27.09.21

Қарши шаҳрида “Бўш иш ўринлари” ярмаркаси ўтказилди

27.09.21

Тошкент шаҳрининг бир қатор туманларида тадбиркорлар билан учрашувлар ташкил этилди.

27.09.21

Самарқандда тадбиркорлар қабули ўтказилди

27.09.21

Тадбиркорнинг қонуний манфаатлари ҳимоя қилинди

27.09.21

Навоий вилоятида "Ёшлар:1+1" лойиҳасининг навбатдаги битирувчиларига сертификатларни топширди

22.09.21 - 24.06.21

Қурилиш

22.09.21 - 24.09.21

Қурилиш техникаси ва технологиялари

22.09.21 - 24.09.21

Иситиш, шамоллатиш ва сув таъминоти

8.09.21 - 10.09.21

Пластмасса саноати

23.01.17

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

20.01.17

Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

10.05.16

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

11.12.15

Россия Федерацияси

11.12.15

Украина

"Ташаббус-2017" кўрик-танловининг якуний республика босқичи ташкил этилди

Бугунги кунда янги ўринлар, рақобат муҳити яратилишининг энг муҳим манбаи саналган мулкдорлар синфини шакллантириш учун реал базани ташкил этишга қаратилган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш Ўзбекистон Республикасида амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотларнинг устувор йўналишларидан биридир.

Хусусан, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг мамлакат иқтисодиётига қўшаётган муҳим ва салмоқли ҳиссаси, шунингдек эътиборли роли ва аҳамиятини алоҳида таъкидлаш зарур. 2016 йилда мамлакат ялпи ички маҳсулотининг ҳажми 7,8 фоизга, саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш – 6,6 фоизга, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳажми – қарийб 6,6 фоизга, шунингдек қурилиш-монтаж ишларининг ҳажми – деярли 12,5 фоизга ўсди.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳаси мамлакатнинг иқтисодий ҳаётида асосий ўрин тутибгина қолмай, ички бозорни зарур маҳсулотлар ва хизматлар билан тўлдириш, аҳоли фаровонлигини ошириш ва бандлигини таъминлашда салмоқли омиллардан бири ҳисобланади.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ролининг изчил мустаҳкамланиб бориши мамлакат иқтисодиёти тузилмасидаги ижобий ўзгаришлардан далолат беради.

Қайд этиш керакки, ҳозирда олиб борилаётган ислоҳотлар натижасида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ялпи ички маҳсулотдаги улуши 2000 йилдаги 31 фоиздан  56,7 фоизгача ёки 1,8 баробарга ўсди. Айни пайтда мазкур сеткорда саноат маҳсулотларининг учдан бир қисми ҳамда қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг 98 фоизи ишлаб чиқарилаётган бўлиб, 77 фоиздан ортиқ банд аҳоли айнан шу соҳада меҳнат қилади ва ўз оиласини таъминлайди, мамлакат бойлигини оширади. Бу ҳолатлар мустақилликдан сўнг юзага келган имкониятларнинг ёрқин мисолидир.

Шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти И.Каримовнинг ташаббуси билан ташкил этилган “Ташаббус” кўрик-танлови Ўзбекистонда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантиришга оид дастурни амалга ошииш соҳасида асосий тадбир ҳисобланади.

Жорий йилнинг 16-17 май кунлари Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун тадбиркорлар, фермерлар ва хунармандлар ўртасида "Ташаббус-2017" кўрик-танловининг якуний республика босқичи бўлиб ўтди.

Танлов ўтказиб келинган йиллар давомида унда 200 мингдан зиёд одам иштирок этди. Хусусан, 21-маротаба ўтказилаётган кўрик-танловнинг туман (шаҳар) босқичларида 7 053 нафар тадбиркорлик субъекти иштирок этди: улардан – 3 479 та (49,3%) тадбиркор, 1 562 та (22,1) фермер ва 2 013 та (25,5%) ҳунарманд.

“Ташаббус-2017” кўрик-танловининг вилоят босқичлари жорий йилнинг 28 апрелидан 3 майигача Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ўтказилди.

Уларда 576 нафар тадбиркорлик субъектлари иштирок этди, жумладан 193 та (35,5%)  тадбиркор, 159 та (29,2%) фермер ва 192 та (35,3) ҳунарманд.

“Ташаббус-2017” кўри-танловининг республика босқичига йўлланмаларни дастлабки босқичларнинг энг муносиб ва юқори баҳоланган омадли иштирокчилари қўлга киритди.

Танловнинг иккинчи босқичи ғолиблари, яъни “Ташаббус-2017” кўри-танлови республика босқичининг иштирокчилари сони 41 кишини ташкил этди: 14 та тадбиркор, 14 та ҳунарманд ва 13 та фермер.

Лауреаты республиканского этапа состязались по трем следующим основным направлениям:

Республика босқичи номзодлари қуйидаги учта асосий йўналиш бўйича баҳслашдилар:

  1. “Энг яхши тадбиркор”;
  2. “Энг яхши фермер”;
  3. “Энг яхши хунарманд”

Шунингдек қўшимча номинациялар ҳам мавжуд - “Йилнинг энг яхши ёш тадбиркори”, “Энг яхши тадбиркор аёл”, “Энг яхши инновацион лойиҳа”, “Ёшларга энг кўп иш жойи яратган тадбиркор”, “Энг яхши оилавий бизнес соҳиби”, “Энг масъулиятли ижтимоий шерик”, “Йилнинг энг яхши озиқ-овқат саноати тадбиркори”, “Менинг юртим - менинг ифтихорим”, “Энг яхши экспортчи”, “Йилнинг энг яхши маҳсулоти”. Бундан ташқари, “Ҳаракатлар стратегиясида” кўрсатилган вазифалардан келиб чиқиб, иккита номинация қўшилди - “Ўзининг савдо белгиларини йўналтириш ва янги бозорларни эгаллаганлик учун” ва “Республика ички бозорларида талаб бўлган янги турдаги истеъмол маҳсулотларини ишлаб чиққанлик учун”.

Агар кўрик-танлов ўтказилган дастлабки йилларда унда асосан саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва қурилиш соҳасида ишлайдиган тадбиркорлар, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи илғор фермерлар ва керамик буюмлар бўйича ҳунармандлар иштирок этган бўлса, йилдан-йилга иштирокчиларнинг фаолият турлари тобора кенгайиб ва ривожланиб борди.

Ҳозирда иштирокчилар орасида хусусий номдор бренди остида экспортга йўналтирилган маҳсулотлар, фармацевтика, тўқимачилик буюмларини ишлаб чиқариш соҳаси тадбиркорлари, шунингдек, иқтисодиётнинг бошқа тармоқларида муваффақиятли фаолият юритаётган тадбиркорлар мавжуд.

Фермерлик йўналиши бўйича қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, тўлиқ қайта ишлаш, ички бозорни тўлдириш, мева-сабзавот ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини кўп тармоқли қайта ишлаш билан шуғулланадиган қишлоқ мулкдорлари, деҳқон ва фермер ҳўжаликларини, шунингдек иссиқхоналарнинг эгаларини қайд этиш мумкин.

Ҳунармандчилик йўналишида эса, амалий санъатнинг юксак намуналари асосида экспортга йўналтирилган маҳсулотларни ишлаб чиқариш билан банд усталар – ёғочга ишлов бериш орқали турли асарлар яратувчи, миниатюралар, зардўзчилик, кулолчилик билан шуғулланувчи ҳунармандлар иштирок этмоқда.

Бир сўз билан айтганда, Ўзбекистон Президентининг соврини учун кўрик-танловда иштирок этадиган тадбиркорлар, фермерлар ва ҳунармандларнинг сони йилдан-йилга ортиқ бормоқда.

Юқорида баён этилганлардан келиб чиқиб, ҳар йили ўтказиладиган Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун "Ташаббус-2017" кўрик-танлови кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ривожланиши, соҳа вакиллари томонидан эришилган илғор натижаларни кенг оммалаштириш, тадбиркорлик имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилади, дейиш мумкин.

Анъанага мувофиқ, кўрик-танловнинг асосий ташкилотчилари сифатида қатор вазирликлар ва идораларнинг ҳамкорлиги ва моливий кўмагида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, Ўзбекистон Фермерлар уюшмаси, “Ҳунарманд” халқ усталари, ҳунармандлари, рассомлари уюшмаси иштирок этди.

"Ташаббус-2017" кўрик-танлови очилиш маросимининг расмий қисмида Ўзбекистон Фермерлар уюшмасининг раиси Содиқжон Турдиев анъанавий танловнинг иштирокчилари учун нутқ сўзлаб, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик мамлакатимиз иқтисодиётида муҳим ўрин тутиши, шунингдек ички бозорни зарур маҳсулотлар ва хизматлар билан таъминлашда, аҳоли даромадлари ва бандлигини оширишда асосий омил ҳисобланишини таъкидлади. Дарҳақиқат, ҳар йили ўтказилиб келинаётган "Ташаббус" республика кўрик-танлови тадбиркорлик ва кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантиришнинг энг самарали воситаларидан бирига айлангани бунга яққол далолатдир.

Қайд этиш зарурки, вакиллик ҳайъати аъзолари республика босқичининг очилиши чоғида аниқланди. Иштирокчиларнинг фаолияти "Ташаббус-2017" кўрик-танловининг низомида белгиланган кўп сонли мезонлар асосида баҳоланди.

Танловнинг вилоят босқичлари ғолиблари – республика босқичи иштирокчиларига "Ташаббус-2017" кўрик-танловининг Ташкилий қўмитаси номидан номзод дипломи, иштирокчи кўкрак нишони, махсус папка Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик – ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак ” номли китоби, шунингдек бошқа совғалар топширилди.

2017 йил 16 май куни соат 09-30да пойтахтдаги “Туркистон” санъат саройида танловнинг республика босқичи иштирокчилари маҳсулотлари кўргазмасининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди. Кўргазма жорий йил 17 май соат 16-00гача давом этади.

2017 йил 22 май куни соат 18-00да “Туркистон” санъат саройида ўзбек эстрадаси юлдузлари иштирокида “Ташаббус-2017” ғолиб ва совриндорларини аниқлаш ва тақдирлаш маросими бўлиб ўтади.

ЎзССП ахборот хизмати

 

16.05.2017

14:52

Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
x

Саволлар беринг

Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

+998(78) 150-60-06