6.05.21

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти (ИҲТТ) мутахассислари билан экспортни ривожлантириш масалаларига бағишланган видеомулоқот бўлиб ўтди.

6.05.21

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти (ИҲТТ) мутахассислари билан экспортни ривожлантириш масалаларига бағишланган видеомулоқот бўлиб ўтди.

6.05.21

“Экспортёрлар учун транспорт соҳасида мавжуд имкониятлар” мавзусида вебинар

6.05.21

ССП раиси бошчилигидаги ишчи гурухи Сурҳандарё вилоятига ташриф буюрди.

6.05.21

Савдо-саноат палатаси ишчи гуруҳи томонидан ҳудудларда ўрганиш ишлари давом эттирилмоқда.

27.05.21 - 29.05.21

Тўқимачилик ва мода саноати

27.05.21 - 29.05.21

Ишлаб чиқариш технологиялари. Ёғочга ишлов бериш. Мебель ва аксессуарлар.

26.05.21 - 28.05.21

Ҳиндистон ва Африка бўйича CII-EXIM банки конклавининг 16 лойиҳаси шериклиги

18.05.21 - 20.05.21

Энергия, атом энергияси, муқобил энергия манбаалари

18.05.21 - 25.05.21

WR Packaging Expo 2021

23.01.17

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

20.01.17

Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

10.05.16

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

11.12.15

Россия Федерацияси

11.12.15

Украина

Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакили институти таъсис этилди

Президентнинг 5.05.2017 йилдаги фармони билан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакили институти таъсис этилди.

Бизнес-омбудсманнинг устувор вазифалари жумласига қуйидагилар киради:

  • тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш, тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасида давлат сиёсатини шакллантириш ва амалга оширишда иштирок этиш;
  • давлат органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат идоралари, шунингдек маҳаллий давлат ҳокимияти идоралари томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилиши юзасидан назоратни амалга ошириш;
  • тадбиркорлик субъектларининг фаолияти текширилаётганда уларни ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш;
  • тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари нормалари ва талабларининг амалда рўёбга чиқарилаётганлигини ўрганиш;
  • қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг тадбиркорлик фаолияти амалга оширилишига таъсири самарадорлигини баҳолаш;
  • тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқий кафолатларини мустаҳкамлашга, уларнинг ривожланишини рағбатлантиришга қаратилган қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан таклифлар тайёрлаш. 

Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил мустақил ҳамда давлат органлари, уларнинг мансабдор шахсларига тобе бўлмайди, ўз фаолиятида шахсан  давлат раҳбарига ҳисобдордир, у Президентга тизимли равишда давлат органлари, шу жумладан, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат идоралари  ва бошқалар томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя қилиниши ҳолати тўғрисида ахборот тақдим этади. Бизнес-омбудсман ва унинг ўринбосарлари давлат раҳбари томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.

Унинг ваколати жумласига етарлича кенг ваколатлар доираси киритилган. Улар орасида давлат органларидан уларнинг бизнес билан ҳамкорлигига дахлдор статистик, таҳлилий ва бошқа ахборот сўраб олиш воситасида давлат органлари ишининг мониторингини олиб бориш мавжуд. Шунингдек, у мансабдор шахсларга тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларига риоя қилиниши бўйича қонунчиликнинг бузилишига йўл қўйилмаслиги тўғрисида ёзма равишда огоҳлантириш эълон қилиши ҳамда уларнинг раҳбарларига аниқланган қонунбузилиш ҳолатларини, уларга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида тақдимнома киритиши мумкин.

Зарур ҳолларда тадбиркорлик субъектлари манфаатларини кўзлаб судларга давлат божи тўламасдан аризалар ва даъволар билан мурожаат қилади.

06.05.2017

14:52

Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
x

Саволлар беринг

Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

+998(78) 150-60-06