24.06.21

Тадбиркорлар диққатига!

24.06.21

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Crescendo World Wide халқаро тижорат ва консалтинг компанияси билан онлайн учрашув бўлиб ўтди.

24.06.21

"Ҳар бир тадбиркор - ёшларга мададкор" тамойили асосида ёшларни касб-ҳунарга ва тадбиркорлика ўқитиш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

24.06.21

Россия Электрон тижорат майдонида маҳаллий тадбиркорлик субъектлари томонидан Россиядаги харидорларга маҳсулотлар етказиб беришда ҳамкорлик масалалари муҳокама этилди

24.06.21

Тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширувларни шаффоф ва коррупциясиз ўтказиш тартиби мавзусида вебинар бўлиб ўтди.

29.06.21 - 30.06.21

Яшил биноларда малака ошириш дастури

15.06.21 - 17.06.21

Қишлоқ хўжалиги

9.06.21 - 11.05.21

Соғлиқни сақлаш

9.06.21 - 11.05.21

Стоматология

9.06.21 - 11.06.21

Фармацевтика саноати

23.01.17

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

20.01.17

Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

10.05.16

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

11.12.15

Россия Федерацияси

11.12.15

Украина

Тошентдаги Халқаро инвестиция форумида 40га яқин ҳужжат имзоланиши кутилмоқда

5-6 ноябрь кунлари Тошкент шаҳрида Халқаро инвестиция форуми ўтказилади. Форум ташкилий қўмитаси маълумотига қараганда, 2 ноябрь ҳолатига кўра 560дан ортиқ хориж бизнеси раҳбарлари форум ишида иштирок этишини тасдиқлади. Улар 33та давлатнинг 250дан зиёд компаниялари, иқтисодий бирлашмалари ва молия муассасаларининг вакиллари ҳисобланишади. Меҳмонлар орасида Халқаро молия корпорацияси, Осиё тараққиёт банки, Энергетика хартияси ва бошқа халқаро ташкилотлар менежерлари ҳам бўлиши кутилмоқда.

Иштирокчиларнинг ярмидан ортиғи Корея Республикаси, Германия ва АҚШ вакиллари бўлади.

Дастлабки маълумотларга қараганда, форум доирасида Ўзбекистон ва хорижий шериклар қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга қаратилган 40га яқин икки томонлама битимлар, шартномлар ва бошқа ҳужжатлар имзоланиши кутилмоқда.

Форумнинг асосий мақсади – Ўзбекистон Республикасида хусусийлаштириш давлат дастурига киритилган етакчи корхоналарни тақдим этиш ва уларни ишлаб чиқаришнинг модернизацияланиши ва технологик янгиланишини таъминлаш, ички ва ташқи бозорларда рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш, шунингдек замонавий корпоратив бошқарув усулларини жорий қилишдан иборат.

Тадбир дастуридан пленар йиғилишлар, йирик чет эл инвесторларининг Ўзбекистонда бизнес юритиш тажрибасига оид маърузалари, иқтисодиётнинг турли йўналишлари бўйича секциявий йиғилишлар ва улар доирасидаги хусусийлаштириш учун таклиф этилаётган обектлар тақдимоти, корхоналарга ташриф ўрин олган.

Халқаро инвестиция форуми чет эл тадбиркорларининг ўзаро манфаатли ишбилармонлик алоқаларини йўлга қўйиши, истиқболли ва тезкор суръатларда ривожланиб бораётган Ўзбекистон бозорида янги имкониятларни очишига хизмат қилади.

04.11.2015

14:52

Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
x

Саволлар беринг

Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

+998(78) 150-60-06