19.05.22

Тадбиркорлар диққатига

19.05.22

Чуқур ҳамдардлик билдирилди.

19.05.22

Экспортни қўллаб-қувватлаш ва мувофиқлаштириш бўйича семинар ташкил этилди.

19.05.22

"Ўзбекистонда дориворчилик ва зираворчилик соҳасида тадбиркорлик фаолиятини бошлаш" мавзусида семинар

18.05.22

Хотин-қизлар ҳуқуқлари ҳамда уларга берилаётган имтиёзлар тўғрисида семинар бўлиб ўтди

23.01.17

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

20.01.17

Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

10.05.16

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

11.12.15

Россия Федерацияси

11.12.15

Украина

"Тошкент вилояти тажриба"си амалда

Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича ваколатли вакили ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг масъул ходимлари иштирокида жорий йилнинг май ойи учинчи декадаси ва июнь ойи биринчи декадаси давомида вилоятларда тадбиркорлик субъектлари фаолиятидаги муаммоларни ўрганиш, уларга амалий кўмак бериш мақсадида жойларда учрашувлар ташкил этилди.

Қайд этиш лозимки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Тошкент вилояти Халқ депутатлари Кенгашининг 2018 йил 5 январдаги навбатдан ташқари сессиясида берган топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида тадбиркорларнинг муаммоларини ўрганиш ва бартараф этиш бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда.

Вилоятларда Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг малакали мутахассислари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги тадбиркорлик субъектлари хуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ҳамда Марказий банк ва бошқа муассасалар билан ҳамкорликда жорий йилнинг 21 май кунидан 31 май кунига қадар Қорақалпоғистон Республикаси, Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Самарқанд, Сирдарё ва Хоразм вилоятларидаги тадбиркорлик субъектлари иштирокида учрашувлар бўлиб ўтди.

Унда хукуматимиз томонидан тадбиркорликни ривожлантириш, уларнинг тадбиркорлик фаолиятидаги муаммоларни ечишда шаҳар ва туман секторлари раҳбарларининг масъулиятини ошириш, ҳар бир сектор раҳбари томонидан ҳудуддаги тадбиркорлар фаолиятида юзага келаётган муаммаолар ечимини топишда амалий ёрдам бериш, қўшимча иш ўринлари яратиш юзасидан аниқ вазифалар белгиланганлиги таъкидлаб ўтилди.

Учрашувда тадбиркорларга ҳозирда мамлакатимиз томонидан яратилаётган имкониятлар юзасидан ахборотлар берилиб, улар томонидан кўтарилган масалалар ва муаммолар атрофлича ўрганилиб, тушунтириш ишлари олиб борилди.

Тадбиркорларнинг фаолиятида юзага келаётган муаммоларнинг аксарияти қуйидаги соҳаларда вужудга келмоқда:

  • 41,6 % бўш турган бино-иншоотларни “Ноль” қийматда олиш, аукцион савдоларида иштирок этиш, ер ажратилиши;
  • 32,2 % банк-молия, кредит, гаров таъминоти;
  • 10,6% хом-ашё ресурсларини сотиб олиш, биржа савдолар иштирок этиш;
  • 4,3% коммуникация тизимига уланиш, архитектура ва кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш;
  • 2,7 % қонунбузарлик, мансаб вазифасини суистеъмол қилиш, таниш-билишчилик, таъмагирлик ва коррупция;
  • 1,6% рухсатнома ва лицензиялар, ноқонуний аралашув;
  • 7,1% бошқа муаммолар

Кўтарилган муаммоларни ўз вақтида ҳал этиш юзасидан зарур чоралар кўриш бўйича аниқ вазифалар белгилаб олинди.

Шу билан бирга, тажрибали мутахассислар томонидан тадбиркорларни қизиқтирган барча саволларга жавоб берилди, ўз навбатида тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш, корхона очиш тартиби, рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқариш, ички ва ташқи бозорларга сифатли маҳсулотларни олиб чиқиш, экспорт операцияларини амалга ошириш, хориж хамкорларни излаб топиш борасида маълумотлар берилди.

Ушбу учрашувларда 500 ортиқ тадбиркорлар иштирок этди.

ЎзСПП Матбуот хизмати 

05.06.2018

14:52

Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
x

Саволлар беринг

Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

+998(78) 150-60-06