20.10.21

Тадбиркорлик асосларига ўқитиш курслари давом этмоқда

19.10.21

Товар белгиларини (Брендни) ривожлантириш истиқболлари мавзусида навбатдаги вебинар ўтказилди

19.10.21

Мирзо Улуғбек туманида тадбиркорликка асосларига ўқитиш курсининг навбатдаги босқичи бошланди

19.10.21

Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг ишбилармонлик муҳитини яхшилаш, тадбиркорларга хизмат кўрсатиш, банк-молия ташкилотлари билан ҳамкорлик ва тадбиркорларни ўқитиш соҳасидаги амалга оширилган ишлари тўғрисида

19.10.21

“Республикамиз экспортёрлари томонидан хорижда савдо уйлари ташкил этиш” мавзусида вебинар

6.10.21 - 8.10.21

Тўқимачилик ва мода саноати

6.10.21 - 8.10.21

Тўқимачилик ускуналари ва технологиялари

23.01.17

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

20.01.17

Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

10.05.16

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

11.12.15

Россия Федерацияси

11.12.15

Украина

Президент академияси тингловчилари билан амалий машғулот ўтказилди

2017 йил 26 майда Савдо-саноат палатасида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясининг “Бошқарув кадрларни қайта тайёрлаш” курси тингловчилари учун амалий машғулот ўтказилди.

   

Тингловчилар Палатанинг тадбиркорликни ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш, ишчанлик муҳитини такомиллаштириш, Палата аъзоларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ифода этиш ҳамда ҳимоя қилиш, тадбиркорларнинг чет эллик шериклар билан алоқаларини йўлга қўйишга кўмаклашиш борасидаги фаолияти билан таништирилди.

Амалий машғулот Палата ҳузуридаги Халқаро тижорат арбитраж (ҳакамлик) суди раиси Фозилжон Отахонов, Палатанинг масъул ходимлари Фаррух Омонов, Махлиё Каримова, ҳамда Президент академияси кафедра мудири  Жўрабек Нематов томонидан олиб борилди.

Тингловчиларга мамлакатимизда тадбиркорликни, энг аввало кичик ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришга кўмаклашиш, уларга чет эллик шериклар билан амалий мулоқотлар ва алоқаларни кенгайтиришда, экспорт маҳсулотини ташқи бозорларга олиб чиқишда, шунингдек рақобатбардош тайёр маҳсулот чиқаришни таъминловчи янги ишлаб чиқаришлар барпо этиш ҳамда мавжуд ишлаб чиқаришларни техникавий жиҳатдан қайта жиҳозлаш учун тўғридан-тўғри чет эл инвестицияларини жалб этишда кўмаклашиш масалалари бўйича маълумотлар берилди.

   

Амалий машғулотда Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ҳузурида Халқаро тижорат арбитраж (ҳакамлик) суди ҳамда Ҳакамлик судини ташкил қилиниши, амалий фаолияти  ва  уларнинг ҳуқуқий асослари, шу жумладан низомлари, Регламентлари, Арбитраж (ҳакамлик) йиғими ва харажатлари тўғрисида низомлари мазмун-моҳияти тўғрисида ахборот берилди.

Тингловчиларни қизиқтирган  – тадбиркорликни ривожлантириш учун қулай муҳитни шакллантириш, халқаро ҳуқуқ ва бизнес юритиш амалиётининг умум эътироф этилган нормаларини жорий қилиш, тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишнинг ҳуқуқий ва иқтисодий шароитларини яхшилашга қаратилган қонун ҳужжатларини такомиллаштириш; тадбиркорларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ифода этиш ҳамда ҳимоя қилиш, шу жумладан давлат ҳамда хўжалик бошқаруви органлари билан муносабатларда, шунингдек судда ифода этиш ҳамда ҳимоя қилиш; тадбиркорлик фаолияти учун кадрлар таълими ва уларни тайёрлаш тизими ривожлантирилишини, тадбиркорларни ўқитиш ва уларнинг малакасини ошириш ташкил этилишини қўллаб-қувватлашга оид саволларга  батафсил жавоблар берилди.

ЎзССП ахборот хизмати

26.05.2017

14:52

Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
x

Саволлар беринг

Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

+998(78) 150-60-06