26.11.21

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан яна бир тадбиркорнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинди

26.11.21

Жамоатчилик экспертизаси ўтказилган яна бир норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси хусусида

24.11.21

Фарғона вилоятида “Товар белгиларининг аҳамияти ва уларни ривожлантириш истиқболлари” мавзусида семинар бўлиб ўтди

24.11.21

Жамоатчилик экспертизаси ўтказилган яна бир норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси хусусида

23.11.21

Жамоатчилик экспертизаси ўтказилган яна бир норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси хусусида

16.11.21 - 18.11.21

Қадоқлаш. Босиб чиқариш. Ёрлиқ. Қоғоз.

3.11.21 - 5.11.21

Транспорт ва логистика

3.11.21 - 5.11.21

Қўриқлаш, хавфсизлик ва ёнғиндан ҳимоя

3.11.21 - 5.11.21

Кончилик, металлургия ва металлга ишлов бериш

23.01.17

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

20.01.17

Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

10.05.16

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

11.12.15

Россия Федерацияси

11.12.15

Украина

Ҳамкорлик Меморандуми имзоланди

Жорий йилнинг 14 август кунида Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан Буюк Британиянинг Merritz LTD юридик компанияси ўртасида ўзаро ҳамкорлик Меморандумини имзолаш маросими бўлиб ўтди.

Меморандумни тузишдан кўзда тутилган мақсад Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ҳузуридаги Халқаро тижорат арбитраж суди фаолиятини кенгайтиришга, Ўзбекистоннинг бу соҳадаги ижобий имиджини халқаро майдонда кўтаришга, низоларни ҳал қилишнинг самарали механизмини яратишга кўмаклашиш бўйича ҳамкорлик қилишдан иборат.

Таъкидлаш жоизки, Лондон ва Дубайда ўз бўлимларига эга Merritz Халқаро юридик компанияси яқинда ўз фаолиятини Тошкент шаҳрида ҳам бошлаган. Компания фаолиятининг асосий йўналишлари бўлиб арбитраж ва низоларни ҳал этиш, энергетика, тоғ-кон ва инфраструктура соҳасидаги лойиҳалар, қурилиш ва кўчмас мулк, банк иши ва молия ҳисобланади.      

 

Меморандумда жумладан тарафларнинг биргаликда халқаро тижорат арбитраж судларининг арбитрлари, жаҳондаги етакчи юридик компанияларнинг мутахассислари иштирокида конференциялар, семинарлар, тақдимотлар ўтказиши; Халқаро тижорат арбитраж судини ривожлантириш концепцияси, регламенти ва ҳужжатларини тайёрлаши; халқаро ташкилотлар ва бошқа  донор-ташкилотлар вакиллари билан учрашувлар ташкил қилиши, халқаро тижорат арбитражи фаолиятига оид услубий қўлланмалар, мақолалар чоп этиши ва уларни Палата веб-сайтига жойлаштириши каби ҳамкорлик йўналишлари ўз ифодасини топган.

Ҳозирги кунда Палата томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 июндаги ПФ-5087-сон “Бизнеснинг қонуний манфаатлари давлат томонидан муҳофаза қилиниши ва тадбиркорлик фаолиятини янада ривожлантириш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонининг 11-банди ижросини таъминлаш бўйича  тасдиқланган Режага асосан “Халқаро тижорат арбитражи тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси тайёрланиб, манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишилган ҳолда Вазирлар Маҳкамасига тақдим қилинган.

Мазкур қонуннинг қабул қилиниши мамлакатимизга хорижий инвестицияларни кенг жалб қилиш, инвесторларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, халқаро майдонда Ўзбекистоннинг бу борадаги обрўсини кўтариш, ушбу соҳа учун етакчи мутахассисларни тайёрлашда муҳим аҳамият касб этади.

Шунинг учун ҳам халқаро тижорат арбитражи фаолиятини ривожлантиришга қаратилган хорижий мамлакатларнинг етакчи юридик компаниялари билан ҳамкорлик шубҳасиз ўз ижобий натижаларини беради.

 

Ўз ССП Матбуот хизмати 

 

14.08.2018

14:52

Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
x

Саволлар беринг

Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

+998(78) 150-60-06