10.05.21

Давлат корхоналари билан тадбиркорлик субъектлари ўртасида юзага келган низолар келишув йўли билан ҳал этилмоқда.

8.05.21

ССП Раиси томонидан ташкил этилган ишчи гуруҳ Хоразм вилоятининг туманларида бўлди.

8.05.21

Савдо-саноат палатаси ишчи гуруҳи томонидан ҳудудларда ўрганишлар олиб борилмоқда.

8.05.21

Савдо-саноат палатаси ишчи гуруҳи томонидан ҳудудларда ўрганиш олиб борилмоқда.

8.05.21

ССП Раиси бошчилигидаги ишчи гуруҳ Сурҳондарё вилоятида ўрганиш ишларини давом эттирмоқда.

28.05.21 - 28.05.21

Ишлаб чиқаришда гендер хилма-хиллиги

27.05.21 - 29.05.21

Тўқимачилик ва мода саноати

27.05.21 - 29.05.21

Ишлаб чиқариш технологиялари. Ёғочга ишлов бериш. Мебель ва аксессуарлар.

27.05.21 - 28.05.21

Атроф-муҳит, соғлиқни сақлаш ва хавфсизликни бошқариш бўйича 8-Шимолий минтақалараро танлови (EHS)

26.05.21 - 28.05.21

Ҳиндистон ва Африка бўйича CII-EXIM банки конклавининг 16 лойиҳаси шериклиги

23.01.17

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

20.01.17

Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

10.05.16

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

11.12.15

Россия Федерацияси

11.12.15

Украина

Тошкентда Ўзбекистон-Миср бизнес-форуми бўлиб ўтади

2018-йил 5-сентабр куни Миср Араб Республикаси Президенти Абдул-Фаттаҳ Саид Ҳусейн Ҳалил Ас-Сисининг Ўзбекистон Республикасига расмий ташрифи доирасида Тошкентда Ўзбекистон-Миср бизнес-форуми ва Б2Б форматида кооперацион биржа ташкил этилади.

Тадбирларда икки давлат ишбилармонлар ва бизнес доиралари вакиллари иштирок этадилар. Бизнес форум ва кооперацион биржа якунларига кўра туризм, фармацевтика, электротехника ва бошқа соҳаларга оид ўзаро манфаатли инвестицион ва савдо келишувларини имзолаш режалаштирилган. Шунингдек, бизнес форум доирасида Ўзбекистонда мева-сабзавот ва логистика хабини ташкил этиш масалалари муҳокама этилади.

Маълумот учун: Ўзбекистон Республикаси ва Миср Араб Республикаси ўртасида дипломатик алоқалар 1992-йил 23-январ куни ўрнатилган.

Инвестицияларни рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш тўғрисида (Каир, 1992-йил 16-декабр), иқтисодий ва илмий-техник ҳамкорлик тўғрисида (Каир, 1992-йил 16-декабр), икки томонлама солиққа тортишнинг олдини олиш ва даромад солиғини тўлашдан бўйин товлашнинг олдини олиш тўғрисида (Каир, 1992-йил 21-сентабр) ҳамда савдо тўғрисидаги (Тошкент, 2001-йил 19-июн) ҳукуматлараро келишувлар икки томонлама савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг ҳуқуқий асоси бўлиб хизмат қилади.

 

Ўз ССП Матбуот хизмати 

05.09.2018

14:52

Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
x

Саволлар беринг

Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

+998(78) 150-60-06