12.05.21

ССП Раисининг ўринбосари бошчилигида Тошкент вилоятида семинар ташкил этилди.

11.05.21

Андижон шаҳрида ўқув семинарларни муваффақиятли тамомлаган 3-гуруҳ ёшларига сертификатлар топширилди.

11.05.21

Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналарини ташкил қилиш тартиби белгиланди

10.05.21

Давлат корхоналари билан тадбиркорлик субъектлари ўртасида юзага келган низолар келишув йўли билан ҳал этилмоқда.

8.05.21

ССП Раиси томонидан ташкил этилган ишчи гуруҳ Хоразм вилоятининг туманларида бўлди.

28.05.21 - 28.05.21

Ишлаб чиқаришда гендер хилма-хиллиги

27.05.21 - 29.05.21

Тўқимачилик ва мода саноати

27.05.21 - 29.05.21

Ишлаб чиқариш технологиялари. Ёғочга ишлов бериш. Мебель ва аксессуарлар.

27.05.21 - 28.05.21

Атроф-муҳит, соғлиқни сақлаш ва хавфсизликни бошқариш бўйича 8-Шимолий минтақалараро танлови (EHS)

26.05.21 - 28.05.21

Ҳиндистон ва Африка бўйича CII-EXIM банки конклавининг 16 лойиҳаси шериклиги

23.01.17

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

20.01.17

Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

10.05.16

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

11.12.15

Россия Федерацияси

11.12.15

Украина

“Ўзбекистонда тадбиркорликни ривожлантириш, ишбилармонлик ва инвестиция муҳитини яхшилаш, тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг долзарб масалалари” мавзусида конференция ташкил этилди.

Жорий йилнинг 2 октябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан Ўзбекистонда тадбиркорликни ривожлантириш, ишбилармонлик ва инвестиция муҳитини яхшилаш, тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг долзарб масалалари мавзусида конференция ташкил этилди.

Конференцияда депутатлар, Ўзбекистон Ресспубликаси Вазирлар Маҳкамаси масъул ходимлари, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, тегишли вазирликлар, қўмита ва ташкилотлар мутасаддилари, экспертлар, олимлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Мазкур тадбир Ўзбекистонда тадбиркорликни ривожлантириш, ишбилармонлик ва инвестиция муҳитини яхшилаш, тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий асослари ва уларни такомиллаштириш ҳамда тадбиркорликни ривожлантириш, ишбилармонлик ва инвестиция муҳитини яхшилаш, тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий асослари ва уларни такомиллаштириш бўйича олиб борилаётган ишларга бағишланди.

Бугунги кунда юртимизда 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларни ўз вақтида ижро этиш, бизнес ҳамжамияти ва давлат органлари ўртасида самарали мулоқот, соғлом шерикчилик механизмларини йўлга қўйиш, хусусий мулкчилик ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларини ишончли муҳофаза қилиш кафолатларини кучайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Тадбиркорлар билан бизнес-муҳитни такомиллаштириш масалалари бўйича долзарб ахборот алмашинувини йўлга қўйиш, тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирларнинг амалий натижасига эришиш, ўз бизнесини ташкил этиш ва юритишда аҳолига ҳар томонлама кўмаклашиш, шунингдек, тадбиркорлик субъектларига сифатли давлат хизматлари кўрсатишни таъминлаш масаласи муҳим аҳамият касб этяпти.

Мамлакатимизда кейинги икки йил мобайнида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг жадал ривожланишини таъминлаш, хусусий мулкни муҳофазалаш ва унинг дахлсизлиги кафолатларининг ҳуқуқий механизмларини янада мустаҳкамлаш, соҳадаги бюрократик тўсиқларни бартараф этиш, инвестиция ва ишбилармонлик муҳитини яхшилаш борасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Бу саъй-ҳаракатлар натижаси эса, нафақат мамлакатимиз ва халқимиз ҳаётида, балки етакчи халқаро молиявий ташкилотлар ва рейтинг агентликларининг ижобий баҳоларида ҳам холисона акс эттирилмоқда. Хусусан, Жаҳон банкининг «Бизнесни юритиш — 2018» ҳисоботида Ўзбекистон тадбиркорлик учун янада қулай шароитлар яратиш бўйича ислоҳотчи давлатлар қаторида жаҳонда биринчи ўнталикка киргани фикримиз далилидир.

Тадбирда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раисининг биринчи ўринбосари И.Жасимов “Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (янги таҳрири) қабул қилиниши эса, келгусида тадбиркорлик ташаббусини амалга ошириш учун қулай шарт-шароитларни таъминлаш, бизнес ҳамжамияти ҳамда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, бошқа ташкилотлар ўртасида ўзаро манфаатли шерикликни ривожлантириш, тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари, қонуний манфаатларини муҳофазалаш кафолатларини кучайтириш, ишбилармонлик ва инвестиция муҳитини яхшилашга ҳар томонлама кўмаклашиш, тадбиркорлик субъектларининг ташқи иқтисодий фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашда ҳуқуқий асос вазифасини ўтаб келинаётганлигини таъкидлади".

Соҳа мутахассислари томонидан қилинган тақдимотлар орқали солиқ сиёсати ҳақида тушунча берилди. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 июндаги Фармони билан Солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепцияси тасдиқланди. Ушбу концепцияга биноан, 2019 йил 1 январдан эътиборан меҳнатга ҳақ тўлаш фондига солиқ юкламаси барча жисмоний шахслар даромадларига 12 фоизлик ягона солиқ ставкаси жорий этилиши орқали пасайтирилади. Шундан 0,1 фоизи шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобларига йўналтирилади. Бундан ташқари, фуқароларнинг ижтимоий бадаллари бекор қилинади. Бизнес учун ягона ижтимоий тўлов ставкаси 15 фоиздан 12 фоизгача пасайтирилади. Юридик шахслар айланмалари (нақд пул тушуми)дан ундириладиган давлат мақсадли фондларига мажбурий ажратмалар бекор қилинади. Юридик шахслар фойдасига солиқ ставкаси 14 фоиздан 12 фоизгача пасайтирилганлиги тақдимотлар орқали кўрсатилди. Бу каби чора-тадбирлар Ўзбекистонда тадбиркорликни янада ривожлантириш, ишбилармонлик ва инвестиция муҳитини яхшилаш, тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишда кенг имкониятлар яратади. 

Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси аъзоси, тадбиркор Жавохир Хамидов: - “Бизнинг корхона Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси аъзоси хисобланади. Шу кунга қадар Палатанинг ҳизматларидан кенг фойдаланиб келмоқдамиз. Бундан жуда ҳам мамнунмиз. Президентимизнинг ташқи савдо сиёсати ҳамда мамлакатимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ва энг муҳими қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси тўғрисидаги қонуннинг янги таҳрири бевосита тадбиркорлар фаолиятини кенгайтириш имконини беради. Бу эса ўз навбатида қонун билан палата ваколатлари кенгайтирилиб унинг вазифалари белгилаб берилди. Бу эса биз тадбиркорларнинг ҳуқуқий ҳимоясини кучайтириш, ташаббус ва ғояларимизни тадбиқ қилишда аҳамияти катта. Бу қонун нафақат тадбиркорлар фаолиятини ривожлантириш балки Ўзбекистоннинг иқтисодий салоҳиятини янада юксалтириш, ишбилармонлик ва инвестицион муҳитини яҳшилаш имкони беради”- дея таъкидлади.

Конференция ишида мазкур соҳада қўлга киритилаётган ютуқлар билан бир қаторда, ечимини кутаётган айрим муаммо ва камчиликлар атрофлича таҳлил қилинди.

Тадбир якунида тадбиркорлар иштирокида соҳада мавжуд бўлган муаммоалар яъни кредит олиш, ер ажратиш ва бошқа шу каби масалалар ўртага ташланди.  Экспертлар томонидан мазкур муаммоларни бартараф этишга доир аниқ-чоралар кўрилиши юзасидан келишиб олинди ҳамда фикр-мулоҳазалари тингланди.

Анжуман якуни бўйича билдирилган таклифларни ўзида акс эттирган тегишли тавсиялар ишлаб чиқилди.

 

 

ЎзССП Ахборот хизмати

02.10.2018

14:52

Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
x

Саволлар беринг

Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

+998(78) 150-60-06