27.09.21

Қарши шаҳрида “Бўш иш ўринлари” ярмаркаси ўтказилди

27.09.21

Тошкент шаҳрининг бир қатор туманларида тадбиркорлар билан учрашувлар ташкил этилди.

27.09.21

Самарқандда тадбиркорлар қабули ўтказилди

27.09.21

Тадбиркорнинг қонуний манфаатлари ҳимоя қилинди

27.09.21

Навоий вилоятида "Ёшлар:1+1" лойиҳасининг навбатдаги битирувчиларига сертификатларни топширди

22.09.21 - 24.06.21

Қурилиш

22.09.21 - 24.09.21

Қурилиш техникаси ва технологиялари

22.09.21 - 24.09.21

Иситиш, шамоллатиш ва сув таъминоти

8.09.21 - 10.09.21

Пластмасса саноати

23.01.17

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

20.01.17

Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

10.05.16

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

11.12.15

Россия Федерацияси

11.12.15

Украина

“Савдо-саноат палатаси тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси Эксперт кенгаши томонидан муҳокама этилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 июнда қабул қилинган ПФ-5087-сонли “Бизнеснинг қонуний манфаатлари давлат томонидан муҳофаза қилиниши ва тадбиркорлик фаолиятини янада ривожлантириш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-3068-сонли “Савдо-саноат палатасининг фаолиятини ташкил этишга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорини ижросини таъминлаш мақсадида, жорий йилнинг 13 июл куни Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан мутассади вазирлик ва идора вакиллари ҳамда тадбиркорлик субъектлари иштирокида Эксперт кенгашининг йиғилиши ўтказилди.

  

Мазкур тадбирни ўтказишдан кўзланган мақсад Ўзбекистон Республикаси Президентининг 19.07.17 даги №5087 сонли Фармони ижросини таъминлаш мақсадида тайёрланган иккита Қонун лойиҳасини муҳокама қилишдан иборат бўлди, булар – “Савдо-саноат палатаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси ҳамда Президент Фармонига асосан “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси.

Қайд этиш керакки, “Савдо-саноат палатаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси давлат ва бизнес-жамият ўртасида самарали мулоқот ва соғлом ҳамкорликнинг амалий механизмларини таъминлаш, хусусий мулк ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари муҳофазаси кафолатларини кучайтириш, аҳолига шахсий бизнесини ташкил этиш ва юритишда ҳар томонлама кўмак бериш, тадбиркорлик субъектларининг ташқи иқтисодий фаолиятини ривожлантириш, чет эл инвестицияларини жалб қилиш мақсадида тайёрланган.

Тадбир чоғида таъкидланганидек, ушбу ҳужжатга биноан Палатанинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат бўлади:

  • тадбиркорлик субъектларини, айниқса уларнинг фаолияти йўлга қўйилаётган даврда қўллаб-қувватлашнинг самарали тизимини яратиш, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари муҳофазаси кафолатларини кучайтириш, хусусий мулк ва тадбиркорликнинг жадал ривожланиши, устувор ролга эга бўлиши, шунингдек дахлсизлигини таъминлашга ҳар томонлама кўмак кўрсатиш, республиканинг туманлари ва шаҳарларидаги аҳолини тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб қилиш;
  • тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги қонунчиликни янада такомиллаштириш, тадбиркорлик субъектларини ишбилармонлик муҳитини янада яхшилашга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш жараёнларига, тадбиркорлик фаолияти соҳасида қабул қилинган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларнинг амалий ижроси устидан жамоатчилик экспертизасини ташкил этиш ва жамоатчилик назоратини кучайтиришга кенг жалб қилиш;
  • тадбиркорлик субъектларига бизнесни ташкил этиш, юритиш ва келгусида ривожлантиришда амалий ёрдам бериш, давлат органлари ва бозор инфратузилмаси субъектларининг барча кўламдаги хизматларидан фойдаланиш учун шароитлар яратиш ва имкониятлар тақдим этиш, консультатив ёрдам ва ахборот таъминотини тақдим этиш;
  • давлат ҳокимиятининг барча– қонун чиқарувчи, суд ва ижро этувчи тармоқлари, шунингдек банк-молия ташкилотлари ва бозор инфратузилмасининг бошқа субъектлари билан ўзаро ҳамкорликнинг юқори мобиллиги ва самарадорлигига хизмат қиладиган самарали таъсир этиш тизими ва янги иш шаклларини жорий этиш;
  • тадбиркорлик тузилмалари учун кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тизимининг сифатини тубдан ошириш, иқтисодиёт тармоқларининг эҳтиёжларидан келиб чиқиб, таълим йўналишлари ва ихтисосликлари бўйича ўқув дастурларини такомиллаштириш, ҳар бир туман ва шаҳарда кадрларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш доимий курсларини ташкил этиш;
  • республиканинг тадбиркорлик субъектларини халқаро ишбилармонлик жамиятига интеграллаштириш, маҳаллий ташкилотларнинг маҳсулотлари ташқи бозорларга чиқишини ташкил этиш, чет элда миллий брендларни фаол илгари суриш, маҳаллий ва чет эл инвестицияларини, шунингдек замонавий технологияларни жалб қилиш.

  

Айтиш жоизки, Савдо-саноат палатаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Бизнеснинг қонуний манфаатлари давлат томонидан муҳофаза қилиниши ва тадбиркорлик фаолиятини янада ривожлантириш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ, тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари таъминланиши самарадорлигини ошириш ва кафолатларини кучайтириш мақсадида янги ҳуқуқлар ва ваколатларга эга бўлади.

Хусусан, Палатага қуйидаги ҳуқуқлар тақдим этилмоқда:

  • меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларнинг лойиҳалари, ноаниқликлар ва камчиликларни баратараф этиш бўйича кўрсатмалар, шунингдек тадбиркорлик фаолиятига тўсқинлик қилаётган қонунчилик ҳужжатларини бекор қилишга оид таклифларни мувофиқ идораларга тақдим этиш;
  • юзага келаётган низоларни тартибга солиш учун воситачи сифатида тегишли маълумот ва материалларни олиш;
  • жиноят ишларининг кўрилиши жараёнида, шунингдек исталган босқичдаги суд текширувларида жамоат ҳимоячиси сифатида иштирок этиш;
  • давлат активларини хусусийлаштириш ва алоҳида хизматларни хусусий секторга топшириш бўйича таклифларни тақдим этиш;
  • тадбиркорлик тузилмалари ишчиларини ўқитиш ва малакасини ошириш бўйича вазифаларни самарали бажариш мақсадида ўқув марказлари ва таълим муассасалари фаолиятини ташкил этиш.

Шу билан бирга, тадбир чоғида “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси кўриб чиқилди.

Эксперт Кенгаши аъзолари томонидан иккита қонун лойихалари бўйича таклифлар берилди, бу эса ўз навбатида мазкур қонун лойихаларини қайта тайёрлашда хисобга олинади.

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, мазкур тадбирнинг ахамиятли жихати шундаки, Палатанинг қонунчилик фаолиятига тадбиркорлик субъектлари ҳам жалб қилинди, бу эса уларга қонунчиликни такомиллаштиришда иштирок этиш имкониятини берди.

ЎзССП ахборот хизмати

13.07.2017

14:52

Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
x

Саволлар беринг

Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

+998(78) 150-60-06