10.05.21

Давлат корхоналари билан тадбиркорлик субъектлари ўртасида юзага келган низолар келишув йўли билан ҳал этилмоқда.

8.05.21

ССП Раиси томонидан ташкил этилган ишчи гуруҳ Хоразм вилоятининг туманларида бўлди.

8.05.21

Савдо-саноат палатаси ишчи гуруҳи томонидан ҳудудларда ўрганишлар олиб борилмоқда.

8.05.21

Савдо-саноат палатаси ишчи гуруҳи томонидан ҳудудларда ўрганиш олиб борилмоқда.

8.05.21

ССП Раиси бошчилигидаги ишчи гуруҳ Сурҳондарё вилоятида ўрганиш ишларини давом эттирмоқда.

28.05.21 - 28.05.21

Ишлаб чиқаришда гендер хилма-хиллиги

27.05.21 - 29.05.21

Тўқимачилик ва мода саноати

27.05.21 - 29.05.21

Ишлаб чиқариш технологиялари. Ёғочга ишлов бериш. Мебель ва аксессуарлар.

27.05.21 - 28.05.21

Атроф-муҳит, соғлиқни сақлаш ва хавфсизликни бошқариш бўйича 8-Шимолий минтақалараро танлови (EHS)

26.05.21 - 28.05.21

Ҳиндистон ва Африка бўйича CII-EXIM банки конклавининг 16 лойиҳаси шериклиги

23.01.17

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

20.01.17

Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

10.05.16

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

11.12.15

Россия Федерацияси

11.12.15

Украина

Ўзбекистонда биринчи инновацион клиника очилди

Мазкур клиникада Ўзбекистонда илк бора биологик тикловчи алоқа ёрдамида дорилардан фойдаланмаган ҳолда нейрофизиологик реабилитация усули жорий этилди. Бунда организмдаги функционал бузилишлар аниқланиб, бемор стресс ҳолатидан чиқарилади. Унинг нутқи тикланади, тунги энурез ва бошқа салбий ҳолатларга барҳам берилади.

Кўз тўрпардаси касалликларини ташхис қилиш ва даволашнинг инновацион усуллари ва технологияларини қўллаш орқали юртимизда илк бор микроинвазив жарроҳлик амалиёти ўтказилди. Авваллари бундай амалиёт учун хорижга боришга тўғри келарди.

“Кўп йиллардан буён ҳар томонлама замонавий, мураккаб жарроҳлик амалиётларини амалга оширса бўладиган клиника очиш орзусида юргандим. Негаки, ҳамюртларимиз кўзларини узоқ давлатларга бориб даволатиб келишарди. Энди кўз касалликларини даволатиш учун Германия, Ҳиндистонга бориш шарт эмас”, – деди "Доктор Мақсудова" инновацион клиникаси асосчиси ва раҳбари Зулфия Мақсудова.

Шунингдек, клиникада “Оғриқ хонаси” – оғриқ синдромларини ташхислаш ва даволаш хонаси мавжуд. Ушбу йўналиш мутахассисининг вазифаси қисқа муддатда беморнинг оғриғини олиш, уни ижтимоий сафга қайтариш ва кейинги терапияга тўғри йўналтиришдан иборат.

8 октябрь куни Мақсудова клиникаси ҳамда Инновацион ривожланиш вазирлиги ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланган. Соғлиқни сақлаш тизимига халқаро стандартларни, даволашнинг замонавий усулларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш меморандумнинг асосий мақсади қилиб белгиланган.

Мутасаддиларнинг таъкидлашича, Инновацион ривожланиш вазирлиги ва "Доктор Мақсудова" инновацион клиникасининг ҳамкорлиги натижасида ўзбекистонлик шифокорлар даволашнинг инновацион усуллари ва технологияларидан фойдаланиш бўйича малака ошириш имконига эга бўладилар.

 

Ўз ССП Ахборот ҳизмати t.me/uzchamber 

22.10.2018

14:52

Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
x

Саволлар беринг

Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

+998(78) 150-60-06