10.05.21

Давлат корхоналари билан тадбиркорлик субъектлари ўртасида юзага келган низолар келишув йўли билан ҳал этилмоқда.

8.05.21

ССП Раиси томонидан ташкил этилган ишчи гуруҳ Хоразм вилоятининг туманларида бўлди.

8.05.21

Савдо-саноат палатаси ишчи гуруҳи томонидан ҳудудларда ўрганишлар олиб борилмоқда.

8.05.21

Савдо-саноат палатаси ишчи гуруҳи томонидан ҳудудларда ўрганиш олиб борилмоқда.

8.05.21

ССП Раиси бошчилигидаги ишчи гуруҳ Сурҳондарё вилоятида ўрганиш ишларини давом эттирмоқда.

28.05.21 - 28.05.21

Ишлаб чиқаришда гендер хилма-хиллиги

27.05.21 - 29.05.21

Тўқимачилик ва мода саноати

27.05.21 - 29.05.21

Ишлаб чиқариш технологиялари. Ёғочга ишлов бериш. Мебель ва аксессуарлар.

27.05.21 - 28.05.21

Атроф-муҳит, соғлиқни сақлаш ва хавфсизликни бошқариш бўйича 8-Шимолий минтақалараро танлови (EHS)

26.05.21 - 28.05.21

Ҳиндистон ва Африка бўйича CII-EXIM банки конклавининг 16 лойиҳаси шериклиги

23.01.17

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

20.01.17

Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

10.05.16

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

11.12.15

Россия Федерацияси

11.12.15

Украина

Хорижий экспертлар томонидан тадбиркорлар учун амалий семинар ташкил этилди

Жорий йилнинг 26 сентябрь куни Ўзбекистон Савдо-саноат палатасида республикамизда мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш, сақлаш ва хорижий бозорларга экспорт қилишда замонавий энергия тежашга қаратилган асбоб-ускуна ва технологияларни жалб этиш мақсадида “Ўзбекистонда экспортга йўналтирилган ишлаб чиқариш корхоналарини ташкил этишда экологик хавфсиз саноат совутгичларини қўлланилиши” мавзусида амалий семинар ташкил этилди.

Мазкур семинарда мева-сабзавот, гўшт-сут ва балиқ маҳсулотларини қайта ишлаш ва сақлаш борасида етакчи саналган «Mayekawa Co.Ltd.» (Япония), «Danfoss A/S» (Дания), «Guntner GmbH&Co. KG» (Германия) компаниялари вакиллари томонидан тақдимотлар ўтказилди.

Унда экспертлар томонидан, ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш заводларида маҳсулотларни табиий сақлаш имконини берувчи совутгичлардан фойдаланиш, саноатда ишлатиладиган совутиш тизимларининг энергия самарадорлигини ошириш, экологик жиҳатдан тоза ва табиий бўлган ҳамда совутиш тизимларининг хавфсизлигини  таъминлаш ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлашда буғ-компрессор совутгич қурилмалардан фойдаланишда тавсиялар берилди. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлашда мазкур давлатларнинг тажрибалари атрофлича ўрганилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан жорий йилнинг 29 март кунида имзоланган “Ўзбекистон Республикасида мева-сабзавотчиликни жадал ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги Фармонида кўрсатилган бир қатор вазифалар: ички ва ташқи бозорда мева-сабзавот маҳсулотларини сотиш, қўшимча қийматлар занжири бўйича кластер усулида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш, мева-сабзавот кластерларига логистика марказлари (музлатгич, омбор, қайта ишлаш қувватлари) ни ташкил этиш каби  масалалар кўрилди.

Шунингдек, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларига соҳа юмушларини ташкил қилиш учун экиш материали, аванс тўловларини тақдим этувчи ва улардан ишлаб чиқарилган маҳсулотни келишилган нархларда сотиб олувчи қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари, тайёрловчи корхоналар, қайта ишловчилар, экспорт қилувчилар  ўртасида кафолатланган шартномалар асосида “уруғ-кўчат-маҳсулот етиштириш-тайёрлаш-сақлаш-қайта ишлаш-транспортировка қилиш-бозорга етказиш” тамойили бўйича узлуксиз занжирни шакллантиришни кўзда тутувчи мева-сабзавот маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этишнинг кластер усулини кенг жорий этиш ҳақида сўз борди.

Шу билан бирга, 2017 йилнинг 5 январида қабул қилинган «Балиқчилик тармоғини бошқариш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ҳамда шу йилнинг 6 апрелида қабул қилинган «Балиқчилик тармоғини жадал ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорларга мувофиқ, Ўзбекистон Республикасида аҳоли эҳтиёжларини қондириш, шунингдек қўшни мамлакатларга экспорт учун балиқларни қайта ишлаш ва балиқ маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича замонавий мажмуаларни ташкил этиш белгиланган таъкидланди.

Мазкур семинарда,  мамлакатимизда мева сабзавотчилик ва балиқчилик тармоқларида шу ва бошқа чора-тадбирларни амалга оширилиши мамлакат озиқ-овқат хавфсизлигини ва озиқ-овқат маҳсулотлари билан ўзини-ўзи таъминлаши билан бир қаторда ташқи бозорларда маҳаллий  экспорт кўламини сезиларли кўпайтиради.

 

Ўз ССП Матбуот хизмати 

 

27.09.2018

14:52

Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
x

Саволлар беринг

Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

+998(78) 150-60-06