9.04.21

“Ёшлар:1+1” дастури давом этмоқда

9.04.21

«Ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар» тўғрисидаги қарори ижроси бўйича семинар ўтказилди.

9.04.21

Россия федерациясининг Савдо-саноат палатаси вице-президенти Курочкин Димитрий Николаевич бошчилигидаги делегация Самарқанд вилоятига ташриф буюрди.

8.04.21

Оммавий тартибсизликларга даъват қилганлик учун жавобгарлик белгиланди

7.04.21

ССП Жиззах вилоят ҳудудий бошқармасида тадбиркорликка кўмаклашиш марказлари фаолиятини такомиллаштириш юзасидан семинари ташкил қилинди.

28.04.21 - 30.04.21

Озиқ-овқат саноати

23.01.17

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

20.01.17

Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

10.05.16

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

11.12.15

Россия Федерацияси

11.12.15

Украина

2015 йилнинг 5 октябридан «Кичик энергетика – катта имкониятлар» танловига ҳужжатлар қабули бошланди

Россия Федерацияси Давлат Думаси энергетика қўмитаси, Энергетика вазирлиги ва Челябинск областининг хукумати кўмагида Урал кичик энергетика уюшмаси томонидан ташкил этилган мукофот бу йил халқаро мавқега эга бўлди.

Мазкур йилда мукофот тўрт номинация бўйича топширилади:

  • “Қуввати 5 МВтгача бўлган кичик энергетика соҳасидаги яхши лойиҳа”;
  • “Қуввати 5 МВтдан бошланувчи кичик энергетика соҳасидаги энг яхши лойиҳа”;
  • “Муқобил энергетика соҳасидаги яхши лойиҳа”;
  • “Энергетика соҳасидаги инновацион ишланма”.

Тақсимланувчи энергетика соҳасида инжиниринг фаолиятини амалга оширувчи Россия ва хориж компаниялари ҳамда ўз корхонасида шахсий генерация лойиҳаларини амалга оширувчи корхоналар танловда иштирок этиш учун таклиф этилади. Анъанага кўра, муқобил энергетика соҳасида ишланмалар олиб борувчи олий ўқув юртлари ва тадқиқот марказларидан ҳам аризалар қабул қилинади.

Танлов ҳакамлар ҳайъати РФ бизнес-ҳамжамиятлари, федерал ва минтақавий давлат ҳукумати органи, соҳага оид олий ўқув юртлари, тижорат ва нотижорат тузилмалари вакилларидан иборат бўлади.

Тантанали мукофотлаш маросими 2015 йилнинг 16 декабрида Челябинск шаҳрида ҳар йили ўтказиладиган V энергетик форуми доирасида бўлиб ўтад. Тўрт номинация совриндорлари Фаҳрли диплом ва “Олтин чақмоқ” («Золотая молния») ноёб статуэткасига эга бўладилар.

Энергетика соҳасидаги яхши лойиҳа танлови 2013 йилдан бери ўтказиб келинмоқда, экспертлар фикрига кўра, профессионал ҳамжамиятда катта қизиқиш уйғотмоқда. 2014 йилда Россиянинг 74 та компаниялари танловда иштирок этиш учун ариза топширишган. Айнан шунинг учун ҳам 2015 йилда мукофот ҳалқаро мавқега эга бўлиши тўғрисида қарор қабул қилинди.

“Кичик энергетика – катта имкониятлар” халқаро танловида 2015 йилнинг 5 октябридан 15 октябригача forum@urfo-energo.ru электрон почтасига ариза бериш орқали  бепул иштирок этиш мумкин. Лойиҳа тўғрисидаги батафсил маълумотни тадбирнинг расмий сайти http://urfo-energo.ru/forum-2015/ орқали олишингиз мумкин.

15.10.2015

14:52

Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
x

Саволлар беринг

Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

+998(78) 150-60-06