19.01.21

ССП раиси Миср Араб Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Муҳтор элчиси билан учрашди

19.01.21

Савдо-саноат палатаси раиси А.Икрамов Саудия Арабистони ишбилармон доира вакиллари билан онлайн мулоқот ўтқазди

19.01.21

Савдо-саноат палатаси раиси А.И.Икромов Украинанинг Фавқулодда ва мухтор элчиси билан учрашди. 

19.01.21

“Ҳар бир тадбиркор – ёшларга мададкор” тамойили асосида ўқув курсларини тамомлаган ёшларга сертификатлар топширилди.

18.01.21

Инновацион технологияларни маҳаллийлаштириш ва ҳаётга татбиқ этиш.

23.01.17

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

20.01.17

Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

10.05.16

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

11.12.15

Россия Федерацияси

11.12.15

Украина

Вилоятлардаги ҳакамлик судларининг фаолияти якунлари муҳокама қилинди

2018 йил 24 июлда Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасида Ҳакамлик судларининг 2018 йилнинг 6 ойи фаолияти якунларига бағишланган видеоселектор ўтказилди.

Видеоселекторда Палата раисининг биринчи ўринбосари И.Жасимов, ҳудудий бошқармалар бошлиқлари, уларнинг ҳуқуқий масалалар бўйича ўринбосарлари, Ҳакамлик судлари раислари, судьялари ва масъул котиблари иштирок этди.

Ҳакамлик судлари томонидан ҳуқуқий тарғибот ишлари ва ҳакамлик муҳокамаси афзалликларини тадбиркорлик субъектларига тушунтириш бўйича муайян ишлар амалга оширилганлиги натижасида уларга даъво аризалари билан мурожаатлар сони йилдан йилга кўпаймоқда.

Масалан, 2018 йилнинг 1-ярим йиллиги мобайнида Ҳакамлик судлари томонидан  2381 та ишлар кўрилган бўлиб, даъво суммаси 252,7 млрд. сўм, 1,4 млн АҚШ долларини ташкил қилган. Бу 2017 йил 1-ярим йиллигида кўрилган ишлар сонига нисбатан 1704 тага кўпдир. Айниқса, бу борада Савдо-саноат палатасининг Самарқанд (788 та иш кўрилган –445 та кўп), Фарғона (507 иш кўрилган  – 329 та кўп), Андижон (285 иш кўрилган – 284 та кўп), Бухоро (167 иш кўрилган – 140 та кўп) вилоятлари ҳудудий бошқармалари ҳузуридаги Ҳакамлик судлари юқори кўрсаткичларга эришганлар, шунингдек бошқа барча ҳудудий бошқармалар ҳузуридаги Ҳакамлик судлари ҳам ижобий натижани қайд қилганлар.

Йиғилишда Савдо-саноат палатасининг Ижроия қўмитасининг Ҳакамлик судлари фаолиятига оид қарорлари ижроси, шу жумладан Ҳакамлик судларига яратилган шароитлар, уларнинг моддий техника базасини мустаҳқамлаш, ахборотларни ўз вақтида ва сифатли тақдим қилиш масалалари,  шунингдек айрим вилоятларда  ҳуқуқий тарғибот ишлари етарли даражада олиб борилмаётганлиги танқидий руҳда муҳокама қилинди.

Ҳудудий бошқарма бошлиқлари ва Ҳакамлик судлари раислари зиммасига Ҳакамлик судларининг фаолияти натижаларини муҳокама қилиш, ҳакамлик муҳокамаси афзалликлари тўғрисида тадбиркорлик субъектларига, ҳокимликларга, хўжалик бошқарув органларига хатлар юбориш; Ҳакамлик судлари моддий-техника таъминотини яхшилашга қаратилган ташкилий тадбирларни амалга ошириш; Ҳакамлик судларига оид ҳуқуқий ҳужжатлар ва ахборотларни бошқарма веб-сайтига жойлаштириш ва унинг тизимли равишда янгилаб бориш каби вазифалар юклатилди.

 

ЎзССП Матбуот хизмати 

24.07.2018

14:52

Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
x

Саволлар беринг

Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

+998(78) 150-60-06