига йўлланмаларни қўлга киритишди.
Тантана якунида ғолиб ва совриндорларга ташкилотчилар томонидан таъсис этилган диплом, қимматбаҳо ва эсдалик совғалари тақдим этилди.

Ўз ССП Ахборот ҳизмати t.me/uzchamber 

 

24.10.2018

14:52

Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
x

Саволлар беринг

Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

+998(78) 150-60-06