16.08.22

Малайзия билан савдо иқтисодий алоқалар кенгаймоқда

15.08.22

Туризм ва меҳмондўстлик соҳасида фаолият олиб бораётган тадбиркорлар билан учрашув

11.08.22

Ҳурматли тадбиркорлар!

11.08.22

Геология, тоғ-кон, металлургия ва машинасозлик саноати масалалари қўмитаси йиғилиши

5.08.22

Alibaba.com платформасида республикамиз экспортерлари учун онлайн вебинар ўтказилди

23.01.17

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

20.01.17

Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

10.05.16

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

11.12.15

Россия Федерацияси

11.12.15

Украина

Ўзбекистон Савдо-саноат палатасида ўтказилган ҳуқуқий масалалар бўйича Эксперт кенгаши якунлари

Мамлакатимиз Президентининг Олий Мажлисга қилган Мурожаатномасида берилган топшириқларини бажариш борасида Савдо-саноат палатаси томонидан бизнес хамжамияти ўртасида қонунбузарликларнинг олдини олиш, уларни кенг муҳокама қилиш ва таъсир чоралари кўриш борасида изчил ишлар олиб борилмоқда.

Савдо-саноат палатаси томонидан жорий йилнинг 1-ярим йиллигида тадбиркорлик субъектлари томонидан солиқ ва божхона соҳаларида содир этилган қонунбузарликлар, уларнинг сабаблари ва имкон яратган шарт-шароитлар атрофлича таҳлил қилинди.

Таҳлил натижалари жорий йил 10 август куни солиқ ва божхона органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари, тадбиркорлар, экспертлар иштирокида ўтказилган ҳуқуқий масалалар бўйича Эксперт кенгаши йиғилишида атрофлича муҳокама қилинди ҳамда уларни бартараф этиш ва профилактика қилиш бўйича зарур тавсиялар ишлаб чиқилди.

Йиғилиш давомида Палата Раисининг биринчи ўринбосари И.Жасимов қуйидагиларни алоҳида таъкидлаб ўтди:

“Бугунги кунда Ўзбекистон жаҳонга очилди, бизнес-мухитни яхшилаш бўйича мустахкам ҳуқукий пойдевор яратилмоқда, хорижий инвестициялар жалб қилинмоқда. Мазкур инвестициялар тўғри ва тўлик ўзлаштирилиши, мамлакатимиз жаҳон хамжамиятида ўзининг муносиб ўрнини эгаллашини таъминлаш учун бизнес хамжамияти ўртасида қонунбузарликлар, биринчи навбатда жиноятлар содир этилишини олдини олиш зарур ва бизнес бундай иллатдан холи бўлиши шарт.”

Ўз сўзи давомида И.Жасимов давлат ва тадбиркорлар ўртасидаги муносабатларга алохида эътибор қаратди, яъни, айрим холатларда тадбиркорнинг ўзи ўз мақсадларига эришиш учун давлат органлари вакиллари билан ноқонуний алоқаларга киришади, давлат органлари вакилларига йўл қидиради.

Давлат солиқ ва божхона қўмиталари масъул ходимлари томонидан жорий йилнинг 1-ярим ярим йиллигида аниқланган қонунбузарликлар, уларнинг турлари, жавобгарликка тортилган шахслар тўғрисида ахборот берилди ҳамда уларнинг олдини олиш мақсадида қонунчиликка ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифлар киритилди.

Шундан сўнг кун тартибидаги масала юзасидан музокаралар бўлиб ўтди ва ушбу жараёнда тадбиркорлар ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича ва мазмунли жавоблар олишди.

Эксперт кенгаши якуни бўйича Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раисининг биринчи ўринбосари И.Жасимов томонидан мазкур соҳаларда содир этилаётган қонунбузарликларнинг асосий сабаблари алоҳида таъкилдаб ўтилди:

- мазкур соҳаларда қонун талаблари ва қонунларга киритилаётган ўзгартиришлар ҳамда қўшимчалардан тадбиркорлар етарли даражада хабардор эмаслиги;

-  солиқ ва божхона соҳаларида содир этилаётган қонунбузарликларнинг олдини олиш ва профилактика ишларида изчиллик ва тизимлилик етишмаслиги, тадбирлар кўпинча қонунийлик аҳволига асосланмаганлиги ва улар қонунбузилишлар сабабларини бартараф этишга аниқ йўналтирилмаганлиги;

- солиқ ва божхона органларининг айрим ходимлари томонидан ўз вазифаларини бажаришда масъулиятсизлик ва суиистеъмолчилик холатларига йўл қўйилиши оқибатида тадбиркорларнинг қонуний манфаатлари бузилишига шарт-шароит яратилиши;

- солиқ ва божхона органлари ходимлари тадбиркорлар билан коррупцион муносабатларга киришига сабаб бўлаётган шарт-шароитлар тўлиқ бартараф этилмаганлиги.

Мазкур эксперт кенгаши йиғилиши баёни эътиборингиз учун хавола этилаётган бўлиб, Палата баёнда келтирилган фикр-мулохазалар ва берилган тавсиялар нафақат тадбиркорлар, балки барча мутасадди давлат ва нодавлат нотижорат органлари ходимлари учун қизиқарли, фойдали ва керакли маълумот бўлиб хизмат қилади, деган умид билдиради.         

 

 

Юклаб олиш Ekspert kengashi bayoni.pdf

 

Ўз ССП Матбуот хизмати  

 

26.08.2018

14:52

Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
x

Саволлар беринг

Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

+998(78) 150-60-06