19.05.22

Тадбиркорлар диққатига

19.05.22

Чуқур ҳамдардлик билдирилди.

19.05.22

Экспортни қўллаб-қувватлаш ва мувофиқлаштириш бўйича семинар ташкил этилди.

19.05.22

"Ўзбекистонда дориворчилик ва зираворчилик соҳасида тадбиркорлик фаолиятини бошлаш" мавзусида семинар

18.05.22

Хотин-қизлар ҳуқуқлари ҳамда уларга берилаётган имтиёзлар тўғрисида семинар бўлиб ўтди

23.01.17

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

20.01.17

Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

10.05.16

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

11.12.15

Россия Федерацияси

11.12.15

Украина

ЎзССП “Филмнинг оммавий намойишини амалга оширишга рухсатнома бериш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш тўғрисида”ги Қарори лойиҳасини кўриб чиқди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 июндаги “Бизнеснинг қонуний манфаатлари давлат томонидан муҳофаза қилиниши ва тадбиркорлик фаолиятини янада ривожлантириш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5087-сонли Фармонининг 5-бандига асосан Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси томонидан меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг тадбиркорлик фаолиятига таъсирини баҳолаш тўғрисидаги хулосани бериш бўйича ваколатли орган сифатида бир қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ўрганилди.

Мисол учун, “Ўзбеккино” миллий агентлиги томонидан ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Филмнинг оммавий намойишини амалга оширишга рухсатнома бериш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш тўғрисида”ги Қарори лойиҳаси ўрганилиб, ушбу лойиҳа юзасидан қуйидаги тавсияларни ўз ичига олган Хулоса берилди:

1. Қарор лойиҳаси 1-иловасининг 9-банд иккинчи хатбошисига кўра, рухсат берувчи талаблар ва шартлар сифатида “филмнинг оммавий намойишини амалга оширишда қонун ҳужжатларига, жумладан, фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш, муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар, болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя қилиш” белгиланган.

Рухсат берувчи талаб ва шартларга фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя қилишнинг киритилиши Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 11 апрелдаги ПФ-5409-сонли фармони 1-иловаси 4-банди талабларига зид келмоқда.

Унга кўра, Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 15 мартдаги 72-сон қарори билан тасдиқланган аудиовизуал асарларни тайёрлаш, дубляж қилиш ва экранда намойиш қилиш бўйича фаолият турларини лицензиялаш тўғрисидаги низом ва ушбу турдаги лицензияни филмларни намойиш қилиш учун “Ўзбеккино” миллий агентлиги томонидан бир марталик рухсатномани беришни киритиш билан бекор қилиш белгиланган.

Шу боис, ушбу банддаги фаолиятнинг айрим турларини лицензиялашсўзларини тадбиркорлик фаолиятида рухсат бериш тартиб-таомиллари сўзларига алмаштириш таклиф этилди.

2. Қарор лойиҳаси 1-иловасининг 9-банд бешинчи хатбошисига кўра, рухсат берувчи талаблар ва шартлар сифатида “филмнинг ҳам визуал ҳам мусиқасида плагиат ва кўчирмакашлик унсурлари бўлишига йўл қўймаслик” белгиланган.

Плагиат ва кўчирмакашлик унсурлари муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади.

Ушбу банднинг иккинчи хатбошисида эса рухсат бериш талаблари ва шартлари сифатида муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларига амал қилиш келтирилган. Лойиҳада бир ҳолатни қайтадан алоҳида бир талаб сифатида киритиш шарт эмас.

Шу сабабли, ушбу банддан бешинчи хатбошини чиқариб ташлаш тавсия этилди.

3. Қарор лойиҳаси 1-иловасининг 11-банд “а” кичик бандига кўра, филмнинг оммавий намойишини амалга ошириш учун рухсатнома олишда аризачи “ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шакл бўйича рухсатнома бериш тўғрисида аризани” тақдим этиши белгиланган.

Мазкур банднинг бошқа кичик бандларида тақдим этилиши назарда тутилган ҳужжатлар иловадаги ариза шаклида ҳам назарда тутилган.

Бу орқали, бир турдаги ҳужжатларни тақдим этиш алоҳида-алоҳида шарт сифатида белгиланган.

Шу боис, ушбу банддан “б”, “в”, “г”, “д”, “е”, “ё”, “ж” кичик бандларини чиқариб ташлаш лозим.

4. Қарор лойиҳаси 1-иловасининг 15-бандига кўра, “Рухсатнома олиш учун зарур бўлган ҳужжатлар ариза берувчи томонидан ваколатли органга бевосита, олинганлиги тасдиқланган ҳолда почта алоқаси орқали ёки электрон шаклда тақдим этилади. Электрон шаклда тақдим этилган ҳужжатлар ариза берувчининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади”, - деб белгиланган.

Ушбу бандда аризани электрон шаклда топшириш мумкинлиги белгиланган.

Аммо, лойиҳада Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 сентябрдаги    728-сон қарори талаблари инобатга олинмаган. Яъни, лойиҳада Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали электрон давлат хизматларини кўрсатиш умуман назарда тутилмаган.

Хусусан, ушбу портал орқали аризани қабул қилиш, унинг қабул қилинган вақти, аризани кўриб чиқиш ва унинг натижаси ҳақида аризачини хабардор қилиш тартиблари ёритилмаган.

Шу боис, лойиҳада мазкур масалаларни алоҳида белгилаш тавсия этилади.

5. Қарор лойиҳаси 1-иловасининг 17-бандига кўра, “Филмнинг оммавий намойишини амалга оширишга рухсатнома олиш учун ҳужжатлар ваколатли орган томонидан 15 кундан ошмаган муддатда кўриб чиқилади”, - деб белгиланган.

Аммо, лойиҳанинг 25-, 26-, 29-бандларига кўра, аризачи томонидан берилган барча ҳужжатларни қабул қилиш, тайёрлаш ва эксперт комиссиясининг кўриб чиқиши учун киритиш ариза берилган кундан бошлаб 3 кундан кечиктирмасдан, аризани эксперт комиссияси томонидан кўриб чиқиш 12 кундан ортиқ бўлмаган муддатда амалга оширилиши, рухсатномани бериш ёки уни беришни рад этиш тўғрисидаги буйруқлар ваколатли орган томонидан – эксперт комиссияси хулосаси тасдиқланган кундан бошлаб 2 иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда чиқарилиши назарда тутилган.

Ушбу бандларда белгиланган муддатлар умумий ҳисобда 17 кунни ташкил этмоқда. Бу эса, 17-банд талабларига зид келади.

Шу боис, лойиҳадаги мазкур муддатларни ўзаро мувофиқлаштириш тавсия этилади.

6. Қарор лойиҳаси 1-иловасининг V боби “Рухсатномани қайта расмийлаштириш, унинг амал қилиш муддатини узайтириш, дубликатлар бериш”, - деб номланган.

Лойиҳанинг 19-бандига кўра, рухсатнома чекланмаган муддатга берилишини инобатга олган ҳолда, шунингдек, ушбу бобда рухсатномани узайтириш билан боғлиқ нормалар белгиланмаганлигидан келиб чиқиб, мазкур бобнинг номидан “унинг амал қилиш муддатини узайтириш” сўзларини чиқариб ташлаш тавсия этилади.

7. Низом лойиҳасининг 3-иловаси билан филмнинг оммавий намойишини амалга оширишга рухсатнома бериш тўғрисидаги аризанинг намунавий шакли тасдиқланган.

Унинг “в” кичик бандига кўра, филмнинг оммавий намойишини амалга ошириш учун рухсатнома олишда ариза берувчи “юридик шахс давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхасини” аризага илова қилиши белгиланган.

Ушбу норма билан тадбиркорлик субъектларига ортиқча мажбурият юкланмоқда.

Бундан ташқари, Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 сентябрдаги 728-сон қарори билан идоралараро электрон ҳамкорлик — давлат органлари ўртасида ахборот-коммуникация технологиялари орқали маълумотлар алмашуви йўлга қўйилганлиги ҳамда бошқа ваколатли органларда мавжуд бўлган зарур ҳужжатлар ва ахборотларни белгиланган тартибда ўзаро ахборот ҳамкорлиги йўли билан олиш мумкинлиги белгиланган.

Шу боис, лойиҳадан ушбу кичик бандни чиқариб ташлаш тавсия этилади.

8. Аризанинг “г” кичик бандига кўра, филмнинг оммавий намойишини амалга ошириш учун рухсатнома олишда тадбиркорлик субъекти “ариза берувчининг филмдан фойдаланишга ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхаси (мутлақ ҳуқуқларни бегоналаштириш тўғрисида шартнома, филмни яратиш, тарқатиш, оммавий намойиш этишга берилган лицензия шартномаси)ни” аризага илова қилиши белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 11 апрелдаги      ПФ-5409-сонли фармони 1-иловаси 4-бандига кўра, Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 15 мартдаги 72-сон қарори билан тасдиқланган аудиовизуал асарларни тайёрлаш, дубляж қилиш ва экранда намойиш қилиш бўйича фаолият турларини лицензиялаш тўғрисидаги низом ва ушбу турдаги лицензияни филмларни намойиш қилиш учун “Ўзбеккино” миллий агентлиги томонидан бир марталик рухсатномани беришни киритиш билан бекор қилиш белгиланганлигидан келиб чиқиб, юқоридаги банддан филмни яратиш, тарқатиш, оммавий намойиш этишга берилган лицензия шартномасисўзларини чиқариб ташлаш тавсия этилади.

Ушбу Хулосани беришда, энг аввало, ишбилармонлик муҳитига салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган нормаларни меъёрий-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаларидан чиқариб ташлаш ва бу орқали уларнинг тадбиркорлик фаолиятига таъсирини олдини олиш,  қонунчиликдаги номувофиқликлар ва такрорланишларга йўл қўймаслик назарда тутилди.

Палата томонидан берилган ушбу тавсияларнинг барчаси “Ўзбеккино” миллий агентлиги томонидан инобатга олинган ҳолда, лойиҳа қайта ишланиб, Палата билан келишилди.

 

 

01.06.2018

14:52

Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
x

Саволлар беринг

Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

+998(78) 150-60-06