12.05.21

Маҳаллий тадбиркорлар учун Беларусь техникаларини лизинг асосида харид қилишга доир ҳамкорлик таклифи

12.05.21

ССП Раисининг ўринбосари бошчилигида Тошкент вилоятида семинар ташкил этилди.

11.05.21

Андижон шаҳрида ўқув семинарларни муваффақиятли тамомлаган 3-гуруҳ ёшларига сертификатлар топширилди.

11.05.21

Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналарини ташкил қилиш тартиби белгиланди

10.05.21

Давлат корхоналари билан тадбиркорлик субъектлари ўртасида юзага келган низолар келишув йўли билан ҳал этилмоқда.

28.05.21 - 28.05.21

Ишлаб чиқаришда гендер хилма-хиллиги

27.05.21 - 29.05.21

Тўқимачилик ва мода саноати

27.05.21 - 29.05.21

Ишлаб чиқариш технологиялари. Ёғочга ишлов бериш. Мебель ва аксессуарлар.

27.05.21 - 28.05.21

Атроф-муҳит, соғлиқни сақлаш ва хавфсизликни бошқариш бўйича 8-Шимолий минтақалараро танлови (EHS)

26.05.21 - 28.05.21

Ҳиндистон ва Африка бўйича CII-EXIM банки конклавининг 16 лойиҳаси шериклиги

23.01.17

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

20.01.17

Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

10.05.16

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

11.12.15

Россия Федерацияси

11.12.15

Украина

Ўзбекистонда тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси ташкил этилади

Ўзбекистонда тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси ташкил этилади, деб хабар қилди Sputnik мухбири президент қарорига таянган ҳолда.

Янги тузилма бир қатор кичик бизнес соҳасидаги лойиҳаларни молиялаштириш билан шуғулланади. Масалан, тижорат банкларга пул маблағлар ажратади, жумладан, чет эл кредит тармоқларни жалб қилиш, келгусида тадбиркорларнинг қарзларини тўлашга йўналтирилади.

Жамғарма банк кредитларининг умумий миқдоридан 50 фоизгача, 500 минг доллардан ортиқ бўлмаган миқдорда кичик тадбиркорлик субъектларига кафолат тақдим этади. Шунингдек, кредитлар бўйича фоиз ҳаражатларини тўлаш мақсадида 1 млн доллардан ортиқ бўлмаган ҳолатларда компенсациялар тақдим этади.

Энг қизиқ бўлган томони шундаки, жамғарма маблағлари биринчи навбатда қишлоқ хўжалиги, замонавий ва юқори самарали бўлган иссиқхоналарни ташкил этиш, чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик, қуён кўпайтириш, асаларичилик, узумчилик ва боғдорчилик ҳамда интенсив боғларни ривожлантириш учун молиятлаштирилади.

Бундан ташқари, ушбу рўйхатга қишлоқ хўжалик маҳсулотларни қайта ишлаш, мева сабзавотларни сақлаш инфратузилмаси ва логистик марказларни барпо этиш ҳамда қўп қаватли биноларда умумий фойдаланиладиган жойларни таъмирлаш ва ободонлаштириш лойиҳалари киритилади.

Жамғарманинг молиявий базаси Тошкентдаги кичик саноат зоналарнинг кафолат жамғармаси ва кичик тадбиркорликни ривожлантириш кафолат жамғармаси ҳисобидан 50 млн доллар ва 100 млрд сўм шаклланади. Шунингдек, тузилма йиллик бюджет тўловларини олади. Бу йилда сал кам 100 млрд сўм маблағ ажратиш режалаштирилган.

Жамғарманинг яна бир молиявий манбаси Марказий банкдир. У ҳар йили ўзининг даромадларининг бир қисмини янги тузилмага ўтказиб беради. Шунингдек, халқаро молиявий институтлар, хорижий ҳукумат ташкилотлари ва донорларнинг гранд ва кредитлар ҳисобидан шаклланади.

17.08.2017

14:52

Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
x

Саволлар беринг

Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

+998(78) 150-60-06