23.10.21

Франциялик кузатувчи Савдо-саноат палатасига ташриф буюрди

23.10.21

Грециядан ташриф буюрган ҳалқаро кузатувчи Савдо-саноат палатасида бўлди

23.10.21

Франциялик кузатувчилар билан учрашувлар давом этмоқда.

23.10.21

Франциялик кузатувчилар билан учрашувлар давом этмоқда.

23.10.21

ССП раиси Франциядан ташриф буюрган халқаро кузатувчи билан учрашди

6.10.21 - 8.10.21

Тўқимачилик ва мода саноати

6.10.21 - 8.10.21

Тўқимачилик ускуналари ва технологиялари

23.01.17

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

20.01.17

Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

10.05.16

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

11.12.15

Россия Федерацияси

11.12.15

Украина

2018 йил Давлат дастури лойиҳаси муҳокама марказида

Маълумки, 2018 йил Давлат дастури лойиҳаси муҳокамасига бағишланган тадбирлар давом этмоқда. 13 январь куни "Тараққиёт стратегияси" марказида ОАВ вакиллари иштирокида навбатдаги брифинг бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси ўринбосари Ш.Атабаев, Иқтисодиёт вазирининг биринчи ўринбосари М.Мирзаев, Молия вазирининг биринчи ўринбосари А.Хайдаров, Инновацион ривожланиш вазири ўринбосари в.б. А.Назаров ҳамда Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари Б.Асадовлар иштирок этдилар.

Тадбирда спикерлар томонидан 2018 йилда Иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштириш устувор йўналиши доирасида амалга оширилиши режалаштирилаётган тадбирлар ҳақида маълумот берилди. Хусусан, инновацион технологияларни кенг қўллаган ҳолда етакчи хорижий тўлов тизимлари билан интеграциялашган замонавий чакана тўлов тизимларини ривожлантириш, аҳолининг бўш пул маблағларини иқтисодиётнинг реал секторига жалб қилиш мақсадида корхоналар томонидан чиқарилган қимматли қоғозларни сотиб олишни рағбатлантириш, банк тизимининг молиявий барқарорлигини таъминлаш ва унга бўлган ишончни мустаҳкамлаш, жумладан, “мижозлар банк учун эмас, банк мижозлар учун ишлаши лозим” шиорини кенг жорий қилиш каби тадбирларни амалга ошириш механизмлари ҳақида маълумот берилди.

Жумладан, Марказий банк раиси ўринбосари Шухрат Атабаев ОАВ вакиллари саволларига жавоб берар экан, "Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологгияларни қўллаб-қувватлаш йили" Давлат дастури доирасида 2018 йилда тадбиркорлар фаолиятини текшириш кескин камайтирилиши ҳамда текшириш тизимини шаффофлаштириш мақсадида текширишлар ўтказишга рухсат беришнинг махсус электрон ахборот тизимини жорий этилиши ҳақида айтиб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, жамоатчилик муҳокамалари шу йилнинг 15 январига қадар давом этади.

13.01.2018

14:52

Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
x

Саволлар беринг

Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

+998(78) 150-60-06