27.09.21

Қарши шаҳрида “Бўш иш ўринлари” ярмаркаси ўтказилди

27.09.21

Тошкент шаҳрининг бир қатор туманларида тадбиркорлар билан учрашувлар ташкил этилди.

27.09.21

Самарқандда тадбиркорлар қабули ўтказилди

27.09.21

Тадбиркорнинг қонуний манфаатлари ҳимоя қилинди

27.09.21

Навоий вилоятида "Ёшлар:1+1" лойиҳасининг навбатдаги битирувчиларига сертификатларни топширди

22.09.21 - 24.06.21

Қурилиш

22.09.21 - 24.09.21

Қурилиш техникаси ва технологиялари

22.09.21 - 24.09.21

Иситиш, шамоллатиш ва сув таъминоти

8.09.21 - 10.09.21

Пластмасса саноати

23.01.17

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

20.01.17

Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

10.05.16

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

11.12.15

Россия Федерацияси

11.12.15

Украина

Ўзбек ва турк компаниялари иштирокида қўшма инвестициявий форум бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси томонидан жорий йилнинг 24-26 май кунлари Туркия Бош вазирининг ўринбосари Т.Туркеш бошчилигидаги турк ишбилармон доираларининг мамлакатимизга ташрифи ташкил этилди.

Мазкур ташриф доирасида 25 май куни «Ўзэкспомарказ» МКК АЖ анжуманлар залида ўзбек ва турк компаниялари иштирокида қўшма инвестициявий форум ва кооперация биржаси бўлиб ўтди.

   

Ушбу тадбир ишбилармонлик ҳамкорлигини ривожлантириш, шунингдек қўшма ишлаб чиқариш корхоналарини ташкил этиш мақсадида хорижий инвестицияларни жалб қилишда катта ахамият эга.

Тадбирни ўтказишдан кўзланган мақсад ўзбек ва турк компаниялари ўртасида савдо алоқалари йўлга қўйилишини қўллаб-қувватлаш, бизнес юритиш бўйича ўзаро тажриба алмашиш, мамлакатларнинг инвестициявий салохияти тақдимотини ўтказиш, янги қўшма корхоналарни ташкил этиш ва янги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш масалаларини ишлаб чиқишдан иборат эди.

   

Тадбир ўзбек ва турк вакиллари томонидан маърузалар ва тақдимотлар, шунингдек ўзбек ва турк компаниялари ўртасида тўғридан-тўғри икки томонлама музокаралар (кооперацион биржа) шаклида бўлиб ўтди.

Ишбилармонлик учрашуви вақтида икки давлат тадбиркорлари ўртасида ўзаро муносабатларни мустаҳкамлаш бўйича ўзаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Музокаралар давомида ушбу учрашув хамкорликнинг янги сахифаларини очиш масалалари юзасидан батафсил фикр алмашиш учун кулай имконият экани қайд этилди. Шунингдек, Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги ўзаро ишонч мухитини мустахкамлаш, савдо иқтисодий хамкорлик масалалари ҳам атрофлича мухокама килинди.

Қайд этиш лозимки, Туркия Ўзбекситоннинг анъанавий ва мухим савдо шериклардан биридир. 2015-йилда ўзаро савдо хажми 1.2 млрд АҚШ долларини ташкил этди. Бу борадаги ўсиш суръатлари жорий йилда хам сақланиб қолиши кутилмоқда.

   

Экспорт асосини қуйидагилар ташкил этди: мис ва ундан ишланган буюмлар, пахта толаси ва ипи, ишлов берилмаган рух, нефт маҳсулотлари, қуруқ мевалар, пахта, қисқа муттали сақлаш учун консервацияланган сабзавотлар ва бошқалар. Импорт: санитария-гигиена маҳсулотлари, пластик маҳсулотлари, синтетик ип, электр сув иситгичлар ва ҳ.к.

Хозирги кунда Ўзбекистонда Туркиянинг 500 га яқин фирма ва компаниялари фаорлият юритмоқда. Мамлакатимиз иқтисодиётига жалб қилинган Туркия сармояси хажми 1 млрд. АҚШ доллардан ошди.

Томонлар қишлоқ хўжалиги махсулотларини етиштириш ва чуқур қайта ишлаш, озиқ-овқат махсулотларини сақлаш, қадоқлаш, қайта ишлаш ва экспорт қилиш бўйича мажмуалар барпо этишга, тўқимачилик ва терини қайта ишлаш саноатида замонавий кўшма корхоналар яратишга хусусан, биргаликда пахта толаси ва тери хомашёсини чуқур қайта ишлаш орқали тайёр брендли махсулотларни ташқи бозорларга чиқаришни йўлга кўйиш, фармацевтика сохасида хамкорликка оид янги лойихалар тузиш ва амалга ошириш масалаларини кўриб чиқдилар. Бунинг учун Самарканд вилоятида барпо этилаётган “Ургут” эркин иқтисодий зонасида улкан имкониятлар мавжуд экани таъкидланди.   

   

Учрашув чоғида томонлар ушбу ташриф мамлакат ишбилармон доиралари ўртасида ўзаро хамкорликка янги суръат бахш этишига ишонч билдирилди.

ЎзССП ахборот хизмати

26.05.2017

14:52

Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
x

Саволлар беринг

Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

+998(78) 150-60-06