13.01.21

Тадбиркорнинг қонуний манфаатлари ҳимоя қилинди

13.01.21

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Раисининг биринчи ўринбосари Палатанинг Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси масъуллари билан учрашди

12.01.21

“IBS” лойиҳаси доирасида ўқитилган тадбиркорларга сертификатлар топширилди.

12.01.21

Самарқанд шаҳридаги мавжуд касбга ўргатиш марказлари ўрганилди.

11.01.21

Жамоатчилик экспертизаси ўтказилган яна бир норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси хусусида

23.01.17

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

20.01.17

Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

10.05.16

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

11.12.15

Россия Федерацияси

11.12.15

Украина

Қурилиш материаллари кўргазмаси

Тошкентда бўлиб ўтаётган “Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган” мавзусидаги кўргазма-ярмаркада мамлакатимизда ишлаб чиқарилган кенг турдаги қурилиш материаллари, техника ва ускуналар намойиш этилди. 

Тадбир Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон либерал-демократик партияси томонидан ташкил этилди. 

Савдо-саноат палатаси раиси А.Шайхов ва бошқалар Президентимиз раҳнамолигида иқтисодиётнинг турли соҳаларида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар қурилиш саноатини жадал ривожлантириш имконини бераётганини таъкидлади. 

Мамлакатимизда қурилиш маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган компания ва фирмалар сони йил сайин ошиб бораётир. Улар илгари четдан олиб келинган қурилиш материалларини ишлаб чиқаришни ўзлаштирмоқда. Бунинг самарасида айни пайтда қурилиш материаллари бозоримиздаги маҳсулотларнинг аксарияти ўзимизда ишлаб чиқарилаётир. 

Мазкур кўргазма-ярмаркани ўтказишдан асосий мақсад сифатли ва арзон қурилиш материалларини намойиш қилиш, қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчилар ва истеъмолчилар ўртасида алоқани мустаҳкамлашдан иборат. Мамлакатимизнинг 450 дан ортиқ компания ва фирмаси қуруқ аралашмалар, лок-бўёқ, гипс ва гипсокартон маҳсулотлар, печка, газ истеъмолини ҳисобга олиш приборлари, профнастил ва металл черепица, турли қурилиш ишлари учун мўлжалланган махсус кийимларни тақдим этди. 

– Компаниямиз турли металл тўрлар, дарвоза, панжара ва тўсиқлар ишлаб чиқараётганига 10 йилдан ошди, – дейди «Sanjar-nur servis» масъулияти чекланган жамияти директори А.Бекмуҳамедов. – Ҳар йили янги турдаги маҳсулотларни ишлаб чиқаришни ўзлаштирмоқдамиз. Жорий йилда мамлакатимиз бозорида харидоргир бўлган тўсиқлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйдик. Айни пайтда корхонада 12 киши меҳнат қилмоқда ва келажакда ишлаб чиқаришни кенгайтиришни режалаштирмоқдамиз. 

Тадбир доирасида қурилиш материаллари соҳасида қайта ишлаш ва юқори технологияли корхоналарни ривожлантиришга бағишланган бизнес-семинар бўлиб ўтди. Тақдимотлар ўтказилиб, қурилиш саноатини янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама этилди. 

Манба: Uza.uz

25.11.2015

14:52

Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
x

Саволлар беринг

Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

+998(78) 150-60-06