12.05.21

Маҳаллий тадбиркорлар учун Беларусь техникаларини лизинг асосида харид қилишга доир ҳамкорлик таклифи

12.05.21

ССП Раисининг ўринбосари бошчилигида Тошкент вилоятида семинар ташкил этилди.

11.05.21

Андижон шаҳрида ўқув семинарларни муваффақиятли тамомлаган 3-гуруҳ ёшларига сертификатлар топширилди.

11.05.21

Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналарини ташкил қилиш тартиби белгиланди

10.05.21

Давлат корхоналари билан тадбиркорлик субъектлари ўртасида юзага келган низолар келишув йўли билан ҳал этилмоқда.

28.05.21 - 28.05.21

Ишлаб чиқаришда гендер хилма-хиллиги

27.05.21 - 29.05.21

Тўқимачилик ва мода саноати

27.05.21 - 29.05.21

Ишлаб чиқариш технологиялари. Ёғочга ишлов бериш. Мебель ва аксессуарлар.

27.05.21 - 28.05.21

Атроф-муҳит, соғлиқни сақлаш ва хавфсизликни бошқариш бўйича 8-Шимолий минтақалараро танлови (EHS)

26.05.21 - 28.05.21

Ҳиндистон ва Африка бўйича CII-EXIM банки конклавининг 16 лойиҳаси шериклиги

23.01.17

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

20.01.17

Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

10.05.16

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

11.12.15

Россия Федерацияси

11.12.15

Украина

Жиззах вилоятида “Ташаббус-2018” кўрик танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 10 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун тадбиркорлар, фермерлар ва ҳунармандлар ўртасида анъанавий тарзда ҳар йили ўтказилиб келинаётган “Ташаббус-2018” кўрик танловининг Жиззах вилояти босқичи “Ю.Ражабий” номли вилоят мусиқали драма театри биносида бўлиб ўтди.

Кўрик-танловда иштирок этган тадбиркор, фермер ва ҳунармандлар 5 та асосий йўналишлар бўйича баҳоланди.

Тадбирни Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари Ж.Ураков очиб берди. Ўз нутқида “Ташаббус-2018” кўрик-танловининг юртимизда фаолият юритаётган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг фаолиятини янада кенгайтиришда алоҳида аҳамиятга эгалигини айтди. Шунингдек, “Ташаббус 2018” кўрик танлови бу йил ўтган йилдаги танловларга нисбатан  янгича форматда ўтказилаётгани, номинациялар яна 2 тага ортганини таъкидлади.

Кўрик-танлов доирасида 42 нафар иштирокчи томонидан тўқимачилик ва тикувчилик, қурилиш саноати, хомашёни қайта ишлаш, қишлоқ хўжалиги, маҳаллийлаштириш дастурига кирган маҳсулотлар, миллий ҳунармандлик буюмлари намойиш этилди.

Бундан ташқари, тадбиркорлик фаолиятига хизмат кўрсатувчи, жумладан, суғурта компаниялари ва тижорат банклари ҳам ўз стендлари билан иштирок этишди ҳамда хизмат турлари ҳақида ташриф буюрганларга маълумот беришди.
Кўрик-танлов якунларига кўра, якка тартибдаги тадбиркор Нарзуллаева Барно “Йилнинг энг яхши хунарманди”, “MIRZA MAXMUD” фермер хўжалиги – “Йилнинг энг яхши фермери” деб топилди.

“MEGA INVEST INDUSTRIAL” маъсулияти чекланган жамияти саноат соҳасидаги “Йилнинг энг яхши тадбиркори” номинациясида ғолибликни қўлга киритган бўлса, “AZIM ZOMIN SHIFO” маъсулияти чекланган жамияти хизмат кўрсатиш соҳасидаги “Йилнинг энг яхши тадбиркори” деб эътироф этилди.

Ёшлар тадбиркорлигига давлатимиз томонидан берилаётган эътибор ҳисобга олиниб, “Ташаббус-2018” кўрик-танлови номинациялари қаторига янги “Йилнинг энг яхши ёш тадбиркори” номинацияси киритилган эди. Мазкур номинацияда “LUXURY FURNITURE BUSSINESS” маъсулияти чекланган жамияти кўрик-танловнинг Жиззах вилоят босқичида ғолибликни қўлга киритди.

Ғолиб ва совриндорларга ташкилотчилар томонидан диплом ва эсдалик совғалари тақдим этилди. Вилоят босқичида биринчиликни қўлга киритган ғолибларга республика босқичига йўллама берилди.


Ўз ССП Ахборот ҳизмати t.me/uzchamber 

 

11.10.2018

14:52

Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
x

Саволлар беринг

Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

+998(78) 150-60-06