10.05.21

Давлат корхоналари билан тадбиркорлик субъектлари ўртасида юзага келган низолар келишув йўли билан ҳал этилмоқда.

8.05.21

ССП Раиси томонидан ташкил этилган ишчи гуруҳ Хоразм вилоятининг туманларида бўлди.

8.05.21

Савдо-саноат палатаси ишчи гуруҳи томонидан ҳудудларда ўрганишлар олиб борилмоқда.

8.05.21

Савдо-саноат палатаси ишчи гуруҳи томонидан ҳудудларда ўрганиш олиб борилмоқда.

8.05.21

ССП Раиси бошчилигидаги ишчи гуруҳ Сурҳондарё вилоятида ўрганиш ишларини давом эттирмоқда.

28.05.21 - 28.05.21

Ишлаб чиқаришда гендер хилма-хиллиги

27.05.21 - 29.05.21

Тўқимачилик ва мода саноати

27.05.21 - 29.05.21

Ишлаб чиқариш технологиялари. Ёғочга ишлов бериш. Мебель ва аксессуарлар.

27.05.21 - 28.05.21

Атроф-муҳит, соғлиқни сақлаш ва хавфсизликни бошқариш бўйича 8-Шимолий минтақалараро танлови (EHS)

26.05.21 - 28.05.21

Ҳиндистон ва Африка бўйича CII-EXIM банки конклавининг 16 лойиҳаси шериклиги

23.01.17

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

20.01.17

Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

10.05.16

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

11.12.15

Россия Федерацияси

11.12.15

Украина

“Ҳудудларда тадбиркорлик фаолияти асосларини ўқитишни такомиллаштириш йўналишлари” мавзусида видеоконференция ташкил этилди

2018 йил 12 октябрда Савдо-саноат палатасининг катта мажлислар залида “Ҳудудларда тадбиркорлик фаолияти асосларини ўқитишни такомиллаштириш йўналишлари” мавзусида видеоконференция тарзидаги давра суҳбати ўтказилди.

Мазкур давра суҳбати Ўзбекистон Республикаси Савдо саноат палатаси, Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси, Тадбиркорлик асосларини ўқитиш республика маркази ҳамда Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи ҳамкорлигида ўтказилди.

Тадбирда Тадбиркорлик асосларини ўқитиш республика маркази томонидан аҳолининг кенг қатламларини тадбиркорликка йўналтириш бўйича амалга оширилаётган ишларининг натижадорлиги ва ушбу жараёнлар самарадорлигини ошириш йўналишлари муҳокама қилинди.

Ўзбекистон Савдо саноат палатаси раисининг ўринбосари Ў.Бутаев томонидан тадбиркорлик субъектларини билимлари ва омилкорликларини муттасил ошириб боришда янги интерактив ва масофавий методлар қўлланишининг истиқболлари ҳақида алоҳида тўхталиб ўтилди.

Шунингдек, тадбирда Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Тадбиркорликка ўқитиш ва Халқаро меҳнат ташкилоти билан ҳамкорлик қилиш бошқармаси етакчи мутахассиси Д.Жуманиязов сўзга чиқиб, аҳолини тадбиркорлик фаолиятига янада фаол жалб этиш ва хусусий бизнесини бошлашга, шунингдек, тадбиркорлик субъектлари фаолиятининг барча босқичларида юзага келаётган муаммоларни ортиқча сарсонгарчиликларсиз ва қоғозбозликсиз тезкор ҳал этишда амалий ёрдам беришдан иборат эканлигини таъкидлади.

Бу борада, давра суҳбати давомида, тадбиркорлик фаолияти асосларини ўқитиш республика марказида таҳсил оладиган тадбиркорлар учун ҲХРда ишлаб чиқарилган кичик технологиялар ва асбоб- ускуналарни банкнинг микрокредитлари шарти асосида харид қилиш учун мақбул шароитлар яратиш масаласи кўриб чиқилди.

Ўзбекистон Республикаси Савдо саноат палатаси томонидан тадбиркорлик субъектларини билимлари ва омилкорликларини муттасил ошириб боришда янги интерактив ва масофавий методлар қўлланишининг истиқболлари давра суҳбати муҳокамаларининг муҳим мавзусига айланди. Зеро, ўқув курслари жараёнида тадбиркор-тингловчилар ўртасида ўқув курслари методикаси ва сифати бўйича сўровномалар ўтказилиб, Марказнинг фаолиятини янада такомиллаштириш юзасидан қуйидаги таклиф
ва мулоҳазалар берилган:

  • ўқув курсларида ўқитиш жараёнида инновацион ғоялар, масофавий ўқитиш, юқори технологиялар ва кўргазмали қуроллардан фойдаланишни кенг тадбиқ этиш;
  • ёшларни тадбиркорликка қизиқтириш ҳамда уларни тадбиркорликка кенгроқ жалб қилиш мақсадида ўқув курсларининг муддатларини узайтириш ҳамда “он-лайн” тарзда, узлуксиз ўқитишни ташкил этиш бўйича тегишли чоралар кўриш;
  • ўқув курсларида дарс ўтиш учун хорижий мутахассисларни жалб қилиб бориш;
  • ўқув курсларига олий таълим муссасаларидан маркетинг
    ва молиявий менежмент каби йўналишлар бўйича малакали мутахассисларни ва махсус малакали бизнес тренерлар гуруҳини ташкил этиш орқали, уларни ушбу ўқув курсларига доимий тарзда жалб қилиб бориш.

Шулардан келиб чиқиб, тадбиркорларни масофавий ўқитиш
ва малакасини ошириш бўйича мутлақо янги воситаси сифатида Ўзбекистон Республикаси Савдо саноат палатаси, “Норма” профессионал ривожланиш маркази ва бошқа бир қатор ҳамкорлар билан биргаликда яратилган www.direktor.uz ва www.bir.uz порталларининг тақдимоти ўтказилди.


Ўз ССП Ахборот ҳизмати t.me/uzchamber 

 

12.10.2018

14:52

Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
x

Саволлар беринг

Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

+998(78) 150-60-06