12.05.21

Маҳаллий тадбиркорлар учун Беларусь техникаларини лизинг асосида харид қилишга доир ҳамкорлик таклифи

12.05.21

ССП Раисининг ўринбосари бошчилигида Тошкент вилоятида семинар ташкил этилди.

11.05.21

Андижон шаҳрида ўқув семинарларни муваффақиятли тамомлаган 3-гуруҳ ёшларига сертификатлар топширилди.

11.05.21

Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналарини ташкил қилиш тартиби белгиланди

10.05.21

Давлат корхоналари билан тадбиркорлик субъектлари ўртасида юзага келган низолар келишув йўли билан ҳал этилмоқда.

28.05.21 - 28.05.21

Ишлаб чиқаришда гендер хилма-хиллиги

27.05.21 - 29.05.21

Тўқимачилик ва мода саноати

27.05.21 - 29.05.21

Ишлаб чиқариш технологиялари. Ёғочга ишлов бериш. Мебель ва аксессуарлар.

27.05.21 - 28.05.21

Атроф-муҳит, соғлиқни сақлаш ва хавфсизликни бошқариш бўйича 8-Шимолий минтақалараро танлови (EHS)

26.05.21 - 28.05.21

Ҳиндистон ва Африка бўйича CII-EXIM банки конклавининг 16 лойиҳаси шериклиги

23.01.17

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

20.01.17

Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

10.05.16

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

11.12.15

Россия Федерацияси

11.12.15

Украина

“Ташаббус-2018” кўрик танловининг Сирдарё вилояти босқичи бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 10 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун тадбиркорлар, фермерлар ва ҳунармандлар ўртасида анъанавий тарзда ҳар йили ўтказилиб келинаётган “Ташаббус-2018” кўрик танловининг Сирдарё вилояти босқичи “Т.Сулаймон" номли вилоят анфитеатри биносида бўлиб ўтди.

Кўрик-танловда иштирок этган тадбиркор, фермер ва ҳунармандлар 5 та асосий йўналишлар бўйича баҳоланди.

Тадбирни Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раисининг биринчи ўринбосари И.Жасимов очиб берди. Ўз нутқида, бу йилги “Ташаббус-2018” кўрик-танлови ҳар йилгидан бутунлай ўзгача форматда ўтказилаётганлигини ҳамда бу йил номинациялар қаторига яна 2 та номинациялар киритилганлигини таъкидлаб ўтди. Мазкур кўрик танлов юртимизда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари фаолиятини янада кенгайтириш имконини беради, дея эътироф этди.

Кўрик-танлов доирасида иштирокчилар томонидан тўқимачилик ва тикувчилик, қурилиш саноати, хомашёни қайта ишлаш, қишлоқ хўжалиги, маҳаллийлаштириш дастурига кирган маҳсулотлар, миллий ҳунармандлик буюмлари намойиш этилди.

Бундан ташқари, тадбиркорлик фаолиятига хизмат кўрсатувчи, жумладан, суғурта компаниялари ва тижорат банклари ҳам ўз стендлари билан иштирок этишди ҳамда хизмат турлари ҳақида ташриф буюрганларга маълумот беришди.


Кўрик-танлов якунларига кўра, якка тартибдаги тадбиркор Маматқулов Темур “Йилнинг энг яхши хунарманди”, “Орол неъматлари” фермер хўжалиги фермери Бегматов Баходир – “Йилнинг энг яхши фермери” деб топилди.

“Нилуфар гул таровати” маъсулияти чекланган жамияти саноат соҳасидаги “Йилнинг энг яхши тадбиркори” Тожибоев Дилшод номинациясида ғолибликни қўлга киритган бўлса, “Ширинтой Кичкинтой Сабина” нотаълим муассасаси раҳбари Усмонова Барчиной хизмат кўрсатиш соҳасидаги “Йилнинг энг яхши тадбиркори” деб эътироф этилди.

Ёшлар тадбиркорлигига давлатимиз томонидан берилаётган эътибор ҳисобга олиниб, “Ташаббус-2018” кўрик-танлови номинациялари қаторига янги “Йилнинг энг яхши ёш тадбиркори” номинацияси киритилган эди. Мазкур номинацияда “Фибина Тех” маъсулияти чекланган жамияти раҳбари Бегимқулова Дилдора кўрик-танловнинг Сирдарё вилоят босқичида ғолибликни қўлга киритди.

Ғолиб ва совриндорларга ташкилотчилар томонидан диплом ва эсдалик совғалари тақдим этилди. Вилоят босқичида биринчиликни қўлга киритган ғолибларга республика босқичига йўллама берилди.


Ўз ССП Ахборот ҳизмати t.me/uzchamber 

 

11.10.2018

14:52

Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
x

Саволлар беринг

Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

+998(78) 150-60-06