25.10.21

Диққат эълон

25.10.21

Савдо-саноат палатасида Халқаро кузавтувчилар билан учрашувлар бўлиб ўтмоқда

25.10.21

Савдо-саноат палатасида Халқаро кузавтувчилар билан учрашувлар бўлиб ўтмоқда

25.10.21

АЙРИМ ТУРДАГИ МЕВАЛАР БОЖХОНА БОЖИДАН ОЗОД ҚИЛИНДИ

25.10.21

Бўстонлиқ туманида "Ёшлар:1+1" дастури асосида ўқиб сертификат олган ва имтиёзли кредит ажратилмаган ёшлар билан учрашув ташкил этилди.

6.10.21 - 8.10.21

Тўқимачилик ва мода саноати

6.10.21 - 8.10.21

Тўқимачилик ускуналари ва технологиялари

23.01.17

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

20.01.17

Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

10.05.16

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

11.12.15

Россия Федерацияси

11.12.15

Украина

Навои ва Бухоро вилоятларида тадбиркорлар учун семинарлар ўтказилди

2018 йил 4 ва 5 октябрь куни Навои ва Бухоро вилоятларида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан прокуратура, солиқ, божхона ҳудудий бошқармалар ҳамда мехнат инспекция ходимлари билан ҳамкорликда тадбиркорлик субъектлари учун улар томонидан содир этилиши мумкин бўлган ҳуқуқбузарликлар профилактикаси масаласига бағишланган очиқ семинар ўтказилди.

Семинар мобайнида жорий йилнинг 9 ойида аниқланган қонунбузилиш холатлари, улар содир этилиши сабаблари ва имкон яратаётган шарт-шароитлар танқидий муҳокама қилинди. Шу билан бир қаторда семинар давомида тадбиркорлар томонидан содир этилаётган жиноятлар учун белгиланган жавобгарлик, коррупция моҳияти ва унга қарши курашиш масаласи бўйича атрофлича тушунтириш берилди.

Палатанинг бошқарма бошлиғи Б.Ибадуллаев ўз нутқида янги таҳрирдаги “Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси тўғрисида”ги Қонунида тадбиркорликни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимида Палатанинг ўрни ва роли аниқ белгилаб қўйилганлиги ва қуйидаги процессуал ҳуқуқлар берилганлиги, яъни давлат божи тўламасдан судларга даъво аризалар киритиш ва суд мажлисларида иштирок этиш, жиноят ишлари бўйича иш юритишда, назорат органлари томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган текширувларда жамоатчилик ҳимоячилари сифатида иштирок этиш, ҳуқуқбузарликлар, шу жумладан коррупция профилактикаси ишида давлат органларига кўмаклашиш вазифалари хусусида атрофлича сўз юритди.

Тадбирда тадбиркорлар доирасида қонунийликни мустаҳкамлаш, янги қабул қилинаётган қонун хужжатларини жойларда самарали ижро этилиши, мавжуд муаммолар ечимини топиш, тадбиркорларнинг ҳуқуқий онги ва бизнес юритиш маданиятини юксалтириш ва ижтимоий масъулиятини ошириш хусусида кенг фикр алмашилди.

Учрашувда тадбиркорлар ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоблар олишди.

 

Ўз ССП Ахборот ҳизмати t.me/uzchamber 

 

09.10.2018

14:52

Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
x

Саволлар беринг

Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

+998(78) 150-60-06