16.08.22

Малайзия билан савдо иқтисодий алоқалар кенгаймоқда

15.08.22

Туризм ва меҳмондўстлик соҳасида фаолият олиб бораётган тадбиркорлар билан учрашув

11.08.22

Ҳурматли тадбиркорлар!

11.08.22

Геология, тоғ-кон, металлургия ва машинасозлик саноати масалалари қўмитаси йиғилиши

5.08.22

Alibaba.com платформасида республикамиз экспортерлари учун онлайн вебинар ўтказилди

23.01.17

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

20.01.17

Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

10.05.16

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

11.12.15

Россия Федерацияси

11.12.15

Украина

Германияда ўтказиладиган «MeLa - 2018» халқаро ярмаркага таклиф этамиз

Жорий йилнинг 13-16 сентябрь кунлари Германиянинг шимолий ҳудуди-Мекленбург Олд Померания федерал ерида қишлоқ хўжалиги бўйича анъанавий «MeLa - 2018» халқаро ярмаркаси ўтказилиши режалаштирилмоқда.

Мазкур ярмарка доирасида қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат, балиқчилик, ўрмончилик ва боғбончилик соҳаларида инновацион технологиялар, техникалар, янгиликлар ва эришилган натижалар намойиш этилади ҳамда ўзаро ҳамкорлик имкониятлари муҳокама қилинади.

2017 йилда ўтказилган кўргазмада компания, фирма, уюшма ва фермер хўжаликлари ўз маҳсулотлари ва хизматлари соҳалари бўйича 1000 дан ортиқ стендда намойиш этган, 40га яқин давлат қатнашган, 100 000 ортиқ киши мазкур кўргазмага ташриф буюрган. Маҳаллий ва хорижий агроэкспертлар иштирокида форум ҳамда тадбирлар ташкил этилган. Жорий йилда ушбу кўрсатгичларнинг янада ортиши кутилмоқда.

 

Асосий мавзулар:

Қишлоқ хўжалиги. Чорвачиликнинг барча турлари (қора мол, қўйчилик, эчкичилик, чўчқачилик), паррандачилик ва уларнинг маҳсулотлари, қишлоқ хўжалиги экинлари ва уларнинг янги навлари, уруғчилик, қишлоқ хўжалиги техникалари намойиш этилади.

 

Озиқ-овқат. Гўшт ва нон маҳсулотлари, мева ва сабзавотлар, ичимлик ва ширинликлар намойиш этилади. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлашга иҳтисослашган фирмалар ўз маҳсулот ва хизматларини тавсия этади.

 

Балиқчилик. Германиянинг шимолий қисмида 2000 кмгача чўзилган денгиз қирғоғи ва 2000 дан ортиқ кўллар балиқ хўжалигида муҳим ўрин тутади. Кўргазмада балиқчилик уюшма ва фирмалари ўз маҳсулот ҳамда хизматларини намойиш этади.

 

Ўрмончилик. Мекленбург Олд Померания мамлакатда энг катта ўрмон ҳудудига эга бўлган федерал ерларнинг ичида иккинчи ўринда туради. Кўргазмада соҳага оид янгилик, маълумот, тавсиялар тақдим этилади, шунингдек, маҳсулот ҳамда техникалар намойиш этилади.

 

Боғбончилик. Соҳа бўйича янги ғоялар, дизайнлар бўйича иҳтисослашган компания ва фирмаларнинг кўргазмалари намойиш этилади. Шунингдек, унда маҳсус экинлар, боғ ва иссиқхоналар технологиялари ҳамда асбоб-ускуналари билан танишиш мумкин.

 

Батафсил маълумотни www.mela-messe.de интернет саҳифасидан олишингиз мумкин.

 

Ўз ССП Матбуот хизмати 

27.08.2018

14:52

Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
x

Саволлар беринг

Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

+998(78) 150-60-06