27.07.21

Хитойлик ҳамкорлар билан савдо-инвестиция ҳамда инновацион йўналишларда ҳамжиҳатликда фаолият олиб бориш масалалари кўриб чиқилди

27.07.21

“Ўзбекистонда агробизнесни ривожлантиришда истиқболли ҳамкорлик йўналишлари” мавзусида онлайн семинар ўтказилди.

27.07.21

Автомототранспортларни “E-auksion”даги электрон онлайн-аукцион йўли билан ижарага беришда шартномаларни нотариал тасдиқлаш талаби бекор қилинади

27.07.21

Жамоатчилик экспертизаси ўтказилган яна бир норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси хусусида

24.07.21

Жамоатчилик экспертизаси ўтказилган яна бир норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси хусусида

30.07.21 - 30.07.21

Корпоратив фирибгарликни бошқариш ва RIsk менежменти бўйича конференция

15.07.21 - 16.07.21

Қайта тикланадиган энергетика соҳасидаги «Aatmanirbhar Bharat» имкониятлари бўйича 2-рақамли конферентсия ва кўргазма.

23.01.17

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

20.01.17

Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

10.05.16

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

11.12.15

Россия Федерацияси

11.12.15

Украина

Тошкент шаҳрида навбатдаги IX Халқаро саноат ярмаркаси ва кооперация биржаси ўз ишини бошлади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг 2007 йил 12 ноябрдаги “Тармоқ ичидаги ва тармоқлараро кооперацияни янада мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига биноан ўтказилиниб келинаётган санаотчиларнинг ушбу анъанавий форуми яна бир бора мамлакатимизнинг ўз хом-ашёсидан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқаришнинг янги турлари ва йўнилишларини ривожлантиришда эришаётган ютуқларини намойиш этади.

Ярмарка ишини икки босқичда ўтказиш анъанага айланди: биринчи босқич ҳудудий ва тармоқ саноат ярмаркалари жорий йилнинг март-июнь ойларида ўтказилди, иккинчи босқич эса – Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасидир.

Ярмаркада республикамизнинг 2000 га яқин корхона, компания ва ташкилотлари шу кунда саноатнинг автомобилсозлик, машинасозлик, электротехника, қурилиш, металлургия, кимё, нефткимёвий, озиқ-овқат ва енгил саноат, фармацевтика ва бошқа турларига тегишли бўлган ўзларининг маҳсулотларини “Ўзбекспомарказ”нинг очиқ майдон ва павильонларида намойиш этадилар.

Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржа ишини ташкиллаштиришда “Ўзэкспомарказ” миллий кўргазма мажмуининг барча инфратузилмаси, 6 та кўргазма зали, 2 та атриум, очиқ майдончалар ва конференция заллари жалб этилган. Янада эътиборли томони шундаки, янги ишланмалар, қайта ўзлаштирилган ва энг аввало импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар учун умумий майдони 20 минг m2 намойиш майдони ажратилганидир.

Халқаро саноат ярмаркаси ва кооперация биржаси иштирокчи ва қатнашчилари ҳар куни тармоқ ва корхоналарнинг техник ва технологик имкониятлари билан янада яқинроқ танишиш борасидаги 70 тадан ортиқ тақдимотларида иштирок этиш имкониятига эга бўладилар. Умуман олганда ярмарка тадбирлари янги товар турларини ўзлаштириш учун кооперация алоқаларини ривожлантириш, ишлаб чиқариш учун керак бўлган хом-ашё ва материалларни қадоқловчи ва тайёр сотиб олиш ва етказиб бериш бораида шартномалар тузишга қаратилган.

Ярмарк тадбирларида 50 дан ортиқ мамлакатлардан, 1300 дан ортиқ хорижий фирма ва компания вакиллари иштирок этиши кутилмоқда.

26.10.2015

14:52

Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
x

Саволлар беринг

Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

+998(78) 150-60-06