16.08.22

Малайзия билан савдо иқтисодий алоқалар кенгаймоқда

15.08.22

Туризм ва меҳмондўстлик соҳасида фаолият олиб бораётган тадбиркорлар билан учрашув

11.08.22

Ҳурматли тадбиркорлар!

11.08.22

Геология, тоғ-кон, металлургия ва машинасозлик саноати масалалари қўмитаси йиғилиши

5.08.22

Alibaba.com платформасида республикамиз экспортерлари учун онлайн вебинар ўтказилди

23.01.17

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

20.01.17

Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

10.05.16

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

11.12.15

Россия Федерацияси

11.12.15

Украина

“Yoshlar – kelаjagimiz” Давлат дастури

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Yoshlar – kelаjagimiz” Давлат дастури тўғрисида 2018 йил 27 июндаги ПФ-5466-сон Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 16 августдаги 669-сон Қарори ижросини жойларда самарали ташкил этиш мақсадида жорий йилнинг 7-10 сентябр кунлари “Yoshlar – kelаjagimiz” жамғармаси туман (шаҳар) филиаллари раҳбарларининг малакаларини оширишга қаратилган ўқув оромгоҳини ташкил этиш ва ўтказиш режалаштирилган.

Ўқув оромгоҳ дастурига мувофиқ, Жамғарма маблағлари ҳисобидан молиялаштиришда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан ишлаб чиқилган ёшларнинг бизнес ташаббуслари, стартаплари, ғоялар ва лойиҳаларининг намунавий бизнес-режалари ва уларнинг таркибий қисмлари тўғрисида семинар-тренинглар ўтказиш белгиланган.

Мазкур дастур доирасида жорий йилнинг 7-10 сентябр кунлари Тошкент вилояти, Бўстонлиқ туманида жойлашган “Ёшлар оромгоҳида” ўтказилган ўқув оромгоҳида 200 га яқин “Yoshlar – kelаjagimiz” давлат жамғармасининг туман раҳбарлари гуруҳларга бўлинган ҳолда бизнес-режалар тузиш ва уларнинг таркибий қисмлари тўғрисида семинар-тренинглар ўтказилмоқда.
Унда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ходими Б.Умаров ўз тақдимоти билан қатнашиб, иштирокчиларга бизнесда ўз ғояларини илгари суриш, қандай бошлаш ва юритиш ҳақида батафсил маълумотлар берилмоқда.

 

Ўз ССП Матбуот хизмати 

 

 

 

 

 

 

08.09.2018

14:52

Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
x

Саволлар беринг

Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

+998(78) 150-60-06