12.05.21

Маҳаллий тадбиркорлар учун Беларусь техникаларини лизинг асосида харид қилишга доир ҳамкорлик таклифи

12.05.21

ССП Раисининг ўринбосари бошчилигида Тошкент вилоятида семинар ташкил этилди.

11.05.21

Андижон шаҳрида ўқув семинарларни муваффақиятли тамомлаган 3-гуруҳ ёшларига сертификатлар топширилди.

11.05.21

Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналарини ташкил қилиш тартиби белгиланди

10.05.21

Давлат корхоналари билан тадбиркорлик субъектлари ўртасида юзага келган низолар келишув йўли билан ҳал этилмоқда.

28.05.21 - 28.05.21

Ишлаб чиқаришда гендер хилма-хиллиги

27.05.21 - 29.05.21

Тўқимачилик ва мода саноати

27.05.21 - 29.05.21

Ишлаб чиқариш технологиялари. Ёғочга ишлов бериш. Мебель ва аксессуарлар.

27.05.21 - 28.05.21

Атроф-муҳит, соғлиқни сақлаш ва хавфсизликни бошқариш бўйича 8-Шимолий минтақалараро танлови (EHS)

26.05.21 - 28.05.21

Ҳиндистон ва Африка бўйича CII-EXIM банки конклавининг 16 лойиҳаси шериклиги

23.01.17

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

20.01.17

Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

10.05.16

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

11.12.15

Россия Федерацияси

11.12.15

Украина

“Юридик хизмат ва ҳакамлик судлари: ҳуқуқий асослари ва амалиёт” мавзусида семинар бўлиб ўтди

“Ўзтрансгаз” акциядорлик жамияти ва Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ҳузуридаги Ҳакамлик суди томонидан Тошкент шаҳрида “Юридик хизмат ва ҳакамлик судлари: ҳуқуқий асослари ва амалиёт” мавзусида семинар ташкил қилинди.

Семинарда “Ўзтрансгаз” акциядорлик жамияти ва унинг таркибига кирувчи корхоналар юридик хизмати ходимлари иштирок этдилар.

Унда “Юридик хизмат фаолиятининг ҳуқуқий асослари, долзарб муаммолари ва уларнинг ечимлари”, “Ўзтрансгаз” акциядорлик жамияти тизимидаги корхоналар ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда ҳакамлик судларининг роли” мавзуларида маърузалар тингланди.

“Ўзтрансгаз” акциядорлик жамияти раиси Ш.А.Турсунов, жамият зиммасига юклатилган вазифаларни ҳуқуқий жиҳатдан таъминлаш ишларини тизимли йўлга қўйиш, шартномалари бўйича мажбуриятларни бажармаганлик учун пеня ва жарималарни қўллаш, корхоналар ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда юридик хизмат ходимларининг роли ва масъулиятини ошириш, шу билан биргаликда уларни моддий ва маънавий рағбатлантириш бўйича чора-тадбирлар кўрилиши лозимлигига эътибор қаратди.

Ўзбекистон  Республикаси Савдо-саноат палатаси ҳузуридаги Ҳакамлик судининг раиси Фозилжон Отахонов ўз маърузасида 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларни ижро этиш, хусусий мулкчилик ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли муҳофаза қилиш кафолатларини кучайтириш мақсадида 2018 йил 9 июлда “Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси тўғрисида”ги Қонун янги таҳрирда қабул қилинганлигини таъкидлаб, мазкур Қонунга мувофиқ Ҳакамлик судлари илк бор Палата тизимига киритилганлиги, иқтисодий низоларни ҳал қилиш учун Палатага Ҳакамлик судларини ташкил этиш ҳуқуқи берилганлиги, Ҳакамлик судлари Палата ва унинг ҳудудий бошқармалари ҳузурида фаолият кўрсатиши алоҳида моддада белгиланганлигини қайд қилди.

Семинар кун тартибидаги масалалар савол-жавоблар асосида ҳар томонланма муҳокама қилинди. Жумладан, юридик хизмат ходимларининг асосий вазифалари, функциялари ва жавобгарлиги, ҳакамлик муҳокамаси афзалликлари, Ҳакамлик судларига мурожаат қилиш тартиби, унинг ҳал қилув қарорларини ихтиёрий ва мажбурий ижро қилиш масалалари семинар иштирокчиларида катта қизиқиш уйғотди.

 

Ўз ССП Ахборот ҳизмати t.me/uzchamber 

 

22.10.2018

14:52

Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
x

Саволлар беринг

Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

+998(78) 150-60-06