12.05.21

Маҳаллий тадбиркорлар учун Беларусь техникаларини лизинг асосида харид қилишга доир ҳамкорлик таклифи

12.05.21

ССП Раисининг ўринбосари бошчилигида Тошкент вилоятида семинар ташкил этилди.

11.05.21

Андижон шаҳрида ўқув семинарларни муваффақиятли тамомлаган 3-гуруҳ ёшларига сертификатлар топширилди.

11.05.21

Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналарини ташкил қилиш тартиби белгиланди

10.05.21

Давлат корхоналари билан тадбиркорлик субъектлари ўртасида юзага келган низолар келишув йўли билан ҳал этилмоқда.

28.05.21 - 28.05.21

Ишлаб чиқаришда гендер хилма-хиллиги

27.05.21 - 29.05.21

Тўқимачилик ва мода саноати

27.05.21 - 29.05.21

Ишлаб чиқариш технологиялари. Ёғочга ишлов бериш. Мебель ва аксессуарлар.

27.05.21 - 28.05.21

Атроф-муҳит, соғлиқни сақлаш ва хавфсизликни бошқариш бўйича 8-Шимолий минтақалараро танлови (EHS)

26.05.21 - 28.05.21

Ҳиндистон ва Африка бўйича CII-EXIM банки конклавининг 16 лойиҳаси шериклиги

23.01.17

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

20.01.17

Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

10.05.16

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

11.12.15

Россия Федерацияси

11.12.15

Украина

Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун ўтказилаётган “Ташаббус 2018” кўрик-танловининг Қашқадарё вилояти босқичи якунланди

Ўзбекистон Президенти соврини учун тадбиркорлар, фермерлар ва ҳунармандлар ўртасида ўтказиладиган “Ташаббус-2018” Республика кўрик-танлови бу гал Қашқадарё вилояти босқичи Қарши шаҳридаги маданият ва истироҳат боғида бўлиб ўтди. 
“Ташаббус-2018” кўрик-танловининг вилоят босқичига энг кўп саноат, хизмат кўрсатиш, ҳунармандчилик соҳасида юқори натижаларни қўлга киритганлар жалб қилинди. 73 та тадбиркор, ҳунарманд ва фермерлар иштирок этишди. 

Бу йилги кўрик-танловнинг аввалгиларидан фарқи энг ёш тадбиркор, саноатда фаоллик кўрсатган тадбиркор каби номинациялар қўшилган. 
Танловда асосан, тадбиркорларнинг фаолияти, ишлаб чиқаришга замонавий техника ва технологияларни жалб қилгани, янги турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйгани, қанча иш ўрни яратганига алоҳида эътибор қаратилди.
 

Кўрик-танлов иштирокчилари 5 та асосий йўналишлар бўйича беллашдилар:

“Саноат соҳасида йилнинг энг яхши тадбиркори” йўналиши бўйича:
1-ўрин - “Дармон фарм” хусусий фирмаси - Нормуродов Анзур Авлаёрович;

“Хизмат кўрсатиш соҳасида йилнинг энг яхши тадбиркори” йўналиши бўйича:
1-ўрин -“Photo Expers” ИЧК - Турдиалиев Зафар;

“Йилнинг энг яхши ёш тадбиркори” йўналиши бўйича:
1-ўрин - “Абдурахмон бобо асали” хусусий корхонаси - Бобоев Заҳириддин;

“Йилнинг энг яхши фермери” йўналиши бўйича:
1-ўрин - “Ғузор Оқ тўлпари ” фермер хўжалиги - Равшанов Лутфулла;

“Йилнинг энг яхши ҳунарманди” йўналиши бўйича:
1-ўрин - якка тартибдаги тадбиркор - Раупов Шариф Байрамали ўғли.

Шунингдек, "Ташаббус-2018" кўрик-танловида иштирокчилар қуйидаги қўшимча номинациялар билан ҳам тақдирландилар:

“Энг яхши тадбиркор аёл” номинацияси;

“Энг яхши инновацион лойиҳа” номинацияси;

“Ёшларга энг кўп иш жойи яратган тадбиркор” номинацияси;

“Энг яхши оилавий бизнес соҳиби” номинацияси;

“Энг яхши экспортчи” номинацияси;

“Энг масъулиятли ижтимоий шерик” номинацияси;

“Йилнинг энг яхши маҳсулоти” номинацияси;

Танлов доирасида иштирокчилар маҳсулотларининг кўргазмаси ҳам ташкил этилди.
Иқтисодиёт ва саноатнинг турли йўналишлари учун мўлжалланган хилма-хил товар ва буюмлар, миллий ҳунармандчилигимизнинг бой мероси кўргазмага ташриф буюрганларда катта қизиқиш уйғотди. Бу ерда маиший-техника жиҳозлари, мебел, тўқимачилик, гигиена ва косметика маҳсулотлари ва мисдан тайёрланган идишлар, миллий ҳунармандчилик наъмуналари, терига солинган расмлар намойиш этилди.

Ғолиблар кўрик-танловнинг Республика босқичига йўлланмаларни қўлга киритишди.
Тантана якунида ғолиб ва совриндорларга ташкилотчилар томонидан таъсис этилган диплом, қимматбаҳо ва эсдалик совғалари тақдим этилди.

Ўз ССП Ахборот ҳизмати t.me/uzchamber 

 

24.10.2018

14:52

Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
x

Саволлар беринг

Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

+998(78) 150-60-06